Дуккакли дон экинларининг асосий хусусиятлари


Download 61.5 Kb.
bet1/4
Sana16.06.2023
Hajmi61.5 Kb.
#1488651
  1   2   3   4
Bog'liq
11-mavzu. Dukkakli-don ekinlari


Дуккакли дон экинларининг асосий хусусиятлари


Халқ хўжалигидаги ахамияти.. Дуккакли дон экинлари дехқончиликда учта асосий вазифани: ўсимлик оқсили масаласини, дон етиштиришни кўпайтиришни ва тупроқ унумдорлигини оширишни хал этишга ёрдам беради.
Дуккакли дон экинлари оқсилнинг миқдори билан эмас, балки уларнинг сифати билан хам фарқ қилади. Дуккакли экинларнинг дони моллар учун қимматли концентрат озиқ хисобланади, пичани, силоси ва кўкати жуда тўйимли бўлади. Дуккакли дон экинларининг уруғи, пояси ва баргида донли экинлариникига қараганда 2-3 баравар кўп оқсил бўлади. Шунинг учун ем-хашакнинг оқсил таркибини яхшилаш мақсадида дуккакли дон экинлари бошқа экинларга аралаштириб хам экилади. Соя ва люпин уруғида оқсил айниқса кўп 30-50% бўлади. Дуккакли дон экинларининг похоли ва тўпонида 8-14% гача, дон экинлари похолида эса фақат 3-4% оқсил бўлади. Баъзи дуккакли дон экинларининг уруғида одам ва хайвонлар учун зарур бўлган барча аминокислоталар, шу жумладан, зарурий аминокислоталар бўлади (лизин, метионин, триптофан). Уруғи таркибида зарурий аминокислоталарнинг миқдори ва уларнинг нисбатига кўра, соя биринчи ўринда туради. Дуккакли дон ўсимликлари таркибидаги оқсил миқдори уларнинг нави, тупроқ-иқлим шароитига ва агротехникавий хусусиятларига жуда боғлиқ бўлади. Дуккакли дон экинларининг уруғида ва айниқса вегетатив органларида витаминлардан (А, В, В2, С) хам бўлади. Дуккакли экинларнинг агротехникавий ахамияти шундаки, улар ерда кўп миқдорда органик моддалар тўплайди, дехқончиликдаги азот балансини яхшилайди ва уларнинг айримлари (люпин, нўхат ва хашаки дуккаклилар) қийин эрийдиган фосфатларни ўзлаштириладиган шаклга айлантиради.
Дуккакли ўсимликлар илдизларидаги туганакларида бўладиган туганак бактериялар ёрдамида атмосфера азотини бириктириб олиб, азот билан тупроқни бойитади.
М.В.Федоров маълумотларига кўра, люпин 400 кг гача, беда 150 кг, йунғичқа 130 кг, нўхат ва вика 100 кг, соя 150 кг атмосфера азотини ўзлаштиради.
Дунё дехқончилигида дуккакли дон экинлари 135 млн  гектар атрофида экилади.
Дуккакли дон экинлари Хиндистон, Хитой ва Америкада кенг тарқалган. Республикамизда дуккакли дон экинлари 1998 йили 22,2 минг  га атрофида экилади. Ўзбекистонда кўпроқ мош, жайдари нўхат, соя, оддий нўхат, ловия экилади.
Дуккакли дон экинларининг ботаник хусусиятлари. Дуккакли дон экинлари баргининг тузилишига кўра 3 та кичик группага бўлинади.
1. Патсимон баргли ўсимликлар (кўк нўхат, ясмиқ, бурчоқ, нўхат, дуккаклар).
2. Учта баргли ўсимликлар (ловия, соя).
3. Панжасимон баргли ўсимликлар (люпин).
Бу гурухдаги ўсимликлар дастлабки ўсиш хусусиятига ва шунга мувофиқ агротехникавий хусусиятларига кўра бир-биридан фарқ қилади. Биринчи гурухга кирувчи ўсимликлар уруғпалла устки бўғими (эпикотиль) хисобига ўсади ва шунинг учун уруғпалласини тупроқ юзасига олиб чиқмайди. Уларни уруғини анча чуқур экиш ва майсалар пайдо бўлгач хамда пайдо бўлгандан кейин бороналаш мумкин. Иккинчи ва учинчи группа ўсимликлари дастлаб уруғпалла остки бўғими (гипокотиль) нинг чўзилиши туфайли ўсади ва уруғпалласини тупроқ юзасига олиб чиқади. Улар уруғини бирмунча юза экиш ва фақат майса чиқаргандан кейин жуда эхтиётлик билан бароналаш мумкин.
Дуккакли дон экинларининг илдиз системаси ерга 2 метр гача чуқур кирадиган асосий ўқ илдиздан ва тармоқланган ён илдизчалардан иборат. Дуккаклилар илдизида сезиладиган шиш, яъни туганаклар бўлиб, уларда хаво азотини ўзлаштирувчи бактериялар жойлашади.
Дуккакли дон экинлари поясининг механикавий мустахкамлиги турлича бўлади. Нўхат, дуккаклар, люпинда, ловия ва соянинг бута шаклидаги формаларининг пояси вертикал холатда бўлади. Кўк нўхат, вика, бурчоқ, ясмиқ ва ловиянинг пояси етилиш вақтига келиб ётиб қолади. Бундай хол содир бўлмаслиги учун дуккакли дон экинлари кўпинча пояси пишиқ бошқа экинлар билан қўшиб экилади, шунда улар гажаклари билан ўша экинларга чирмашиб ўсади.
Дуккакли дон экинларининг гуллари капалаксимон бўлиб хар хил (оқ, пушти, қизил, бинафша) рангдаги 5 та гултожи баргидан иборат. Устки гултожи барги йирик бўлиб елкан, пастки 2 таси бирлашган-қайиқча, ёнидаги 2 таси қанотга ўхшаш ёки эшкак деб аталади. Хар қайси гулда 10 тадан чангчиси ва 1 та уруғчи бўлади. Тўпгули шингил ёки бошчага ўрнашган. Дуккакли экинларнинг гуллари аксарият холларда барг қўлтиқларида, 1-2 тадан жойлашади, айрим турларида шингил шаклидаги гул тўплам хосил бўлади.
Меваси хар хил катталикда, шакли хам хар хил дуккак, хар бир дуккакда 1 та ёки бир нечта уруғ бўлади. Уруғларининг шакли, ранги, катталиги хам хар хил, 1000 та уруғининг оғирлиги 40 г-1,500 г келади. Уруғи икки палладан иборат бўлиб, устки қисми пўст билан ўралган.

Download 61.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling