Dropbox булутли платформаси мавзусини интерфаол усуллар асосида ўҚитиш методикаси


Download 1.32 Mb.
bet16/22
Sana18.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1562112
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
BMI Abdug\'aniyev Bekzod

НАЗОРАТ ТОПШИРИҚЛАРИ:

  1. Dropbox nima?

  2. Ахборотларни булутда сақлаш деганда нимани тушунасиз?

  3. Булутли технологиялар тушунчасини изоҳлаб беринг.

  4. Булутли технологияларнинг фундаментал терминлари нималардан иборат?

  5. Булутли технологияларни қандай соҳаларда қўлласа бўлади?

  6. Булутли технологияларнинг имкониятлари ва камчилигини санаб ўтинг.

  7. Dropbox булутли платформасининг иловасидан фойдаланиш ҳақида нималарни биласиз?

  8. Бошқа булутли платформалар ҳақида нималарни биласиз, мисоллар келтиринг.

.Мавзу бўйича мустақил иш топшириқлари:
1. Dropbox булутли хизматидан фойдаланиш бўйича маълумот тайёрланг.
1-илова
KWHL” - интерфаол методи.
Dropbox булутли платформаси” мисолида
КWHL (биласизми?, билишни хоҳлайсизми?, қандай билиб олсам бўлади?, нимани ўрганиб олдим?) – мавзудан аввал талабаларнинг билим ва қизиқишлари даражасини билиб олиш ва талабаларнинг ўқиш якунида баҳолаш учун ушбу методдан фойдаланилади.
Ушбу методни қўллашда қуйидаги ишлар амалга оширилади:

  • Гуруҳ фикри жамланади;

  • Мавзуни бошлашда талабаларнинг булутли технологиялар ҳақидаги билимлари аниқлаб олинади;

  • Талабалар нимани билишни хоҳлашлари аниқлаб олинади;

  • Талабалар нимани билишни хоҳлашларини билиб олиш учун ҳаракат режаси ишлаб чиқилади;

  • Вазифадан сўнг акслантириш учун.

Нима учун қўлланилиши:

  • Ўқитувчига талабалар dropbox булутли платформаси ҳақида нималарни билиши ва уларнинг саволлари ва қизиқишлари ҳақида маълумот беради;

  • Бу талабаларнинг ўзларини ўқитишига имкон беради;

  • У юқори фикрлашга ёрдам беради;

  • У ўқув жараёнини ташкиллаштиришда ўқитувчи ва талабаларга ёрдам беради;

  • У ўқитувчига ва ўз-ўзини баҳолашга ёрдам беради.


Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling