Дори воситаларининг саноат технологияси
Download 420.22 Kb.
|
10-маъруза ТДТТ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёрдамчи моддалар дори турининг мақсадига мос келиши зарур.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ФАРМАЦЕВТИКА ИНСТИТУТИ “ДОРИ ВОСИТАЛАРИНИНГ САНОАТ ТЕХНОЛОГИЯСИ” кафедраси 14-Мавзу: Суртмалар ва линиментлар. Уларни саноат микёсида ишлаб чикариш. Юмшоқ дори шаклларини тайёрлашда ишлатиладиган ёрдамчи моддалар ҳам барча ёрдамчи моддаларга қўйилган умумий талабларга жавоб бериши керак, булар қуйидагилар:тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган бўлиши; дори моддасини фармакологик таъсирини унинг фармакокинетикасини таъминлаган ҳолда сақлаб қола олиши ва юзага чиқишига тўсқинлик қилмаслиги; дори моддасининг физик-кимёвий, технологик, фармакологик хоссаларига ва биосамарадорлигига таъсир кўрсатмаслиги; керакли миқдорда ишлатилган ёрдамчи моддалар биологик жиҳатдан безарар бўлиши, организмнинг биотўқималарига зарар етказмаслиги, шунингдек аллергик ва токсик таъсирларни юзага чиқармаслиги; ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва аппарат ёки қурилмаларга ёхуд уларнинг айрим ишчи қисмларига салбий таъсир кўрсатмаслиги; дори моддасининг ранги, ҳиди ва мазасига салбий таъсир кўрсатмаслиги; дори воситаларини сақлаш давомида дори моддалари билан кимёвий, физик-кимёвий жиҳатдан мос келиши, қадоқловчи материаллар, асбоб-ускуналар ва қурималарнинг ишчи қисмларига зарар етказмаслиги; дори моддаларига дори шакллари талаб қиладиган ҳоссаларни бера олиши (тузилиш-механик, физик-кимёвий, имкони бўлса биосамардорлик ва бошқ.); турғун ва сақланиш муддати узоқ бўлиши; маҳаллий, иқтисодий жиҳатдан арзон бўлиши ва осон топилиши бўлиши керак. Шу билан бирга ЮДШ тайёрлашда ишлатиладиган ёрдамчи моддаларга қуйидаги хусусий талаблар ҳам қўйилади *суртма асоси турига етарли қовушқоқлик, пластиклик ва псевдопластиклик каби реологик хоссаларни бера олиши; *шамча дори тури асоси биринчи навбатда хона ҳароратида қаттиқ тана ҳароратида эрийдиган бўлиши; Ёрдамчи моддалар дори турининг мақсадига мос келиши зарур.Суртма дорилар учун асослар суртилиш хусусиятига эга бўлиб, суртилган аъзодан сирғалиб тушиб кетмаслиги керак. Шамчалар учун асосларнинг эриш харорати 37 °С ва хона хароратида қаттиқ бўлиши лозим. Download 420.22 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling