Токсические сочетания медикаментов
Синергизм – бу икки ёки ундан кўп ДВларининг бир йўналишга қаратилган таъсири бўлиб, уларни бирга қўллаганда хар бири алоҳида бўлган таъсирига нисбатан, юқори фармакологик таъсирни таъминлаб беради. ДВлар синергизми 4 турда бўлади: сенситизация ёки ДВни сенситизирловчи таъсири; аддитив таъсир; суммация, таъсирни потенцирлаш. Сенситизловчи таъсир – бу бир препаратни турли сабабларга кўра, бошқа бир препарат таъсир механизмига аралашмай туриб, ўша препарат таъсирини ошириши билан характерланади. Масалан: инсулин + глюкоза калийни хужайраларга киришини тезлаштиради; витамин Сни темир препаратлари билан бир вақтда қўлласа, қонда темир концентрацияси ошиб кетади. - Сенситизловчи таъсир – бу бир препаратни турли сабабларга кўра, бошқа бир препарат таъсир механизмига аралашмай туриб, ўша препарат таъсирини ошириши билан характерланади. Масалан: инсулин + глюкоза калийни хужайраларга киришини тезлаштиради; витамин Сни темир препаратлари билан бир вақтда қўлласа, қонда темир концентрацияси ошиб кетади.
- Аддитив таъсир – бу бир неча ДВни фармакологик таъсир самарасини ўзи алоҳида таъсир қилгандагидан юқори бўлиши, лекин уларнинг таъсир самарасининг математик йиғиндисидан кам бўлади. Масалан, фуросемид ва тиазид; нитроглицеринни β-АБлар билан ЮИКда, β-АСни теофиллин билан бронхиал астмада ва б.
- Суммацион таъсири – ЎТда 2та ДВ бир вақтда қўллаганда уларнинг фармакологик самарасини ортиши алоҳида таъсир самараларнинг математик йиғиндисига мос келади Масалан: юрак етишмовчилигида фуросемид ва урегитни буюриш
- Потенцирлаш – бунда бир неча ДВни бир вақтда қўллаганда уларнинг самарасини таъсир самаралар математик йиғиндисидан юқори бўлиши. Масалан: шокда преднизолон ва норадреналин, астматик статусда преднизолон ва эуфиллин, вазоренал артериал гипертензияда каптоприл, β-АБ ва нифедипинларни бирга қўллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |