Dropbox булутли платформаси мавзусини интерфаол усуллар асосида ўҚитиш методикаси


Download 1.32 Mb.
bet2/22
Sana18.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1562112
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
BMI Abdug\'aniyev Bekzod

КИРИШ


Замон шиддат билан ўзгариб борар экан, ҳаётимизга ҳар куни илм-фан, техника ва технологиялар, инновациялар билан боғлиқ янги-янги атамалар кириб келмоқда. Булут технология ва ҳисоблашлар атамаси ҳам истеъмолда кенг қўллана бошлаганига ҳали унча кўп бўлгани йўқ. Аммо бугунги ўзгаришлар, масофавий серверларда ҳисоблаш (маълумотларга ишлов бериш, чизиш) хизмат кўрсатадиган хизматлар шаклида ахборот ресурсларини тақдим етиш бу борадаги билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлаш заруратини туғдирмоқда.
Турли интернет манбаларида бу атамага турлича тавсиф берилади. Масалан, Халқаро электралоқа иттифоқи ва Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (2013 йил апрел) томонидан тақдим этилган таърифга кўра, булутли ҳисоблаш бу тармоқдан мустақил равишда фойдаланилиши ва тартибга солиниши мумкин бўлган ҳамкорлик учун мавжуд бўлган кенгайтириладиган ва мослашувчан жисмоний ёки виртуал манбаларга уланишини таъминлайдиган парадигма.
Intel-да, булутли ҳисоблаш "охирги фойдаланувчилар томонидан хизмат сифатида фойдаланиладиган умумий ресурсларни виртуал таъминлаш" деган маънони англатади. Т.Адвисор аналитик компанияси - "булутли ҳисоблаш" - "ҳисоблаш булути" тушунчаси, унга кўра дастурлар ишга туширилади ва маҳаллий компютерда стандарт браузер ойнасида иш натижалари чиқарилади, шу билан бирга ишлаш учун зарур бўлган барча иловалар ва уларнинг маълумотлари масофавий серверда жойлашган.
АҚШ Миллий стандартлар ва технологиялар институти тадқиқотчилари қуйидаги таърифни тақдим этдилар: Булутли ҳисоблаш бу тезкор аниқланиши мумкин бўлган созланадиган ҳисоблаш манбаларининг умумий тармоғига (масалан, тармоқлар, серверлар, сақлаш тизимлари, дастурлар ва хизматлар) талабга биноан тармоққа қулай киришни таъминлайдиган модел ва минимал бошқариш ёки хизмат кўрсатувчи провайдернинг минимал аралашуви. 
Ҳукуматимиз томонидан таълим жараёнига рақамли технологиялар ва замонавий усулларни жорий этиш бўйича кўп ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги ПҚ-4391-сон қарори (4-илова) да Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими сифатини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режасида “Таълим жараёнига «Булутли технологиялар»ни жорий этиш” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони (1-ИЛОВА) да “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси”да булутли технологияни амалиётга жорий этиш ва фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.
Бугунги кунда таълим соҳасини тубдан такомиллаштириш давр талабига айланган. Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда, таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунлар қабул қилинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири 2020 йил 23 сентябрь куни қабул қилинган бўлиб, унинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Мазкур Қонунга асосан таълим соҳасидаги асосий принциплар, таълим тизими, турлари ва шакллари аниқ белгилаб қўйилди, унда белгиланган масофавий таълим ҳақидаги қоидалар ўқув режалари ва ўқув дастурларига мувофиқ таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни ахборот-коммуникация технологияларидан ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда масофадан туриб олишга қаратилган. Шунингдек, Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этиладиган бўлди. Нодавлат таълим муассасаларини ташкил этиш уларнинг таъсисчилари томонидан амалга оширилиши белгиланди. Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан бериладиган бўлди. Қонунда дуал таълимга оид қоидалар белгиланиб, у таълим олувчилар томонидан зарур билим, малака ва кўникмаларни олишга қаратилган бўлиб, уларнинг назарий қисми таълим ташкилоти негизида, амалий қисми эса таълим олувчининг иш жойида амалга оширилади. Бундан ташқари, қонунга инклюзив таълим тўғрисидаги қоидалар киритилиб, унга биноан, инклюзив таълим алоҳида таълим эҳтиёжлари ва индивидуал имкониятларнинг хилма-хиллигини ҳисобга олган ҳолда барча таълим олувчилар учун таълим ташкилотларида таълим олишга бўлган тенг имкониятларни таъминлашга қаратилган. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар (шахслар) учун таълим ташкилотларида инклюзив таълимни ташкил этади. Мазкур қонун жаҳон стандартлари талабларидан келиб чиққан ҳолда таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг қамрови кенглиги ва ўзига хос хусусиятга эга эканлиги билан 1997 йил 29 август куни қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонундан тубдан фарқ қилади. Таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг маълум қисмини, албатта, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар ташкил этади. Ҳусусан, Ўзбекистон Республикасида олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, мустақил фикрлайдиган рақамли иқтисодиёт учун юқори малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, олий таълимни модернизация қилиш, илғор таълим технологияларига асосланган ҳолда ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ–5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси мазкур соҳадаги янги ислоҳотлар учун дебоча вазифасини бажариб бермоқда.
Ушбу фармон ва қарорлар таълим жараёнларида «булутли технологиялар»дан фойдаланиш, маъруза ва амалий машғулотлар, семинарларни онлайн кузатиш ва ўзлаштириш имконини берувчи платформасини амалиётга жорий этиш, масофадан туриб фойдаланиш имконини берувчи электрон кутубхона тизимини кенг жорий этиш, талабаларнинг олий таълим муассасасида ўқишни тамомлаганларидан сўнг кутубхона фонди, ахборот базаларидан фойдаланишини йўлга қўйиш орқали уларнинг касбий малакасини узлуксиз ошириб бориш имкониятларини кенгайтириш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини яхши биладиган ўз касбий фаолиятида улардан самарали фойдаланадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш кўзда тутилган.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling