Дуал таълим принципларини жорий этиш модули бўйича ЎҚув-услубий мажмуа


Download 366.09 Kb.
bet21/34
Sana01.11.2023
Hajmi366.09 Kb.
#1737202
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
ДУАЛ ТАЪЛИМ ПРИНЦИПЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

Тузувчи:




А.Авлиякулов, п.ф.н., доц.



Тақризчилар:










































ТУШУНТИРИШ ХАТИ

Мазкур дастур Ўзбекстон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони, 2017 йил 18 майдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини янада ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича Республика комиссиясини тузиш тўғрисида”ги 4941-сонли Фармойиши, 2018 йил 25 январда «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубд ан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5313-сон ва 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5812-сон Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги “Ўзбекистон Республикасида узлуксиз бошлангич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиклаш тiгрисида”ги 466-сонли қарор талаблардан келиб чиққан ҳолда малака ошириш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган


Ўзбекистонда ривожланган инновацион меҳнат бозори профессионал таълими тизимидаги анъанавий ёндашувларни қайта кўриб чиқиш зарурлигини тақозо этади. Меҳнат бозори ўз вазифаларини самарали ва масъулиятли бажарадиган ва ўзгарувчан иқтисодий шароитларга мослаша оладиган юқори малакали кадрларга муҳтож. Қатъий касбий мезонлар ҳаётнинг турли соҳаларида малакали кадрларнинг тайёрлик даражасини оширишни талаб қилади
Юқори технологияли ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган ишчиларни тайёрлаш орқали ҳудудларнинг инвестиция жозибадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш воситаларидан бири бу дуал таълм тизими бўлиб, унинг афзаллиги - бу мутахассисларни тайёрлашда ўқув ва ишлаб чиқариш соҳаларининг мувофиқлаштирилган ўзаро алоқаси ҳамда битирувчиларни юқори даражада иш билан таъминлашдир.
Дуал таълим замонавий профессионал таълимнинг таълим стандартлари асосида компетентлик ёндашувининг асосий тамойилларига (назария ва амалиётнинг бирлиги, ўқув жараёнида фанлараро комплекс ёндашув, кўникма ва билимларни касбий фаолиятда қўллашга эътибор) тўлиқ жавоб беради.
Дуал таълимни профессионал таълимнинг ўқув жараёнига жорий етиш мақсадга мувофиқдир
“Профессионал таълим тизимида дуал таълим принципларини жорий этиш” ўқув дастурида тингловчилар учун Дуал таълим тушунчалари, принциплари, амалга ошириш механизми ҳамда афзалликлари, Дуал таълимни ташкил этишда хорижий давлатлар тажрибалари (Германия мисолида), Профессионал таълимнинг ўқув жараёнига дуал таълим элементларини жорий етишни ташкилий ва услубий таъминлаш мақсадини кўзда тутган.
Ушбу ўқув модулида тингловчининг ўқув юкламаси -18 соат бўлиб, шундан:
Жами аудитория ўқув юкламаси - 12 соат;
Жумладан: Назарий машғулотлар - 4 соат;
Амалий машғулотлар - 8 соат;
Кўчма машғулот 0 соат;;
Мустақил тайёргарлик - 6 соат.




  1. Download 366.09 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling