Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог


-БЎЛИМ. СУҒУРТА ТОВОНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ


Download 241.5 Kb.
bet8/11
Sana27.02.2023
Hajmi241.5 Kb.
#1234363
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Қарзни қайтмаслиги юридик шахслар учун 3 янгиси (1)

9-БЎЛИМ. СУҒУРТА ТОВОНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ
9.1. Суғурта товони Суғурта қилдирувчига Қарздор томонидан қарзнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисми миқдорида, лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўланади. Суғурта товони миқдори ҳақиқатда олинган қарз миқдори ва қарзнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланган қисми ўртасидаги фарқдан қарзнинг асосий қисмини сўндириш учун йўналтирилган пул маблағларини айириб (чегириб) қолган ҳолда аниқланади.
9.1.1. Махсус шартлар: Суғурта қилдирувчи қарз қайтишини таъминлашнинг тақдим этилган бошқа шаклларини амалга оширгандан кейин (гаровга қўйилган мол-мулк ундилиб, сотилгандан кейин ёки кафолат, кафиллик ва бошқалар бўйича пул маблағлари ундирилгандан кейин) Суғурталовчидан зиён қопланишини талаб қилади.
9.2. Ушбу Суғурта шартномасининг 5.1.-бандида кўрсатилган ҳолат юзага келганда:
9.2.1. Суғурталовчига талаб билдирилгунига қадар Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи Қарздордан қарзни ундиришнинг барча чораларини кўриши зарур ва фақат Қарздорнинг мажбуриятни бажариш учун мол-мулки етарли бўлмагандагина Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи Суғурталовчига талаб билдириш ҳуқуқига эга. Қарздорнинг мол-мулки мажбуриятни бажариш учун етарли эмаслиги, давлат ижрочисининг ижро ҳужжатини “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 40-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига асосан, ундирувчига қайтариш тўғрисидаги қарори билан тасдиқланади.
9.2.2. Суғурта қилдирувчи/Қарздор Суғурталовчига, бундай ҳолат юзага келганлиги аниқланган пайтдан бошлаб 3 (уч) иш кунидан кечиктирмай воқеа содир бўлганлиги тўғрисида ариза бериши, шунингдек Суғурталовчига зиён содир бўлганлигини ва миқдорини аниқлаш имконини берувчи ҳужжатларни:
- Қарздор қарзни сўндириш учун пул маблағлари ўтказиш ҳақида тўлов топшириқномалари нусхалари;
- қарз шартномаси амал қилган муддатда маблағлар ҳаракати тўғрисида Қарздорнинг асосий ва ссуда ҳисоб рақамларидан кўчирмалар;
- жорий санада Қарздорнинг ҳисоб рақамидаги маблағлар сальдоси тўғрисида банк маълумотномаси;
- қарз маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича ҳужжатлар, маълумотномалар;
-Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2017 йил 29-ноябрдаги 45-сонли қарори бўйича Қарздордан қарзини ундириш бўйича кўрилган барча чоралар ҳақидаги маълумотнома;
- Қарздорнинг охирги ҳисобот давридаги балансининг солиқ инспекцияси тасдиқлаган нусхаси,
- Қарздорнинг қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда банкрот бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
Қарздор Суғурта қилдирувчига Суғурталовчи талаб қилаётган ҳужжатларни ўз вактида тақдим этишда кўмаклашиши шарт.
9.3. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаш ёки тўлашни рад этиш тўғрисидаги қарори суғурта қилдирувчига у суғурта товонини тўлашни сўраб тақдим этган ариза ва ушбу шартноманинг 9.2. бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни тақдим этганидан кейин 15 (ўн беш) календарь кундан кечиктирмай хабардор қилиниши ва рад этиш сабабларининг асослантирилган далил-исботларини ўз ичига олган бўлиши лозим.
9.4. Суғурталовчи суғурта ҳодисасини тан олган ҳолатда, Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома тузилади. Ушбу далолатнома Суғурта қилдирувчининг иштирокида расмийлаштирилади. Суғурта товони тўлови Суғурта ҳодисаси тўғрисидаги далолатнома имзолагандан кейин 5 (беш) иш куни ичида амалга оширади.
9.5. Агар Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи қопламани учинчи шахслардан олган бўлса, Суғурталовчи суғурта шартларига мувофиқ тўланиши керак бўлган маблағ билан учинчи шахслардан олинган маблағ ўртасидаги фарқни тўлайди. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи Суғурталовчига бундай пуллар олинганлиги ҳақида 10 (ўн) иш куни ичида хабар бериши шарт.
9.6. Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчига суғурта товони тўлови рад этилган тақдирда у ушбу Суғурта шартномаси шартларига мувофиқ аризани ва барча тегишли ҳужжатларни тақдим этган кундан бошлаб 15 (ўн) беш кун ичида рад этиш сабаблари асосланган ёзма билдиришнома йўллайди.

Download 241.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling