Дуал таълим шакли бўйича ўҚувчиларнинг уқиитиш


Download 288.31 Kb.
bet4/16
Sana16.01.2023
Hajmi288.31 Kb.
#1095855
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
ДУАЛ ТАЪЛИМ ШАКЛИ БЎЙИЧА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ УҚИИТИШ НАТИЖАЛАРИНИ БАХОЛАШ БУЙИЧА МЕТОДИК ТАВСИЯЛАР

Укитиш натижалари — укув дастурини узлаштиришда укувчиларга бериладиган билим шакллантириладиган куникмалар бахолаш билан тасдикланади деган шу тушунча бизларда мавжуд. Бу таърифда билимлар микдори биринчи уринга куйилади, аксарият Европа мамлакатларида эса купинча укувчилар билим, куникма ва компетенциялар оркали таълим жараёни якунида укувчилар нимани билиши, тушуниши ва кила олишини белгилайди. Таълим дастурларида укитиш натижаларининг вазифаси укувчилар томонидан бажарилиши керак булган аник мехнат харакатларини (компетенция) куникмалар ва билимларни аниклашдан иборат. Шунинг учун укитиш натижаларини тавсифлашда маълум бир компетенцияни шакллантириш учун хар бир укув модули доирасида билим, куникма ва компетенцияларнинг роли аникланади.
"Билим" — мавзулар буйича тузилган маълумотлар, бу укувчиларга муайян касбий муаммоларни хал килиш имконини беради.
"Куникма" — мехнат харакатини амалга оширишнинг энг яхши усули.
"Компетенция" деганда мехнат шароитида, касбий ёки шахсий ривожланишда билим ва куникмалардан фойдаланиш кобилияти тушунилади.
Умуман олганда, компетенция мустакиллик ва масъулият даражаси сифатида белгиланади. Таълим дастурида укитиш натижасини методологиясига мувофик шакллантиришда биринчидан натижага эришиш учун зарур булган харакатни (феъл, бир нечта феъл) тавсифлаш таклиф этилади, иккинчидан харакат объекти тасвирланади (от, бир нечта от) учинчидан харакатнинг вазияти (харакатнинг максади, харакат йуналтирилган шахс ва бошкалар) тавсифланади.
Укитиш натижалари тажрибали мутахассисдан кутилиши мумкин булган кенг куламли касбий фаолиятни назарда тутади (масалан, ишни мустакил равишда режалаштириш, бажариш ва бахолаш кобилияти). Укитиш натижалари бахоланадиган касбий курсаткичларни уз ичига олади
ва бу профессионал стандартларда уз аксини топади. Укитиш натижаларини шакллантириш ёки кайта куриб чикишда барча тегишли субъектлар иштирок этиши керак, бу эса жараёнга таълим муассасалари иш берувчилар жалб килинишини англатади.
Масалан: Укитиш натижаларининг ишлаб чикишда куйидаги укув компонентлар фойдаланилади. (1-жадвал)


Download 288.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling