Дудуқланиш нутқ тезлиги ва равонлигини пай тортишиши билан бузилиши


Ўқув чоракларига мос равишда муаллиф логопедик машғулотлар изчиллигининг 4 даврини ажратади


Download 41.94 Kb.
bet7/8
Sana31.01.2023
Hajmi41.94 Kb.
#1145973
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Дудукланиш сабаб белгилари

Ўқув чоракларига мос равишда муаллиф логопедик машғулотлар изчиллигининг 4 даврини ажратади:
1. Кузатувчи нутқ;
2. Якунловчи нутқ;
3. Дастлабки нутқ;
4. Мустақил нутқ малакаларини мустаҳкамлаш.
Қўл меҳнати жараёнида дудуқланувчи болалар нутқини тўғрилаш бўйича машғулотларни Н.А.Чевелева мактаб, шифохона қошидаги логопедик пунктларда, махсус мактабларда ўтказиш мумкин деб ҳисоблайди.
Шифохона қошидаги логопедик кабинет, махсуслашган статсионар ёки санатория шароитидаги дудуқланувчи ўқувчилар билан олиб бориладиган логопедик машғулотлар тизими ҳам юқорида баён этилган комплекс методикадан деярли фарқ қилмайди. Буни В.И. Селиверстов таклиф этган бўлиб, ундаги ўзгаришлар фақат болалар ёшининг бирмунча катталиги уларнинг ривожланиш даражасининг ўсганлиги билан боғлиқдир. Бу логопеддан болаларнинг ўзини онгли фаоллигига кўпроқ таянишини талаб этади.
А.В. Ястребованинг логопедик иш тизими ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнини 3 даврга ажратади:
Биринчи даврда дудуқланувчи ўқувчилар тил соҳасидаги ўзларининг билимларини ойдинлаштирадилар ва кенгайтирадилар. Бу нутқнинг товуш томони устидаги мақсад сари йўналтирилган кузатувлар сингари, нутқнинг темпи ва равонлигини тартибга солиш, йўлга қўйиш бўйича фаол машқлар жараёнида ҳам намоён бўлади. Биринчи даврдаги логопедик машғулотлар мазмуни қуйидагиларга ёрдам беради:
1. Нутқ темпи, ритми ва равонлигини тартибга солишга;
2Луғат бойлигини тасаввур ва тушунчаларни аниқлаштириш ва кенгайтиришга;
3. Нутқнинг грамматик қурилишини ўзлаштиришга;
4. Сўзни товуш ва морфологик анализ қилиш малакаларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга.
Машғулотларнинг иккинчи даврида ўқувчиларнинг тил соҳасида олган билимларини фаоллаштирилади ва бирмунча мураккаб нутқий материалда равон, ритмик ва ифодали нутқ малакаси мустаҳкамланади. Бу кейинчалик луғат бойлигини кенгайтириш, нутқий тасаввур ва тушунчаларни кенгайтириш мақсадида амалга оширилади.
Машғулотларнинг учинчи якуний даврида нутқнинг товуш ва интонация (оҳанг) томонидан олиб бориладиган иш давом эттирилади. Тил соҳасининг фонетико-фонематик, лекцик-грамматик ва интонация таркибидаги олинган билимлардан ўқувчиларнинг онгли фойдаланишига қўйилган талаблар амалга оширилади. Шу билан бирга исталган ҳаётий вазиятда равон ва ифодали нутқ малакаси ҳам тарбияланади.
Нутқнинг тўлиқ ривожланмаганлиги элементлари билан дудуқланувчи ўқувчиларнинг оғзаки ва ёзма нутқнинг ҳолати логопедик ишнинг қуйидаги асосий йўналишларини юзага келтиради:
а) нутқ темпи ва равонлиги устида олиб бориладиган иш жараёнида ўзаро таъсир этувчи асосий нутқ компонентларини мақсад сари ва ҳар томонлама ривожлантириш (фонетик, лекцик, грамматик);
б) логопедик машғулотларнинг нутқ материалини, бошланғич синф она
тилиси бўйича дастур мазмуни билан мустаҳкам ўзаро алоқаси;
в) болаларнинг нутқий фаоллигини ривожлантириш.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда дудуқланувчи болалар учун мавсумий (ёзги) логопедик санаториялар ва санатория типидаги ўқувчилар дам олиш масканлари ташкил этилди. Дудуқланувчилар билан коррексион-педагогик ва даволаш-соғломлаштириш ишлари ўқишдан бўш вақтларда ўтказилади ва дам олиш билан қўшилиб кетади. Бунда иқлимий ва табиий омиллардан кенг фойдаланилади.


Download 41.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling