Поездлар ҳаракатини ташкил қилиш, сигнализация тизимларидан фойдаланиш, тўсиқ ўринларини чегаралаш малакаларини


Download 24.69 Kb.
Sana17.06.2023
Hajmi24.69 Kb.
#1531893
Bog'liq
ET TFQ


1.Фаннинг мақсади - темир йўллар ва темир йўл транспорти ходимларининг асосий низомларини, иш тартибини, муҳим иншоотлар, қурилмалар ва ҳаракат таркибларини сақлаш меъёрларини, асосий ўлчамларини, уларга бўлган талабларни, поездлар ҳаракатини ташкил қилиш тизимини ва сигнализация принципларини ўрнатади.
Фаннинг вазифаси - техник фойдаланиш қоидалари ва "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ нинг Устави, темир йўл транспортининг фожиясиз, пухта ва тартибли ишлашини ўрганишдан иборат.
Ушбу фан “Темир йўл қонуни” ва поездлар харакат хавфсизлигини таъминлашдаги асосий меъёрий хужжатлар асосида ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси “Темир йўл қонуни” Олий Мажлис томонидан 15 апрел 1999 йилда тасдиқланган ва қўшимча ўзгартиришлар киритилган. (23.10.2008 йил №232)
“Электр транспортидан техник фойдаланиш қоидалари” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида қуйидагиларни ўргатади
- темир йўл транспорти ходимларининг асосий вазифалари, темир йўл иншоотлари ва қурилмаларига қўйилган талабларни, сигнал турлари ва сигналлаштириш негизларини, тўсиқ ўринларини чегаралаш тартибини, поездни тўхтатиш ва огоҳлантириш сигналларини;
- инсонлар ҳаётига ҳавф туғдирган ҳолатларда ва ҳаракатланувчи тизим, темир йўл иншоотларига ва қурилмаларига ҳавф туғдирган ҳолатларда огоҳлантириш ва бу жойларни белгилаш ва чегаралаш тадбирларини кўриш, поездлар ҳаракатланиши ва темир йўлда юк ташиш тартиблари;
- поездлар ҳаракатини ташкил қилиш, сигнализация тизимларидан фойдаланиш, тўсиқ ўринларини чегаралаш малакаларини
3. Avtoblokirovkada qanday holatlarda poezdni jo’natish uchun II punkti to’ldirilgan yashil blankdagi ruxsatnoma beriladi?
Ушланиб қолган ёки шу йўналишда ҳаракатланаётган ўзга поезд ёпиқ чиқиш светофорида II пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (ДУ-52 шаклидаги бланк) билан жўнатилади.
 Гуруҳ светофорларининг маршрут кўрсаткичлари носозлигида поездлар станциядан очиқ гуруҳ светофорида, станция навбатчисининг қайд этилувчи буйруғини машинистга бериб ёки локомотив машинистига II пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (ДУ-52 шаклидаги бланк) тақдим этилиб , жўнатилади.
4.Inshoot va qurilmalar ahvoliga javobgarlikni Texnik foydalanish qoidalari kimga yuklatadi?
Темир йўл иншоот ва қурилмалари соз аҳволда сақланиши керак. Носозликлар келиб чиқишини олдини олиш ва иншоотларнинг узоқ вақт хизмат қилишини таъминлаш бунга жавобгар шахсларнинг асосий вазифаси бўлиши керак. Иншоот ва қурилмалар аҳволига жавобгарлик бевосита уларга хизмат кўрсатувчи ходимлар ҳамда ушбу иншоот ва қурилмалар қарашли бўлган корхона раҳбари зиммасига юклатилади. Қайд этилган ходимлар лавозим вазифаларига кўра ҳар бири ўз ўрнида иншоот ва қурилмаларнинг аҳволи ва улардан фойдаланиш қоидаларини билишлари, доимий равишда уларни текшириб боришлари, техник хизмат, таъмирлаш ва асрашнинг юқори сифатларини таъминлашлари керак.
5.Texnik foydalanish qoidalari talablariga binoan qanday nosozliklari bo’lgan lokomotiv va motorvagon harakat tarkibini foydalanishga chiqarish man etiladi?
Қуйидаги носозликлари бўлган ҳаракат таркибини фойдаланишга чиқариш ва поездларда ҳаракатланишга йўл қўйиш ман этилади: ➢ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирувчи носозликлар; ➢ташилаётган юкларнинг бутлигини таъминлай олмайдиган юк вагонлари;
➢электр пневматик тормоз, иситиш, электр ускуналар, вентиляцияда носозликлари бўлган йўловчи вагонлари;
➢йўловчи поезд бошлиғи (механик-бригадир) нинг машинист билан УҚТдиапозонли радиоалоқаси носоз бўлган радиокупели (штаб) йўловчи вагонлари/
7.Texnik foydalanish qoidalarining temir izlar enining o’lchamlariga talablari qanday?
Икки йўлли линияларнинг перегонларидаги йўл ўқлари орасидаги масофа тўғри участкаларда 4100 мм дан кам бўлмаслиги керак/
Уч йўлли ва тўрт йўлли линияларнинг тўғри участкаларида икккинчи ва учинчи йўлларнинг йўл ўқлари орасидаги масофа 5000 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Станцияларда тўғри участкаларда қўшни йўлларнинг йўл ўқлари орасидаги масофа 4800 мм дан, иккинчи даражали йўллар ва юк районлари йўлларида 4500 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Станцияларда асосий йўллар четда жойлашганида “ЎТЙ” АЖ бошқаруви раиси рухсати билан улар орасидаги масофа 4100 мм бўлишига йўл қўйилади.
8.O’tish svetoforlari nima uchun xizmat qiladi va ulardan qanday signallar uzatiladi?
ўтиш - поездга бир блок-участкадан (постлар оралиғидаги перегондан) бошқасига ўтишга рухсат беради ёки тақиқлайди;
Aвтоблокировка билан жиҳозланган участкаларда ўтиш светофорларидан қуйидаги сигналлар узатилади:
битта сариқ чироқ - "Тўхташга тайёр бўлган ҳолда ҳаракатланишга рухсат берилади, кейинги светофор ёпиқ" ;
битта қизил чироқ - "Тўхта! Сигналдан ўтиш тақиқланади" .
битта яшил чироқ - "Белгиланган тезликда ҳаракатланишга рухсат берилади, олдинда икки ёки ундан ортиқ блок-участка бўш"
9.Yarimavtomatik blokirovkada qanday holatlarda poezdni jo’natish uchun I punkti to’ldirilgan yashil blankdagi ruxsatnoma beriladi?
. Тақиқ кўрсатмали маршрут светофоридан (чиқиш светофоригача) поездлар қуйидагиларга асосан ўтиши мумкин:
 таклиф сигнали бўйича;
 жўнатилаётган поезд машинистига радио алоқа орқали узатиладиган станция навбатчисининг қайд этилувчи буйруғи бўйича;
 I пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (матн қўлда мувофиқ равишда ўзгартирилганда) бўйича.
10. G’ildirak juftligining qanday nosozliklarida harakat tarkibini foydalanishga chiqarish va poezdlarda yurishi taqiqlanadi?
Ғилдирак жуфтлиги ўқининг бирон-бир қисмида ёки ғилдирак айланаси, диски ва ступицасида дарзи бўлган, ғилдирак жуфтлиги гребенида учли накат мавжуд бўлган ҳаракат таркибининг фойдаланишга топширилиши ва поездларда ҳаракатланиши тақиқланади.
Ҳаракат таркиби билан йўлнинг ўзаро нормал муносабатини бузувчи ғилдирак жуфтликларининг қуйидаги едирилиши ва носозликларида ҳаракатланиш ман этилади:
а) 120 км/соат дан 140 км/соат гача бўлган ҳаракат тезликларида:
локомотив, моторвагон ҳаракат таркиби, йўловчи вагонларида ғилдираш айланаси бўйлаб прокат 5 мм дан кўп бўлса;
локомотивларда баландлиги 30 мм бўлган гребен чўққисидан 20 мм масофада ўлчанадиган, ҳаракат таркибида эса 28 мм баландликдаги гребен чўққисидан 18 мм масофада ўлчанадиган гребеннинг кенглиги 33 мм дан катта ва 28 мм дан кичик бўлганида;
б) 120 км/соат гача бўлган ҳаракат тезлигида: ➢ локомотивларда, шунингдек, моторвагон ҳаракат таркиби ва узоқ масофаларга қатновчи поездларнинг йўловчи вагонларида ғилдираш айланаси бўйлаб прокат 7 мм дан кўп бўлса, маҳаллий ва шаҳар ташқарисига қатновчи поездларнинг моторвагон ҳаракат таркиби ва йўловчи вагонларда 8 мм дан кўп бўлса, рефрежератор ва юк вагонларида 9 мм дан кўп бўлса; ➢ локомотивларда баландлиги 30 мм бўлган гребен чўққисидан 20 мм масофада ўлчанганида, ҳаракат таркибида эса 28 мм баландликдаги гребен чўққисидан 18 мм масофада ўлчанганида гребен кенглиги 33 мм дан катта ва 25 мм дан кичик бўлганида;
в) махсус шаблон билан ўлчанадиган 18 мм дан баланд бўлган гребеннинг вертикал кесими;
г) локомотив, моторвагон ҳаракат таркиби ва ролик букса подшипникли вагонларда ғилдираш юзасидаги ползун 1 мм дан ошса, сирпаниш подшипникли вагон ва тендерларда 2 мм дан кўп бўлса.
78. Avtomatik lokomotiv signalizatsiya yo’l qurilmalari bilan jihozlangan peregon yoki stansiya yo’llari bo’ylab harakatlanganda lokomotiv svetoforida to’satdan oq chiroq yonsa mashinistning keyingi harakatlari qanday bo’lishi kerak?
Оқ чироқ - локомотив қурилма ёқилганини кўрсатади, аммо йўл светофорининг сигналлари локомотив светофорига узатилмайди ва бундай ҳолда машинист йўл светофорининг сигналларига риоя қилиши керак.
89. Marshrut ko’rsatkichlari qanday maqsadda qo’llaniladi? Marshrut ko’rsatkichlarining turlari va qanday ranglar bilan ma’lumot uzatadi?
Йўл блокировкаси билан жиҳозланган айри йўл мавжуд бўлганда, шунингдек, йўл блокировкаси билан жиҳозланган кўп йўлли участкаларда ва икки томонлама блокировка билан жиҳозланган икки йўлли участкаларда поезд жўнатилаётган йўлни кўрсатиш учун, зарур ҳолларда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ белгилаган тартибда қўшимча маршрут кўрсаткичлари қўлланилиши мумкин. Маршрут кўрсаткичи бўлмаганда поездни айри йўлга жўнатиш, ёки кўп йўлли участка йўлларининг бири бўйича ёки икки томонлама блокировкада нотўғри йўл бўйича жўнатишга чиқиш светофоридаги икки яшил чироқ билан сигнал берилиши мумкин, бу автоблокировкада иккитадан кам бўлмаган блок-участканинг бўшлигини, ярим автоматик блокировкада перегонни кейинги стансиягача бўшлигини билдиради (расм 2.12.). Икки томонлама блокировка билан жиҳозланган участкаларда нотўғри йўл бўйича жўнатилишда маршрут кўрсаткичлари ёки икки яшил чироқ сигналининг қўлланилиши мажбурийдир.
88. Qanday hollarda bir boshqaruv kabinisiga ega lokomotivlarning orqaga harakatlanishiga yo’l qo’yiladi?
Бир бошқарув кабинисига эга локомотивларнинг орқага ҳаракатланишига фақат қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади: Локомотивларни поездларга улаш чиқариш поездларида шаҳар атрофига қатновчи поездларида, хўжалик поездларида тиклаш поездларида, ўт ўчириш поездларида топшириладиган поездларида, манёврларни амалга оширганда; икки локомотив қўшиб ишлатилса, иккинчи локомотив ҳаракатланганда; локомотивларни буриш қурилмалари бўлмаган станциялардан поездлар жўнатилганда; поездларни бир пунктдан икки йўналишга суришда, шунингдек, поездларни станция ҳудудида суришда; ёрдамчи локомотив билан поездни перегондан чиқаришда; вагонларсиз ҳаракатланганда. суришдан сўнг поезд билан жўнатиш станциясига қайтишда; вагонларсиз ҳаракатланганда.
87. Avtoblokirovkada bir yo’llik peregonlarda manyovr tarkibining stansiya chegarasidan chiqishi uchun ruxsat bo’lib nimalar xizmat qiladi?
Bir yo’llik peregonlarda manyovr tarkibining stansiya chegarasidan chiqishi uchun quyidagilar ruxsat bo’lib xizmat qiladi:

  1. avtomatik blokirovkada - tegishli chiqish svetofori ochilganidan so’ng manyovr lokomotivi mashinistiga topshiriladigan jezl-kalit. Ochiq chiqish svetofori va jezl-kalit bo’yicha manyovr tarkibi birinchi bor stansiya tashqarisiga chiqqanidan so’ng peregonga takroriy chiqishlar, mashinistda jezl-kalit mavjudligida chiqish svetoforini ochmasdan amalga oshiriladi.

Yo’l svetoforlari bilan bog’langan maxsus manyovr svetoforlariga ega avtomatik blokirovka bilan jihozlangan stansiyalarda manyovr tarkibining stansiya chegarasidan tashqariga chiqishi ushbu manyovr svetoforining ruxsat ko’rsatmasiga asosan amalga oshiriladi.
Jezl-kalit yoki maxsus manyovr svetofori bo’lmaganda stansiya chegarasidan chiqiladigan manyovrlar uchun manyovr lokomotivining mashinistiga yo’l xati (qog’ozi) taqdim etiladi;
84. Yopiq peregonga bir paytning o’zida bir necha xo’jalik poezdlari jo’natilganda ular orasidagi masofa va harakatlanish tezligi qanday bo’lishi kerak?
Yopiq peregonga turli alohida punktlardan bir-biriga qarab jo’natiladigan xo’jalik poezdlari ham ruxsatnomada ko’rsatilgan joygacha, ya'ni ishlar rahbari ko’rsatmasiga asosan qizil qo’l signali bilan signalist qo’riqlayotgan olib yuriluvchi to’xtash signaligacha borishlari kerak. Ushbu poezdlarning to’xtash joylari orasidagi masofa 1 km dan kam bo’lmasligi lozim. Xo’jalik poezdi (o’zi yurar maxsus harakat tarkibi) mashinisti ruxsatnomada ko’rsatilgan joyda to’xtagandan so’ng, radio aloqa orqali qarama-qarshi xo’jalik poezdi mashinistiga va orqasidan kelayotgan xo’jalik poezdi hamda o’zi yurar maxsus harakat tarkibi mashinistlariga o’zining turgan joyi xaqida xabar beradi. To’xtagandan so’ng xo’jalik poezdlari (o’zi yurar maxsus harakat tarkibi)ning peregon bo’ylab keyingi harakati ishlar rahbarining ko’rsatmasi bo’yicha 20 km/soat dan ortiq bo’lmagan tezlikda o’ta hushyorlik bilan amalga oshiriladi. Ishlar amalga oshiriladigan joygacha o’zlarining keyinchalik harakatlari xaqida xo’jalik poezdlari (o’zi yurar harakat tarkibi) mashinistlari bir-birlarini radio aloqa orqali xabarlaydilar.
80. O’zbekiston Respublikasi temir yo’llarida signallashtirish bo’yicha yo’riqnoma tovush signallarini uzatishda qanday tartibni o’rnatadi?
O’zbekiston Respublikasi temir yo’llarida signallashtirish bo’yicha yo’riqnoma (keyinchalik - mazkur Yo’riqnoma) poezdlar harakati va manyovr ishlariga taaluqli buyruq va ko’rsatmalarni uzatishdagi ko’rinadigan va tovushli signallar tizimini hamda signal asbob turlarini (qaysiki ular yordamida signallar uzatiladi) belgilab beradi.
Tovush signallari turli davomiylikdagi tovushlarning soni va mosliklarida namoyon bo’ladi. Ularning ma'nosi kunu-tun bir xilda bo’ladi. Tovush signallarni uzatish uchun lokomotiv, motorvagonli poezd, o’zi yurar maxsus harakat tarkibining hushtaklari, yo’l hushtaklari, puflanadigan surnaylar, sirenalar, gudok va petardalar xizmat qiladi.

82. Poezdlarni kimlar tomonidan tayinlanadi va bekor qilinadi?


Поездларни тайинлаш ва бекор қилиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
а) икки ва ундан ортиқ темир йўллардан ўтувчи узоқ йўналишдаги, маҳаллий ва шаҳар атрофига қатнайдиган йўловчи поездлар, почта-багаж ва юкйўловчи поездлар – шу темир йўллар маъмурияти билан келишилган ҳолда «ЎТЙ» АЖ бошқаруви раиси томонидан.
«ЎТЙ» АЖ чегарасида шаҳар атрофида қатнайдиган поездларни тайинлаш ва бекор қилиш «ЎТЙ» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари рухсати билан амалга оширилади;
б) икки ва ундан ортиқ темир йўллар чегарасида қатнайдиган ҳарбий, одам ташийдиган, тезлаштирилган юк ва юк поездларини – МДҲ давлатлари темир йўл транспорти бўйича Кенгаши белгилаган тартибда, «ЎТЙ» АЖ чегарасида – «ЎТЙ» АЖ бошқаруви раиси томонидан;
в) ҳаракат графигида кўзда тутилмаган тиклаш ва ўт ўчириш поездлари, қор тозалагичлар, вагонсиз локомотивлар, автоматрисалар ва олиб қўйилмайдиган дрезиналар, хўжалик ва бошқа поездлар – ЯДМ йўналиш бўйича навбатчиси томонидан.
81. Yarimavtoblokirovkada boshi ruxsat ko’rsatmali chiqish svetoforini bosib o’tgan poezdni jo’nashiga ruxsat bo’lib nima xizmat qiladi?
. Aгар жўнашга тайёр поезднинг етакчи локомотиви рухсат кўрсатмали чиқиш светофоридан ташқарида бўлиб, унинг кўрсатмаси машинистга кўринмаса (1), поезд станция навбатчисининг локомотив машинистига узатиладиган қайд этилувчи буйруғи (2) ёки II пункти тўлдирилган яшил бланкдаги рухсатнома (3) (ДУ-52 шаклидаги бланк) бўйича жўнатилади.
Aгар жўнатилаётган поезднинг боши чиқиш светофоридан ташқарида бўлиб, светофорни очишнинг иложи бўлмаса (1), блокировка амал қилиши тўхтатилади; машинистга йўл хати (қоғози) берилиб (2) (ДУ-50 шаклидаги бланк), поезд телефон алоқа воситалари орқали жўнатилади. Белгиланган жўнатиш маршрутлари бўлмаган йўллардан ҳам поездлар шу каби тартибда жўнатилади.
79. O‘zbekiston Respublikasi temir yo’llaridan texnikaviy foydalanish qoidalariga binoan poezdlar harakat grafigi qanday talablarni ta’minlashi kerak?
Поездлар ҳаракат графиги қуйидагиларни таъминлаши керак:
- йўловчи ва юкларнинг ташишлардаги талабларини қондириш;
- поездлар ҳаракати хавфсизлиги;
- участкаларнинг ўтказиш ва ташиш, станцияларнинг ишлов бериш қобилиятидан самарали фойдаланиш;
- ҳаракат таркибидан оқилона фойдаланиш;
- локомотив бригадаларининг тўхтовсиз ишлашининг белгиланган давомийлигига риоя қилиш;
- йўл, иншоот, ССБ, алоқа ва электр таъминот қурилмаларини жорий асраш ва таъмирлаш бўйича ишларни амалга ошириш имконияти.
Download 24.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling