Имитацион ўйинлар ‑ Имитацион ўйинлар – ишлаб чиқариш корхоналари, иш ўринлари, фирмалар, ташкилотларда ходимлар томонидан амалга ошириладиган фаолиятни имитациялаш (тақлид қилиш, кўчириш) асосида талабаларни муайян амалий ёки касбий фаолиятга самарали тайёрлашга йўналтирадиган ўйинлар. Бу турдаги ўйинлар сценарияси, сюжетидан ташқари, имитация жараён, объектларнинг таркибий тузилмаси ва аҳамиятини тўла очиб бериш мақсадиа моделлаштирилади. Имитацион ўйинлар жараёнида таълим олувчилар муайян операцияларни, м: масалалар ечиш, маълум бир усулни ўзлаштириш имкониятига эга бўлади.
Индивидуал таълим ‑ Таълим жараёнида ўқитувчининг фақатгина бир нафар талаба билан ёки талабанинг таълим воситалари (адабиётлар, компютер, телевидения, радио ва б. ахборот технологиялар) билан ўзаро ҳамкорлиги асосида ўқув материалларининг ўзлаштирилишини таъминлашга йўналтирилган таълим
(Individual education ‑ Education aimed at developing of mastering skills of a student in cooperatuion with a single student or educational means (literature, computer, television, redio, etc.) during educational process)
“Кейс-стади” texnologiyasi ‑ Муаммоли вазият; талабаларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган технология
(“Case study” technology ‑ A technology that forms skills in earching for proper variants by analizing created or authentic dilemma (problematic situation) or problems)
Компьютер таълими технологиялари ‑ Талабаларнинг ўқиш, мустақил таълим ва ўз-ўзини назорат қилишни ўз ичига оладиган билиш фаолиятини бошқаришда педагогнинг ахборотларни тўплаш ва узатишдан иборат фаолиятининг модели сифатида компютер техникаси, телекоммуникастия воситалари ҳамда дастурий-методик таъминот асосида ташкил этиладиган таълимнинг шакл, метод ва воситалари мажмуи.
(Computer education technologies ‑ A set of forms, means and methods of education organized based on the computer technologies, telecommunication means and programme and methodological provision as an activity model of a pedagog that comprises collecting and transferring information in controlling the activity of an independent education and self-control of students)
Do'stlaringiz bilan baham: |