Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог
-БЎЛИМ. СУҒУРТА ПОЛИСИНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
Download 247 Kb.
|
Кредит кайтмаслик хатари Юридик шахслар Ҳамкорбанк
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ
4-БЎЛИМ. СУҒУРТА ПОЛИСИНИ ТАҚДИМ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
4.1. Суғурталовчининг мажбурияти, Суғурта қилдирувчи томонидан ўз вақтида суғурта мукофоти тўланган тақдирда, суғурта мукофоти тўланган санадан бошланиб, суғурта полисида кўрсатилган охирги санада соат 24-00 да тугайди. 4.2. Суғурта полиси суғурта мукофоти/унинг биринчи/навбатдаги бадали Суғурталовчининг банк ҳисоб рақамига келиб тушгандан кейин 3 (уч) иш куни ичида берилади. Суғурта мукофоти тўлиқ тўланмаган тақдирда Суғурта полиси суғурта мукофотининг тўланган қисмига мутаносиб давр учун берилади. 4.3. Суғурта полиси йўқолган тақдирда Суғурта полисининг дубликати Суғурта қилдирувчининг ва/ёки Наф олувчининг ёзма аризаси асосида 5 (беш) иш куни ичида берилиб, ундан сўнг йўқолган Суғурта полиси ҳақиқий эмас ҳисобланади ва у бўйича суғурта ҳодисалари кўриб чиқилмайди. 4.4. Кредит шартномаси/келишувининг муддати узайтирилган тақдирда, ушбу Шартноманинг муддати қўшимча келишув тузиш ва тегишли қўшимча суғурта мукофотини тўлаш йўли билан узайтирилиши мумкин. 4.5. Суғурта қилдирувчи Наф олувчи олдидаги кредитни сўндириш бўйича мажбуриятларини тўлиқ ҳажмда бажарган тақдирда Суғурта қилдирувчининг ўзи Наф олувчи бўлиб ҳисобланади. 5-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИ 5.1. Мазкур суғурта шартномаси амалда бўлган даврда куйидагилардан бири содир бўлиши натижасида суғурта қилдирувчига зарар етказилиши суғурта ходисаси деб баҳоланади; а) Қарздор томонидан кредит қарздорлиги уч ой давомида кетма-кет тўланмагани оқибатида банк Бошқарувининг тегишли тартибдаги қарорига асосан Қарздор умидсиз деб тавсифланганда; б) Қарздор томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши натижасида кредит шартномасининг муддатдан олдин суд тартибида бекор қилиниши; в) Қарздорнинг банкрот бўлиши; 5.2. Суғурта ҳодисаси рўй беришининг асосий шарти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: а) Қарздор томонидан кредит қарздорлиги уч ой давомида кетма-кет тўланмагани оқибатида Қарздор умидсиз деб тавсифланиши банк Бошқарувининг тегишли тартибдаги қарори билан тасдиқланади. б) Қарздор томонидан кредит шартномаси шартлари бажарилмаслиги ёки бузилиши натижасида Наф олувчининг талаби билан кредит шартномасининг муддатдан олдин суд тартибида бекор қилиниши ҳисобланади. в) Қарздорнинг қонунчиликда белгиланган тартибда банкрот деб тан олиниши ҳисобланади. _______________________ ___________________ (имзо) (имзо) Download 247 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling