Биологик хусусиятлари. Оддий ловия иссиқсевар ўсимлик. Унинг уруғи 100С да униб чиқади. Бир оз совуқ (0,5-10С) майсаларни уриб кетади. Намга талабчан. Ловия ёруққа талабчан, қисқа кун ўсимлиги хисобланади. Соя жойларда хам яхши ўсади. Тилласимон ловия (мош) жуда иссиқсевар, иссиқга ва қурғоқчиликка чидамли. Ловиянинг ўсув даври 75-120 кун. Ловия сизот сувлари яқин жойлашган оғир тупроқли ерларда, шунингдек, шўрланган ва кислотали тупроқларда яхши ўсмайди. У қора, қумоқ, соз, бўз ва бошқа хил тупроқларда, тупроқ мухити рН 6,5-7,5 бўлганда яхши ўсади.
Ловия учун кузги экинлар яхши ўтмишдош хисобланади. Ўғитларга талабчан. Гўнг солинган ерларда яхши ўсади. Фосфорли ўғитлар гектарига 45-60 кг (соф холда) калийли ўғитлар 30-45 кг солинади. Кам унумдор, ноқоратупроқ зонада азотли ўғитлар гектарига 15-25 кг солинади.
Ловия кенг қаторлаб, қатор ораларини 45 ёки 60 см қилиб экилади. Ловия апрел ва июнь ойларида экилади. Ловиянинг хосили экиш муддатига қараб ёзнинг ўрталарида ёки кузда етилади. комбайинда йиғилади. Сақлашда намлик 12-14% дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |