Дозиметрия асослари ишнинг мақсади


Download 59 Kb.
bet2/2
Sana19.06.2023
Hajmi59 Kb.
#1604702
1   2
Bog'liq
Laboratoriya-8.

Ишнинг бажарилиш тартиби
Керакли асбоблар: ЛГ -209 типидаги газли лазер, селенли фотоэлемент, кўзгули галвонометр, калит, рулетка.
Лазер нурлари дастасининг кўндаланг кесими бўйича энергиянинг тақсимланиш ва ёйилиш бурчагини аниқлаш учун фойдаланиладиган курилманинг оптик схемаси 3-расмда кўрсатилган.
Расмда Ф-Э-селенли фотоэлемент
Э-экран
Г-кўзгули галвонометр
К- калит
Лазер нурлари дастасида окг чиқиш тешигидан L=5-10 m масофада даста ўқига перпендикуляр холда жойлашган Э экранга тушади. Экран марказида кенглиги 1 мм ва баландлиги 5-7 мм бўлган тирқиш ҳосил қилинган. Тирқиш орқали лазер нурлари галвонометрга уланган фотоэлементга тушади. Экран фотоэлементга бириктирилган бўлиб, у билан бирга оптик скамия билан бўйлаб лазер нурларига перпендикуляр йўналишда силжиш имкониятига эга. Тирқиш силжитилганда фотоэлементга ёруғлик лазер нурлари кўндаланг кесимининг турли қисмларидан тушади. Бу холда галванометрнинг кўрсатиши ёруғлик интенсивлигига пропорсионал равишда ўзгариб боради ва лазер нурлари дастасида энергия тақсимотини билдиради. Нурлар дастасинингдиаметри ёруғлик интенсивлигининг ярим қийматига тўғри келувчи баландликда ўлчанилади.
Ўлчашлар ва натижалар устида ишлаш
Керакли асбоблар: 3-расмда кўрсатилган схема бўйича жойлашти-рилади ва фотоэлементнинг электр занжири йиғилади.
ОКГ ёқилади (бунинг учун аввал лазер нурларининг равшанлигини ўзгартиришга имкон берадиган тутгичи ўрта холатга қўйилади ва “виключател” тумблере “вкл” холатга ўтказилади) ва экранда лазер нурлари дастаси визуал кузатилади.
Экран тирқиши нурлар дастаси марказига келтирилади ва фотоэлемент занжирини калит олқали улаб, фототок мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилинади. Сўнг экран тирқиши лазер нурлар дастасининг энг четки қисми тушадиган қилиб жойлаштирилади, бу холда фототок 0 га яқин бўлиши керак.



Фотоэлементни тирқиш билан биргаликда оптик скамя бўйлаб 1-2 мм га силжитиб, тирқишнинг холати (линейкадан) ҳамда галванометрнинг кўрсатиши ёзиб борила ва бундай ўлчашлар лазер нурлари дастасининг қарама-қарши четигача бажарилади.


Олинган натижалардан фойдаланилган холда, абсисса ўқига тирқишнинг холатини (мм лардай) ордината ўқи бўйлаб эса ёруғликнинг нисбий интенсивлиги (галвонометр кўрсатиши) қўйилиб, график чизилади.
Энергиянинг нурлар дастаси бўйлаб тақсимланиш масофа L нинг икки хил қийматлари учун топилади.
Шу икки хил масофа учун нурлар дастасининг диаметри Д нинг қиймати аниқланади.
Лазер нурлари дастасининг ОКГ чиқишдаги диаметри d визуал усулда линейка ёки микрошкали окуляр ёрдамида ўлчанади. Бунда аввал ёруғлик дастаси филтрлар ёки полароид ёрдамида кучсизлантирилади.
Шундан сўнг барча асбоблар ток манбаидан узилади. (1) ва (2) формулалар ёрдамида ёйилиш бурчаги ҳисобланади. Ёйилиш бурчаги Ө бурчак минутларда ифодаланади.
Синов саволлари

  1. Спонтан ва мажбурий нурланишлар бир биридан нима билан фарқ қилади

  2. Мухитнинг инверст холати деб нимага айтилади ва қандай хосил қилинади

  3. Актив моддада ёруғлик генерацияланиши шартлари қандай

  4. ОКГ нурланишнинг ўзига хос томонлари нимада ва улар қандай характерланади

  5. Нима учун гелий ва неон аралашмаси газли ОКГ лар учун яхши актив модда бўлиб ҳисобланади





Download 59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling