Дон учун маккажўхори дурагайларини етиштириш косимова Ш. қ. Х ф. ф д (PhD)., Ўктамов Х., Абдуқодиров Б., Алламуратов Н., Қодиров Б. талабалар


Download 31.8 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi31.8 Kb.
#1502125
  1   2   3
Bog'liq
Ш.Косимова


УДД: 631.58:633.15:631.51


ДОН УЧУН МАККАЖЎХОРИ ДУРАГАЙЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ


Косимова Ш.- қ.х.ф.ф.д (PhD)., Ўктамов Х., Абдуқодиров Б., Алламуратов Н., Қодиров Б.-талабалар


Аннотация
Мақолада маккажўхорининг Ўзбекистон Республикасида Давлат Реестрига киритилган янги ўртапишар “Ўзбекистон 601ЕСВ” ва ўрта-ертапишар “Карасув 350АМВ” дурагайларнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлигини экиш меъёри ва туп қалинлигига боғлиқ ҳолда ўрганилган ва дугагайларга мувофиқ ҳолда мақбул экиш меъёри 75 минг ва уруғ/га бўлганда ҳосилдорлик 80.1; 67.8 ц/га ташкил қилиши аниқланди.
Таянч иборалар: маккажўхори, дурагай, дон, ҳосилдорлик, тупроқ, ўрта-кечпишар, ўрта-эртапишар, “Ўзбекистон 601ЕСВ”, “Карасув 350АМВ”, ўтлоқи-бўз, озуқа бирлиги.
Мавзунинг долзарблиги. Республикамизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари асосан Бугунги кунда жаҳонда аҳоли сонининг доимий ортиб бориши мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида экинлар ялпи ҳосилдорлиги ва ҳосил сифатини оширишни тақазо этмоқда. «2019 йилда маккажўхори дунёда 162 млн. гектар майдонга экилган ва 850 млн. тонна дон ҳосили олинган ва ҳосилдорлик ўртача 5,2 т/га ни ташкил этган. Маккажўхори АҚШ ва Хитойда энг кўп экилмоқда ва дунёда маккажўхори ишлаб чиқаришнинг 37% ва 21% мос равишда шу мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда. Европа Иттифоқининг 27 та давлатида ҳар йили 5 млн. гектарда маккажўхори силос учун экилади.»1 Серҳосил экинларни нав ва дурагайларни яратиш ҳамда уларни етиштириш технологияларини такомиллаштириш бу муаммони ечимида муҳим аҳамиятга эга. Маккажўхори дунёда ва республикамизда кенг тарқалган серҳосил ва озуқа экинларидан бири ҳисобланади.
Дунё деҳқончилигида маккажўхорини дон ва силос учун етиштиришда ҳосилдорликнинг муттасил ошиб бориши янги дурагай ва навларнинг яратилиши, уларни ишлаб чиқаришга жадал жорий қилиш ҳамда дон ва силосга етиштириш технологияларининг такомиллаштирилиб борилиши натижасида амалга оширилмоқда. Шу жиҳатдан озиқ-овқат экинлари, хусусан маккажўхори етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш ва уни мунтазам такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ҳозирги кунда долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Маккажўхори қимматли, дунёда энг кўп этиштириладиган юқори ҳосилли донли, озуқаекини ҳисобланиб, озиқ-овқат, эм-хашак, техник аҳамиятга эга. Озиқ-овқат ва консентрат эм сифатида маккажўхорининг дони ишлатилади. Донидан омухта ем тайёрлашда кенг фойдаланилади. Унинг дони тўйимли ҳисобланиб, таркибида 68-75% крахмал, 8-13,5% оқсил, 4-8% ёғ, 2,0% клечатка, 1,4% кул шунингдек маъданли тузлар ва витаминлар бор. Унинг 1 кг донида 1,34 озиқа бирлиги мавжуд.

Download 31.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling