Ўзбекистон Республикасида меҳнат қонунчилигини тартибга солишга оид қонун хужжатлари


Download 331.12 Kb.
bet1/16
Sana20.06.2023
Hajmi331.12 Kb.
#1630959
TuriКодекс
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
янги Меҳнат кодекси буйича

Ўзбекистон Республикасида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар

М.Азизова

Меҳнат муносабатларни тартибга солувчи қонун ҳужжатлари

  • 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси
  • 2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси 30.04.2023 й. Кучга кирган
  • 3. Ўзбекистон Республикаси Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонуни
  • 4. Ўзбекистон Республикаси меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонуни
  • 5. Ўзбекистон Республикасининг қонун ости норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари
  • 6. Меҳнат шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномаси, одоб-аҳлоқ қоидалари ва иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар

Меҳнат ҳуқуқларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш

  • Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик меҳнат Кодексдан ҳамда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
  • Ҳар ким меҳнат ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилишда тенг имкониятларга эга.
  • Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнат ва машғулотлар соҳасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир.
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин иш танлаш, ҳаққоний меҳнат шартлари асосида ишлаш ва қонунда белгиланган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир.
  • Меҳнат Кодекснинг асосий вазифалари:
  • ходимлар меҳнат ҳуқуқлари ва эркинликларининг, шу жумладан меҳнат қилишга, эркин иш танлашга, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига ҳамда ишсизликдан ҳимояланишга бўлган ҳуқуқининг давлат кафолатларини белгилаш;
  • иш берувчиларнинг кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва самарали меҳнат жараёнини ташкил этиш соҳасидаги ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаш;
  • меҳнат соҳасида ижтимоий шерикликни рағбатлантириш ва ривожлантириш;
  • ходимлар ва иш берувчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;
  • меҳнат бозорининг самарали фаолият кўрсатишига кўмаклашиш.

Download 331.12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling