Dropbox булутли платформаси мавзусини интерфаол усуллар асосида ўҚитиш методикаси


Download 1.32 Mb.
bet9/22
Sana18.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1562112
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
BMI Abdug\'aniyev Bekzod

Масофавий таълим ‑ Муайян нуқтадан ахборот-коммуникация воситалари (видео, аудио, компютер, мултимедиа, радио, телевидение ва б.) ёрдамида таълим хизматларини кўрсатиш, таълимий маҳсулотларни тарқатиш ва етказиб беришдаи анъанавий ҳамда инновацион шакл, метод, воситаларга асосланган ҳолда таълим ресурсларидан фойдаланишга йўналтирилган таълим.
(Distance learning ‑ Education aimed at using study resources based on innovational form, method and means in organizing study services, expanding and delivering study products with the help of certain information communication means (video, audio, computer, multimedia, radio, television, etc.))
Модул таълими ‑ Ўқув жараёнини ташкил етишнинг муайян шакли бўлиб, унга кўра ўқув материали мантиқий тугалланган бирликлари – модулларга асосланган ҳолда маълум босқич ва қадамлар асосида ўзлаштирилади.
Massive Open Online Course (MOOC)
Сўнгги 2-3 йил ичида ЕТ ривожланишнинг енг истиқболли йўналишларидан бири бу ОООК шаклланиши бўлди, уларнинг асосида оммавий ва ҳамма учун бўлган таълим ғояси ётибди.
OOOK – бу оммавий очиқ онлайн-курслар(ingliz. - Massive Open Online Course, MOOC) бўлиб, жаҳоннинг етакчи университетлар томонидан ер шарининг исталган нуқтасида бўлган ҳар қандай инсонга масофавий технологиялар ёрдамида, аниқ белгиланган оралиқ ва якуний назорат топшириқларни топшириш муддатлари ва ўқитувчилар ва юз минглаб талабалар (курс тингловчилари) орасида еркин мулоқотни ташкил қилиш имкониятини берувчи академик курсларни тақдим этишда асосланган.

Илғор педагогик технологиялар дарс беришнинг интерфаол усулларини назарда тутади. Булар мунозара дарслари, музокаралар, ишбилармон ўйинлар, ўқув лойиҳалари, муаммоли ҳолатларни, кейс стадиларини ечиш ва ҳоказолардир. Ушбу усуллар талабаларнинг ижодий фаоллигини оширишда, иқтисодий масалаларни ҳал қилишда, муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул йўлларини топишда ёрдам беради.


Одатдаги маъруза дарсларининг анъанавий тарзда, илғор педагогик усулларсиз олиб борилиши талабадан фаоллик талаб қилмайди. Дарсни ўзлаштириш ҳам осондай туюлади, фанга нисбатан қизиқиш уйғонмайди. Муаммоли ҳолатларнинг яратилиши, аниқ мисоллар ёрдамида масалаларнинг ечилиши, талабани фанга қизиқтириш, унинг фаоллигини ошириб, кенгроқ фикрлашга, мақсадга қараб интилишга, керакли билим ва кўникмалар ҳосил қилишга ёрдам беради.
Ушбу вазифалар “Информатика” фанининг “Dropbox булутли платформаси” мавзусини ўқитиш методикаси соҳасига ҳам айнан тегишлидир.
Замонавий педагогик технологияларнинг илмий-назарий асосларини қуйидаги мезонларга кўра баҳолаш мумкин:
1. Педагогик муаммонинг ечими илмий асосланганлиги;
2. Педагогик жараённинг асосий объекти ҳамда субъекти ҳисобланмиш таҳсил олувчиларнинг онгли, фаол ўқув билиш фаолиятларининг таъминланганлиги;
3. Олинган натижанинг сифат ва самарадорлиги нисбатан юқорилиги;
4. Олинган натижага ортиқча вақт, зўриқиш воситалари ва шу кабилар сарфланмаганлиги;
5. Педагогик технологиялар ижодий изланишлар маҳсули бўлиб, маълум янгиликка эгалиги ва узоқ муддатлар давомида қўлланиш имкониятларининг мавждудлиги;
6. Педагоглар оммаси томонидан эътироф этилиб, осон ўзлаштирилиши ва амалиётга кенг кўламда татбиқ этилиши кабилардир.
Агар таълим-тарбия жараёнида кўзланган натижага нисбатан кўп вақт, зўриқиш кучлари, материаллар, воситалар кабилар сарфлаш ҳисобга олинган бўлса, бунда қўлланилган технологияни самарали, илғор деб бўлмайди. Самарали, илғор педагогик технологиялар таълим-тарбия жараёнининг барча таркибий унсурлари (таълим мазмуни, дидактик мақсадлар, иштирокчилари, ташқи таъсир этувчи омиллар, амалга ошириш шарт-шароитлари кабилар)ни ҳар томонлама ҳисобга олган, ижодий изланишлар натижасидир.
Ўқув жараёнини технологик ёндашув асосида ташкил этишда ўқитувчи маҳоратининг ўрнини илмий-назарий жиҳатдан асослаш олимлардан В.П.Беспалько, Ў.Толипов, Б.Л.Фарберман, Э.Ғозиев ва бошқа олимларнинг тадқиқот ишларида ҳам акс этган бўлиб, бу тадқиқотларда таълим замонавий технологиялар асосида ташкил этиш жараёнида шахснинг руҳий олами ва тафаккур дунёсининг ўрнига алоҳида эътибор берилган. Жумладан, таълимга замонавий ёндашув, таълимни замонавий технологиялар асосида ташкил этиш ҳозирги давр талабидир.
Талабаларга ахборот хавфсизлигини таъминлашда ахборотларни химоялашнинг самарали йўлларини излаб топишда, ўқитишда ўқув жараёнини жадаллаштиришнинг асосий омиллари: таълим мақсадларини кучайтириш; ўқув мотивация (қизиқтириш)ни кучайтириш; таълим мазмунидаги ахборот сиғимини кенгайтириш; таълимда фаол метод ва шаклларни қўллаш; ўқув амалларини бажариш суратини ошириш; ўқув маҳоратини ривожлантириш; таълимда компьютер ва бошқа техника воситаларини қўллаш.
Шундай қилиб, таҳлил этилган ва ўрганиб чиқилган масалалар тадқиқот ишимизнинг дастлабки ҳолатини объектив белгилаб олиш имкониятини яратади, яъни талабаларни Dropbox булутли технологиялари модули бўйича ўқитишнинг самарали йўллари орқали ўқитувчи маҳоратининг педагогик моҳиятини қуйидагилар очиб беради:
- Dropbox булутли платформаси мавзусини ўқитишда дарсларига янгича ёндашувни ташкил этиш;
- Dropbox булутли платформаси мавзусини ўқитишда ўқув жараёнини замонавий педагогик технологиялар асосида ташкил этишда ўқитувчи маҳоратининг дидактик шарт-шароитларини яратиш;
- таълим самарадорлигини ошириш омиллари, шакл, усул, метод ва воситаларини ўқув жараёнига татбиқ этиш;
- таълим самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш;
- Dropbox булутли платформаси мавзусини ўқитишда ўқув жараёнини технологик ёндашув асосида ташкил этиш жараёнида фанлараро алоқадорликнинг таъминланишига эришиш.
Илмий–амалий манбаларнинг таҳлили ва шахсий тажрибаларимизга асосланган ҳолда қуйидагиларни таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширувчи омиллар сифатида кўрсатиб ўтамиз.
1. Таълим стандартлари доирасида бир-бирини тўлдирувчи, кенгайтирувчи ва чуқурлаштирувчи ўқув унсурлари мазмунининг яхлит тугал тизим ҳолида мужассамлаштириб ўрганиш;
2. Ахборот кўлами қисқа вақт ичида шиддатли ошиб бораётган бир пайтда амалий жиҳатдан муҳим ўқув материалларига таянч нуқталар сифатида қараб, уларни таҳсил олувчилар томонидан пухта ўзлаштирилишига катта аҳамият бериш;
3. Ҳар бир мавзу, билим ва ўқув унсурини ўрганишда янги киритилаётган ёки аввалдан ишлатилган, лекин моҳияти таҳсил олувчилар томонидан англанмаган тушунчалар, иборалар ва сўзларнинг моҳияти ва мазмунини изоҳлаб, тушунтириш;
4. Муаммоли ва дастурли таълим унсурларидан кенг кўламда фойдаланиш;
5. Ишлаб чиқариш жараёнларида содир бўлиши мумкин бўлган қизиқарли, муаммоли вазиятлар тарзидаги масалаларни ечиш;
6. Таҳсил олувчиларнинг мустақил изланувчан ўқув билиш фаолиятларини оқилона ташкил этиб, унга раҳбарлик ва мунтазам раҳбарлик қилиш усул ва воситаларидан фойдаланиш;
7. Таҳсил олувчиларни ўқиб ўрганишга ундовчи, уни ҳаётий эҳтиёж даражасига кўтарувчи омил (ўйин, мунозара, бир-бирини назорат қилиб, баҳолаш каби)лардан кенг кўламда фойдаланиш;
8. Фан, техника тараққиётига оид янгиликлар ва илғор ишлаб чиқариш технологияларининг илмий асосларини аниқ мисоллар ёрдамида кўрсатиш;
9. Таълим-тарбия ишини лойиҳалаштирувчи, амалга оширувчи ва натижаларини назорат қилиб, баҳолаш йўли билан янада такомиллашувига эришадиган ижодий изланувчан педагогларни тайёрлаш, уларни оқилона ишлашлари учун шарт-шароитлар яратиш кабилар.
Юқоридаги фикрлардан замонавий педагогик технологиялар маълум янгиликлар юқори самарадорликка эга бўлган илмий-назарий ва амалий изланиш натижаси эканлиги аён бўлади. Бугунги кунда назарий ва амалий жиҳатдан пухта асосланган умумий ишланмаларнинг мавжуд бўлиши алоҳида касб этади. Зеро, умуман назарий базага эга бўлмасдан туриб, бу муаммоларни ҳал этиш мумкин эмас.
Dropbox булутли платформаси мавзусини ўқитиш жараёни билан боғлиқ таълим сифатини белгиловчи ҳолатлар қуйидагилар: юқори илмий-педагогик даражада дарс бериш, муаммоли маърузалар ўқиш, дарсларни савол-жавоб тарзида қизиқарли ташкил қилиш, илғор педагогик технологиялардан ва мултимедиа қўлланмалардан фойдаланиш, талабаларни ундайдиган, ўйлантирадиган муаммоларни улар олдига қўйиш, талабчанлик, тингловчилар билан индивидуал ишлаш, ижодкорликка ундаш, эркин мулоқот юритишга, ижодий фикрлашга ўргатиш, илмий изланишга жалб қилиш ва бошқа тадбирлар таълим устуворлигини таъминлайди.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling