Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Экспериментал гипокинезия шароитида турли хил ёшдаги
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
Экспериментал гипокинезия шароитида турли хил ёшдаги
каламушларда қон ва жигар гомогенати таркибида амилолитик фаолликнинг ўзгариш динамикасини ўрганиш. Маълумки, организмда турли хил стресс омилларга нисбатан ферментлар гомеостази ўзгариши асосий жавоб реакцияларидан бири ҳисобланади [Жигулина, 2014; 25–30-б.]. Стресс агентлар (γ–нурланиш, гипокинезия ва бошқ.) биргаликда таъсир кўрсатиши натижасида гемостаз тизими функционал фаоллигида сезиларли 54 даражада ўзгаришлар юзага келиши қайд қилинади [Романовская ва бошқ., 2012; 286–289-б.]. Гипокинезия нисбатан кенг тарқалган стресс–омиллардан бири бўлиб, организмда специфик ва носпецифик структура/функционал ўзгаришларни келтириб чиқаради [Золотова–Гайдамака, 2003; 40-б.]. Жумладан, гипокинезия таъсирида асаб тизими, гуморал регуляция, юрак–қон томир, нафас олиш, иммунитет, антиоксидант, овқат ҳазм қилиш тизимларида турли даражадаги дисфункциялар юзага келиши аниқланган [Коваленко ва Гуровский, 1980; 15–307-б.; Федоров, 1980; 3–10-б.; Смирнов, 1990; 10–224- б.; Чуян ва Заячникова, 2005; 198–205-б.; Шишко, 2005; 3–20-б.; Чуян ва бошқ., 2009; 255– 267-б.]. Ўз навбатида, гипокинезия механизмларини ўрганиш клиник тиббиёт амалиётида долзарб масалалардан бири ҳисобланади [Чуян ва бошқ., 2009; 255– 267-б.]. Тадқиқотларда гипокинезия таъсирида юрак–қон томир тизимида патологик морфо–функционал ўзгаришлар келиб чиқиши аниқланган [Коваленко ва Гуровский, 1980; 25–320-б.; Lee et al., 2010; 52–63-б.]. Шунингдек, гипокинезия таъсирида антиоксиант тизимда мувозанат ҳолати бузилиши қайд қилинади [Камскова, 2001; 387–389-б.; Барабой, 2006; 15– 462-б.]. Айниқса, давомийликдаги гипокинезия организмда кенг кўламдаги комплекс структура/функционал ўзгаришларни келтириб чиқариши тасдиқланган [Van Duijnhoven et al., 2008; 991–998-б.; Schneider et al., 2009; 2165–2176-б.; Thijssen et al., 2010; 845–875-б.]. Шундай қилиб, гипокинезия шароитида организмда амалга ошувчи дисфункционал ўзгаришларнинг тиббий/биокимёвий механизмларини ўрганиш ва коррекциялашнинг адекват ёндашувларини ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга ҳисобланади [Шахматов ва Киселев, 2004; 106–107-б.; Березовський ва бошқ., 2005; 95–98-б.; Pavy–Le Traon et al., 2007; 143–194-б.; Van Duijnhoven et al., 2008; 991–998-б.; Камскова, 2001; 387–389-б.; 55 Novoselova et al., 2008; 38–40-б.; Акопян ва Соцкий, 2007; 307–312-б.; Aubert et al., 2005; 129–151-б.]. Тажрибаларда каламушларда экспериментал гипокинезия стандарт услуб ёрдамида амалга оширилди [Аршавский, 1982; 10–270-б.; Бергтраум, 1990; 3-б.; Березовський ва бошқ., 2005; 95–98-б.; Чуян ва Горная, 2009; 193– 198-б.; Чуян ва бошқ., 2009; 255–267-б.; Ткаченко ва Губина–Вакулик, 2006; 111–114-б.; Ткаченко, 2011; 117–184-б.; Григорян, 2012; 34–40-б.; Киричук ва бошқ., 2012; 436–441-б.]. Каламуш жигар гомогенатини тайёрлаш стандарт услуб ёрдамида бажарилди [Ohkawa et al., 1979; 351–358-б.; Ткаченко, 2011; 117–184-б]. Тажрибаларда α–амилаза фаоллиги Уголев А.М. томонидан модификацияланган Смит–Рой ишлаб чиққан услуб ёрдамида аниқланади [Уголев, 1969; 187–192-б.; Уголев, 1985; 345–544-б.; Ершова ва Волкова, 2008; 86–89-б.] 1 . Бунда амилолитик фаоллик берилган вақт давомида парчаланувчи крахмал миқдори асосида, фотоколориметрик услубда аниқланди [Фисинин ва бошқ., 2017; 1228-б.]. Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling