Дудуқланиш нутқ тезлиги ва равонлигини пай тортишиши билан бузилиши


ҳаракат, оҳанг ҳисси, мимик-артикуляр фаолият ривожланишидаги етишмовчилик


Download 41.94 Kb.
bet3/8
Sana31.01.2023
Hajmi41.94 Kb.
#1145973
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Дудукланиш сабаб белгилари

ҳаракат, оҳанг ҳисси, мимик-артикуляр фаолият ривожланишидаги етишмовчилик.
Айтиб ўтилган у ёки бу қулай шартлар мавжуд бўлгани ҳолда қандайдир миқдорда фавқулодда ташқи омил (қўзғатувчи)нинг бўлиши нерв бузилиши ва дудуқланишни юзага келтириш учун Этарлидир.
Келтириб чиқарувчи сабаблар гуруҳида анатомик-физиологик, руҳий ва сотсиал сабабларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Анатомик-физиологик сабаблар: энсефалитик оқибатлари бўлган жисмоний касалликлар; жароҳатлар – она қорнидаги, туғилиш пайтидаги, кўпинча асфиксия билан, миянинг чайқалиб лат Эйиши; миянинг органик бузилиши, бу пайтда ҳаракатни мувофиқлаштирувчи қобиқ ости механизмлари яллиғланиши мумкин; заҳарланиш ва марказий нутқ аппаратини заифлаштирувчи бошқа касалликлар натижасида нерв системасининг тамоман издан чиқиши ёки ўта чарчаши: қизамиқ, терлама, гижжалар, айниқса, кўкйўтал, ички секретсия алмашинув касалликлари, бурун, ҳалқум, ҳиқилдоқ касалликлари, дислалия, дизартриянинг ва нутқ тўлиқ ривожланмаганлиги ҳолларидаги товуш талаффузи аппаратининг мукаммал ривожланмаганлиги.
Руҳий ва социал сабаблари: қисқа муддатли – бир лаҳзалик – руҳий шикаст (қўрқув, ваҳимага тушиш); узоқ вақт таъсир кўрсатадиган руҳий шикаст, бунда қуйидаги ҳолда кўринадиган нотўғри оила тарбияси тушунилади: тантиқлик, буйруққа асосланган тарбия, бир хил бўлмаган тарбия, «намунали» бола тарбияси; сурункали зиддиятли кечинмалар, руҳий зўриқиш ёки ҳал этилмаган, умумий ғов бўлувчи зиддиятли вазиятлар кўринишидаги узоқ муддатли салбий ҳиссиётлар; руҳан жуда оғир эзилиш; ўткир самарасиз таъсирни келтириб чиқарадиган кучли, беҳосдан пайдо бўлувчи изтироблар; ваҳимали ва ўта шодланиш ҳолати; нутқнинг болаликда нотўғри шаклланиши; нафас олиш давомидаги нутқ, тез гапириш, товуш талаффузининг бузилиши, ота-оналарнинг тез, нотекис нутқи, кичик ёшдаги болаларни ҳаддан ортиқ нутқ материаллари билан зўриқтириш, нутқ материали ва фикр-тафаккурнинг (мавҳум тушунчалар, жумлаларнинг мураккаб қурилиши) бола ёшидаги номувофиқ тарзда мураккаблиги; полиглоссия: эрта ёшда бирданига турли хил тилларни билиш одатда қандайдир бир тилдаги дудуқланишни келтириб чиқаради; дудуқланувчиларга тақлид қилиш. Бундай руҳий индуксия иккита шаклга ажралади: суст – бола дудуқланадиган кишининг нутқини тинглаб, беихтиёр дудуқлана бошлайди, фаол – у дудуқ кишига тақлид қилади; чапақайликдан ўнақайликка ўргатиш, доимо эслатиш, тартибга чақириш боланинг олий нерв фаолиятини издан чиқариши ва дудуқланишни келтириб чиқариш билан бирга, невротик ва психопатик ҳолатларга олиб келиши мумкин; ўқитувчининг болага нотўғри муносабатда бўлиши; ҳаддан ортиқ қаттиққўллик, шафқатсизлик дудуқланишнинг юзага келиши учун туртки бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Download 41.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling