Дуккакли дон экинларининг асосий хусусиятлари


Download 61.5 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1488651
1   2   3   4
Bog'liq
11-mavzu. Dukkakli-don ekinlari

Биологик хусусиятлари. Дуккакли дон экинлари вегетация даврининг узоқлигига қараб 2 гурухга, вегетация даври қисқа ва узоқ бўлган ўсимликларга бўлинади.
Биринчи гурухга-кўк нўхат, ясмиқ ва бурчоқ:
Иккинчи гурухга-хашаки дуккаклар, нўхат, ловия, соя киради.
Хар қайси экиннинг эртапишар ва кечпишар навлари хам бўлади. Дуккакли дон ўсимликларининг ўсишнинг турли даврларида температурага талаби турлича бўлади. Кўк нўхат, ясмиқ ва бурчоқ совуққа анча чидайди. Уларнинг майсаси 4-50С даёқ пайдо бўлади. Булар эрта экиладиган экинлардир. Люпин, хашаки дуккак ва нўхатга анча кўпроқ иссиқ зарур (булар ўрта муддатда экиладиган экинлардир). Соя билан ловия жуда иссиқсевар ўсимликлар бўлиб, уларнинг майсаланиши учун температура 10-130С бўлиши керак. Булар кеч экиладиган экинлардир.
Дуккакли дон экинлари бошқа ғалла экинларига қараганда намни кўп талаб қилади. Масалан: уруғи униб чиқиши учун ўз вазнига нисбатан 110-140% нам талаб қилади, транспирация коэффиценти 400-800 гача ўзгариб туради. Соя, хашаки дуккаклар ва люпин намга жуда талабчан бўлади. Шунинг учун улар нам етарли бўлган районларда экилади. Нўхат ва бурчоқ қурғоқчиликка чидамли экинлар гурухига киради. Ясмиқ, кўк нўхат ва ловиянинг баъзи навлари хам қурғоқчиликка чидайди.
Ёруғликка талабига кўра дуккакли дон экинлари 3 гурухга бўлинади:
1. Узун кун ўсимликлари-кўк нўхат, ясмиқ, бурчоқ, люпин ва хашаки дуккаклар. Ёруғ кун узайиши билан уларнинг вегетация даври қисқаради.
2. Қисқа кун ўсимликлари-соя ва ловия (мошнинг баъзи турлари). Ёруғ кун қисқариши билан уларнинг вегетация даври қисқаради.
3. Нейтрал ўсимликлар-ловия ва нўхатнинг кўп навлари.
Юқорида айтилган таърифга кўра шимолга томон дуккакли дон экинларидан нўхат ва вика бирмунча жанубга тамон ясмиқ экиш мумкин.
Таркибида етарли миқдорда Р, К ва Са бўлган кучсиз кислотали ёки нейтрал соз ва қумлоқ тупроқли ерлар дуккакли дон экинлари учун жуда қулай хисобланади. Жуда сернам, сизот сувлари юза жойлашган ва енгил қумоқ тупроқли ерлар дуккакли дон экинлари учун яроқсиз бўлади. Люпин бундан мустасно, у кислотали ва қумли тупроқли ерларда яхши ўсади, лекин тупроқда охак кўп бўлиши унга салбий таъсир этади. Қумли тупроқли ерларда ем-хашак учун кўк нўхат экиш хам мумкин. Асосий ўғит сифатида дуккакли дон экинларига фосфор ва калий солинади. Улар ўсимликларнинг ривожланишини яхшилаш билан бирга азот тўпловчи бактериялар фаолиятини кучайтиради.
Азотли ўғитларни дуккакли дон экинларига солиш мумкин эмас, чунки уларнинг ўзи хаво азотини ўзлаштиради, солинган азотли ўғитлар азот фиксациясини бўшаштиради деб хисобланар эди. Лекин кейинги вақтда кўпгина тадқиқотчилар дуккакли дон экинлари азот фиксациялаш хусусиятига қарамасдан, илдизида туганаклар хосил бўлгунча дастлабки ўсиш даврида кичикроқ дозада азотга (гектарига 30 кг) талабчан бўлади деб хисоблайдилар. Лекин бу масала дуккакли дон экинларини етиштириш шароити ва тупроқнинг унумдорлигини хисобга олган холда кўриб чиқилади.
Cоя


Халқ хўжалигидаги ахамияти. Соя ўсимлиги озиқ-овқатда, техникада, консерва тайёрлашда, ем-хашак сифатида ишлатилади. Донининг таркибида 30-52% оқсил, 17-27% ёғ, 20% углевод бор. Кулида калий, фосфор, кальций кўп бўлади. Соя диабет билан касалланган беморлар учун пархез таом сифатида тавсия этилади. Соя донининг асосий оқсили глицин бўлиб, парчаланганда гўшт аминокислоталарига тенглашадиган аминокислоталар хосил бўлади. Соя таркибида глистин аминокислотаси борлиги учун сут ва ва қатиқ махсулотларини қайта ишлашда ачитқи сифатида фойдаланилади. Соя донидан ёғ, маргарин, сут, ун, кондитер махсулотлари ва консерва тайёрланади. Мойи лак бўёқ саноатида, бўёқ ишлаб чиқаришда ишлатилади. Дунё бўйича ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойининг 40% ни соя мойи ташкил этади.
Соянинг ватани-жанубий-шарқий Осиё бўлиб, Хитойда, Хиндистонда, Корея, Индонезияда кўп тарқалган. Ер юзида дон дуккакли экинлари орасида биринчи ўринни эгаллайди ва 73,5 млн. гектар кўпроқ майдонга экилади. Ўзбекистонда бу экинга энди эътибор берилмоқда. 1998 йили 10 минг га майдонга экилган. Ўзбекистон шароитида соядан гектарига 15-40 ц дон хосили олинади.

Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling