Договор страхования транспортного средства выставляемого в залог


-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИДАН ИСТИСНОЛАР


Download 247 Kb.
bet5/11
Sana29.04.2023
Hajmi247 Kb.
#1401456
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Кредит кайтмаслик хатари Юридик шахслар Ҳамкорбанк

6-БЎЛИМ. СУҒУРТА ҲОДИСАСИДАН ИСТИСНОЛАР
6.1. Қуйидагилар суғурта ҳодисаси деб, тан олинмайди ва тегишлича суғурта товони таркибига киритилмайди:
6.1.1. Кредит миқдорига ҳисобланадиган ҳар қандай пенялар, жарималар, неустойкалар, олинмай қолган фойда ёки наф, банк комиссияси ва бошқалар;
6.1.2. Суғурта қилдирувчи ёки унинг вакиллари томонидан Кредит шартномасини расмийлаштиришда/кредит беришда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган, ўзларининг кредит мажбуриятларини бажармаган ҳолатлар;
6.1.3. Қарздор томонидан фирибгарлик ёки ноқонуний ҳатти-ҳаракатлар аниқланган ҳолатлар;
6.1.4. Қарздор томонидан кредитни мақсадсиз ишлатилган ҳолатлар;
6.1.5. Қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлардаги зарарлар.


7-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
Ушбу Шартнома амалда бўлган муддатда:
7.1. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг ҳуқуқлари:
7.1.1. Ушбу Шартнома бўйича Суғурталовчидан маслаҳатлар олиши;
7.1.2. Гаровга қўйилган ва кредит ҳисобига харид қилинган мол-мулкни кредит шартномасининг амал қилиш муддати давомида суғурта қилдириши;
7.1.3. Кредит тўлиқ сўндирилганда суғурта шартномасини муддатидан аввал бекор қилиш учун Суғурталовчига ариза билан мурожаат қилиш;
7.1.4. Суғурта полиси йўқолган тақдирда унинг дубликатини олиши;
7.1.5. Суғурталовчи билан келишган ҳолда ушбу Шартномага ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиши;
7.2. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчининг мажбуриятлари:
7.2.1. Кредит шартномаси шартларининг эҳтимолий ўзгаришлари бўйича, шу жумладан кредит мажбурияти бўйича шахсларнинг ўзгариши юзасидан Суғурталовчига маълумотларни тақдим этиши;
7.2.2. Қарздор томонидан Кредит шартномаси бўйича қарздорликни сўндириш жадвали бузилиши ҳақида ёки кредит маблағлари мўлжалланган мақсадларда фойдаланмаслиги ҳолатлари аниқланганлиги ҳақида хабар қилиши;
7.2.3. Кредитдан мақсадли фойдаланишни мониторингини ўтказиш санасига қадар Суғурталовчини бу борада хабардор қилиш ва унинг вакилига мониторингда қатнашиш имконини бериш;
7.2.4. Суғурта шартномасини тузаётганда ҳабар қилинган шарт-шароитлардаги ўзига маълум муҳим ўзгаришлар ҳақида зудлик билан ёзма равишда Суғурталовчини хабардор қилиш, хусусан:
а) кредит шартномасига мувофиқ молиялаштириладиган битим, шартномаларнинг шартларини ўзгариши;
б) кредит шартномаси бўйича мажбуриятларни бажарилишига таъсир этиши мумкин бўлган Қарздорнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тугатилиши ёки тўхтатилиши;
в) қарздорнинг корхонаси қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши кутилаётганда;
г) гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан ундириш чораси кўрилиши ва ш.к.;
д) ҳисобот чораги мобайнида Қарздорнинг фойдаси камайиши.
7.2.5. Суғурталовчининг сўровига кўра Кредит шартномаси/Бизнес режа/ТИА лойиҳасини, Кредит шартномасига тааллуқли бошқа ҳужжатларни амалга ошириш/ижросини мониторинг қилиш, шунингдек суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ва тафсилотларини аниқлаш учун зарур маълумотлар ёки ахборотларни тақдим этиши;
7.2.6. Суғурталовчи талаб қилиши мумкин бўлган ҳужжатлар, яъни зарарлар сабаблари ва миқдорига тааллуқли, етарли далилларни тақдим этиши;
_______________________ ___________________
(имзо) (имзо)
7.2.7. Суғурталовчига суброгация тартибида ўтган талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар ва далилларни тақдим этиши ҳамда барча маълумотлардан хабардор қилиши;
7.2.8. Юридик манзил ва банк реквизитлари ўзгарган тақдирда бу ҳақда ўзгариш санасидан бошлаб 10 календарь кунидан кечиктирмай хабар қилиши;
7.2.9. Кредит шартномаси бўйича гаров предмети бўлган мол-мулкка нисбатан ундириш чоралари қўлланса, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш шартларини дастлаб келишиши, хусусан мол-мулк сотиладиган қийматни келишиб олиши;
7.2.10. Қарздорни банкрот деб тан олиниши тўғрисида кредиторлар томонидан судга мурожаат этганда, Суғурталовчини ишда учинчи шахс сифатида жалб этиш;
7.2.11. Ушбу шартнома амалда бўлган муддатда Суғурталовчидан олинган ахборотни сир сақлаши, Суғурта қилдирувчи ва/ёки Қарздор Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат идораларига ахборот тақдим этиши шарт бўлган ҳолатлар бундан мустасно.

Download 247 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling