Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
49 III БОБ. ОВҚАТ ҲАЗМ ҚИЛИШ ФЕРМЕНТЛАРИ ГОМЕОСТАЗИ 3.1. Овқат ҳазм қилиш тизими ферментларининг умумий классификацияси ва функцияси Овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари овқат таркибидаги мураккаб компонентларни (полимер) қонга сўрилиш имконини берувчи оддий таркибий қисмларга (мономер) парчаланишини таъминлаш фунциясини бажаради. Умумий ҳолатда овқат хазм қилиш тракти ферментлари – «гидролазалар» деб номланади, яъни биокатализ жараёни сув молекулалари иштирокида амалга ошади. Овқат ҳазм қилиш тизими ферментлари қуйидаги асосий гуруҳларга классификацияланади 1 : 1) Протеазалар (пептидазалар) – оқсил макромолекуласи структурасида пептид боғларини узилиш реакциясини катализлайди; 2) Липазалар – липидларни мой кислота ва глицерингача парчалаш рекциясини катализлайди; 3) Карбогидразалар – крахмал/сахароза каби углеводларни глюкозагача парчаланиш реакциясини катализлайди; 4) Нуклеазалар – нуклен кислоталарни нуклеотидларгача парчаланиш реакциясини катализлайди. Ҳазм қилиш тизимида α–амилаза полисахаридларнинг (крахмал, гликоген ва бошқ.) декстрин ва мальтозагача (олгосахаридлар) парчаланиш рекциясини катализлайди. Бунда овқат ҳазм қилиш жараёнида α–амилаза фаоллиги оғиз бўшлиғида бошланади, навбатдаги босқичда ошқозон ости безида синтезланган фермент таъсирида ошқозон–ичак тарктида функция бажаради. Одам қони плазмаси таркибида α–амилаза 2 та типда бўлиши аниқланган: яъни, ошқозон ости безида синтезланувчи панкреатик α–амилаза 1 Ферменты пищеварения // [Электронный ресурс]. Режим доступа: https://ru.wikipedia.org/wiki... Дата обращения: 23.01.2019 г. 50 (Р–тип) ва сўлак безларида синтезланувчи α–амилаза (S–тип) ўзаро фарланади ва ушбу типларнинг ҳар бири бир нечта изоформаларга эга ҳисобланади. Одатда, сийдик айириш тизими орқали ~65% гача Р–амилаза ажралиши аниқланган. Яллиғланиш шароитида қон таркибида α–амилаза фаоллиги кескин ортиши кузатилади. α–Амилаза оғиз бўшлиғида сўлак безларида, ошқозон ости безида ва ичакда, шунингдек жигарда сезиларли миқдорда мавжуд бўлиши қайд қилинади 1 . Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling