2-БЎЛИМ. УМУМИЙ АТАМАЛАР
2.1. Қуйида келтирилган, ушбу шартномада фойдаланилган атамалар, агар бошқача келишилмаган бўлса, қуйидаги маъноларга эга:
2.1.1. Кредит шартномаси- Қарздор ва Наф олувчи ўртасида ____________да тузилган кредит шартномаси.
2.1.2. Кредитнинг тўлиқ муддати- кредит шартномасига кўра, кредит ажратилган кундан бошлаб, сўндириш жадвали бўйича белгиланган охирги тўлов санасига қадар бўлган муддат бўлиб, Қарздор ушбу муддат ичида кредитни тўлиқ сўндиришни амалга ошириши лозим.
2.1.3. Суғурта полиси – суғурта шартномаси тузилганлигини тасдиқловчи ва суғурта қилдирувчига суғурта мукофоти тўлиқ ёки бир қисми тўлангандан кейин бериладиган ҳужжат. Суғурта полиси суғурта шартномасининг таркибий ва ажралмас қисми ҳисобланади.
_______________________ ___________________
(имзо) (имзо)
2.1.4. Суғурта пули – кредитнинг гаров ёки бошқа турдаги таъминот билан таъминланмаган қисмига тенг, суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурталовчининг ушбу Суғурта шартномаси бўйича Суғурта қилдирувчи олдидаги мажбуриятини акс эттирувчи пул маблағлари миқдори. Кредит шартномасига кўра, кредит ажратилиши ва ундан фойдаланиши билан боғлиқ бўлган пеня ҳамда жарималар суғурта пули ҳисобига кирмайди.
2.1.5. Суғурта мукофоти – Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи ёки Қарздор Суғурталовчига ушбу Шартнома билан келишилган тартиб ва муддатда тўлаши шарт бўлган, суғурта пулига фоиз нисбатида олинувчи суғурта учун тўлов.
2.1.6. Суғурта ҳодисаси – ҳақиқатда содир бўлган ҳодиса бўлиб, у содир бўлганда Суғурталовчининг бевосита ушбу Шартномада келтирилган шартлар асосида Суғурта қилдирувчи/Наф олувчига суғурта товонини тўлаш мажбурияти юзага келади.
2.1.7. Суғурта товони – суғурта ҳодисаси содир бўлганда мазкур шартнома шартлари асосида Суғурталовчи томонидан Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг зарарларини қоплаш учун суғурта пули доирасида тўланадиган пул маблағлари миқдори.
Do'stlaringiz bilan baham: |