Dropbox булутли платформаси мавзусини интерфаол усуллар асосида ўҚитиш методикаси


II BOB. “DROPBOX БУЛУТЛИ ПЛАТФОРМАСИ” МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ


Download 1.32 Mb.
bet10/22
Sana18.06.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1562112
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
BMI Abdug\'aniyev Bekzod

II BOB. “DROPBOX БУЛУТЛИ ПЛАТФОРМАСИ” МАВЗУСИНИ ЎҚИТИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ.

2.1. Dropbox булутли таълим тизимини ташкиллаштиришни ўрганиш


Dropbox булутли сервер хизмати асосида таълим тизимини ташкиллаштириш кетма-кетлигини кўриб чиқамиз. Dropbox булутли хизмат тизими https://www.dropbox.com сайти асосида ташкиллаштирилади. Ушбу сайтда тизимни ташкиллаштириш ва унги маълумотларни жойлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади.


1. Регистрация. Веб интерфейс орқали фойдаланувчи тизимга кириш учун регистрацияни амалга оширади (2.1.1-расм).



2.1.1-расм. Dropbox хизматига регистрация қилиш.
2. Веб интерйс орқали Dropbox тизимида ишлаш. Регистрация амалга оширилгандан сўнг, веб-сайтда қуйидаги ойна пайдо бўлади.

2.1.2-расм. " Dropbox" хизмати веб-интерфейси.
Ушбу ойна орқали қуйидагиларни амалга ошириш мумкин:
- Янги файлларни юклаш;
- Янги папкаларни юклаш;
- Умумий папка яратиш;
Палтформа орқали office дастури хизматларидан фойдаланиш мумкин (2.1.3-расм.).

2.1.3-расм.
Шундай қилиб, юқорида келтириб ўтилган тизимлар булутли технологиялар асосида нафақат таълим, балки турли тизимларни ташкиллаштириш имконини беради.

2.2. Dropbox булутли платформаси мавзуси бўйича кейслар


Кейс-стади (инглизча саsе – вазият, ҳолат, sтady – ўрганиш). Кейс-стадида баён қилинган ва таълим олувчиларни муаммони ифодалаш ҳамда унинг мақсадга мувофиқ тарздаги ечими вариантларини излашга йўналтирадиган аниқ реал ёки сунъий равишда яратилган вазиятнинг муаммоли-вазиятли таҳлил этилишига асосланадиган ўқитиш усулидир.
Кейс-стади – ўқитиш, ахборотлар, коммуникация ва бошқарувнинг қўйилган таълим мақсадини амалга ошириш ва кейс-стадида баён қилинган амалий муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнида прогноз қилинадиган ўқув натижаларига кафолатли етишишни воситали тарзда таъминлайдиган бир тартибга келтирилган оптимал усуллари ва воситалари мажмуидан иборат бўлган ўқитиш технологиясидир.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling