Қуйидаги қоидаларга риоя қилганда фармацевтик ўзаро таъсирнинг салбий асоратларини олдини олиш мумкин: Қуйидаги қоидаларга риоя қилганда фармацевтик ўзаро таъсирнинг салбий асоратларини олдини олиш мумкин: - Глюкоза ва натрий хлорнинг изотоник эритмасидан бошқа суюқликларга ДВ қўшиб ишлатиш мумкин эмас. Ҳатто бу эритмаларда ҳам айрим препаратлар турғун эмас.
- Бир неча препаратни агарда уларнинг ўзаро таъсири хавфсизлиги маълум бўлмаса, битта инфузион эритмада қўшиб ишлатиш мумкин эмас.
- ДВни ишлаб чиқарувчи томонидан уни нима билан ва қандай эритиш мумкинлиги тўғрисидаги тавсияни диққат билан ўқиш (қаерга ва қандай эритма билан юбориш ва б.). Масалан: допамин учун тавсияда уни ишкорий эритмалар билан аралаштириш тақиқланган; абактални фақат 5% глюкоза эритмасида эритиб вена ичига юбориш тавсия этилган. Уни хлор ионлари сақловчи ҳар қандай эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас.
- ДВ бошқа препаратлар ёки эритмалар билан бирга бериш мумкин бўлган ҳолларда бу эритмаларни яхшилаб аралаштиришга ва ўзгаришига ахамият бериш керак (хиралашиши, рангининг ўзгариши ва б.)
- Икки препаратни бир вақтда юбориш талаб қилинса, турли қон томирлари орқали юбориш мумкин.
Фармакокинетика ўзаро таъсирлар: Фармакокинетика ўзаро таъсирлар: Дориларнинг сўрилиш, тақсимланиш, биотрансформация, чиқиб кетиш жараёнларида қондаги миқдорини ўзгариши натижасида фармакокинетик ўзаро таъсир кузатилади. Фармакокинетик ўзаро таъсир натижасида орган ва тўқималарда махсус рецепторлар билан боғланиши керак бўлган препаратларнинг концентрацияси ўзгаради. Сўрилиш жараёнидаги ўзаро таъсир: Сўрилиш жараёнидаги ўзаро таъсир: |