Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог
Download 247 Kb.
|
Кредит кайтмаслик хатари Юридик шахслар Ҳамкорбанк
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2.1.9. Наф олувчи
- 2.1.11. Суғурта қилдирувчининг зиён кўриши эҳтимоли
- 3-БЎЛИМ. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ
2.1.8. Қарздорнинг банкротлиги – Қарздор Суғурта қилдирувчининг ва бошқа кредиторларнинг пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятларни бажариш учун мол-мулки етарли эмаслиги, Қарздорнинг қонунда белгиланган тартибда банкрот деб тан олиниши.
2.1.9. Наф олувчи – Суғурта қилдирувчи томонидан ушбу Шартнома бўйича суғурта товонини олувчиси сифатида тайинланган ва Шартномада кўрсатилган шахс. 2.1.10. Суғурта муддати – Суғурта полисида кўрсатилган давр. Шартнома томонлар имзолаган муддатдан кучга киради ва _________________гача амалда бўлади. Ушбу шартнома билан шартлашилган, суғурта шартномаси кучга киргандан кейин содир бўлган суғурта ҳодисаларига нисбатан тадбиқ этилади ва суғурта полисида кўрсатилган суғурта муддати мобайнида амалда бўлади. 2.1.11. Суғурта қилдирувчининг зиён кўриши эҳтимоли – Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг зиён кўриши эҳтимоли бўлиб, кредит шартномаси билан бевосита боғлиқ бўлган, кредитнинг тўлиқ муддати тугагунга қадар суғурта ҳодисасига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай шарт-шароит ҳисобланади. 3-БЎЛИМ. СУҒУРТА ПУЛИ, СУҒУРТА МУКОФОТИ МИҚДОРИ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ 3.1. Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофоти (ҚҚС)сиз ____________ (_________________) сўмни ташкил этади. 3.2. Ушбу суғурта шартномасига кўра суғурта мукофоти тўловни амалга оширишнинг қуйидаги усуллари бўйича тўланади: а) Суғурта мукофоти ушбу суғурта шартномаси имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш кунидан ошмаган муддатда тўланади; б) Босқичма-босқич: - Биринчи босқичдаги суғурта мукофоти _____(______)___ сўмни ташкил қилади ва ушбу суғурта шартномаси имзоланган кундан бошлаб 15 (ўн беш) иш кунидан ошмаган муддатда тўланади; - Кейинги суғурта мукофоти тўловлари эса ушбу суғурта шартномасида келишилган муддатларда амалга оширилиши лозим. Суғурта мукофоти тўлови босқичма-босқич амалга оширилган тақдирда, суғурта полиси суғурта мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб бўлган муддатга тақдим этилади. _______________________ ___________________ (имзо) (имзо) 3.3. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи ёки Қарздор томонидан суғурта мукофоти 15 (ўн беш) кун ичида тўланмаса, Суғурта шартномаси тузилмаган деб ҳисобланади. Навбатдаги суғурта мукофоти тўловлари кечиктирилганда, Суғурталовчининг суғурта шартномаси бўйича мажбуриятлари тўхтатиб қўйилади ва 5 (беш) кун ичида ёзма равишда Суғурта қилдирувчи хабардор қилинади. Суғурта мукофоти тўлови тўланган пайтдан бошлаб суғурта шартномасининг амал қилиши яна тикланади. Суғурта мукофоти тўловлари 15 (ўн беш) кун ичида тўланмаса, Суғурталовчи суғурта шартномасини бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. 3.4. Ушбу Шартнома бўйича суғурта мукофотининг тўланган санаси бўлиб Суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушган сана ҳисобланади. 3.5. Суғурта мукофоти Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг розилиги билан Қарздор томонидан ҳам тўланиши мумкин. Download 247 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling