Битирув иши мавзусининг асосланиши ва унинг долзарблиги-
Ҳозирги кунда булутли ҳисоблаш концепцияси ва виртуаллаштириш тамойили анча тараққий этди ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мухим технологиялардан бирига айланди. Кўплаб ташкилотлар инфраструктурасидаги сарфни, бошқарувга кетадиган вақтни камайтириш ва такомиллашган виртуал машиналар учун кетадиган харажатларни қисқартириш мақсадида бу янги технологияни тадбиқ этишни амалга оширишга киришди. Булутли ҳисоблашлар ўзида фойдаланувчиларга Интернет тармоғи иловаларидан фойдаланиш учун қулай муҳитни мужассам этади: ушбу нуқтаи назардан улардан фойдаланиш долзарблиги мамлакатнинг ижтимоий – сиёсий фаолиятида, шу жумладан электрон ҳукуматни жорий қилиш ва шакллантириш доирасида алохида ахамият касб этади.
Интернет орқали онлайн таълимни ташкиллаштириш учун бугунги кунда бир қатор технологиялардан фойдаланилади. Булутли ҳисоблаш технологияси интернет орқали таълим тизимини ташкиллаштиришнинг энг самарали усули ҳисобланади. Булутли технология тақсимланган маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш тизимларидан ташкил топиб, бир вақтда жуда кўплаб ўқув материалларидан ташкил топган онлайн маъсофавий таълим тизимини ташкиллаштириш, бутун таълим фаолиятини ягона платформада ташкиллаштириш имконини беради. Булутли таълим хизматларини ташкиллаштириш бошқа усулларга нисбатан қуйидаги устунликларга эга:
- Уланишнинг қулайлиги ва амалга оширилиши соддалилиги;
- Платформа нархининг арзонлиги ва универсаллиги;
- Хавфсизликнинг юқорилиги;
- Ишончлилиги;
- Тизимнинг тармоқ платформасига осон мослашувчанлиги;
Шу боис ҳозирги кунда булутли технологиялари соҳасида иш олиб бораётган илмий ходимлар ва таълим муассасаларида шу йўналиш бўйича таълим бераётган профессор-ўқитувчилар булутли технологияларни жорий қилиш ва фойдаланиш каби билимларни пухта билишлари зарур.
Битирув ишининг объекти ва предмети. Республикамизнинг олий ўқув юртларини таълим йўналишларда таҳсил олаётган талабаларни булутли технологиялар асосида ўқув фанини ўқитиш бўйича интерфаол ўқитиш тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |