Думаева зухрахон Насритдиновна овқат ҳазм қилиш тизими физиологияси ўқув қўлланма
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
54ovqathazmqilishfiziopdf
- Bu sahifa navigatsiya:
- Афагия
- Бўшлиқда/масофада амалга ошувчи овқат ҳазм қилиш
- Витамин хосил қилиш функцияси
- Гидростатик очлик назарияси
- Гиперфагия
- Девор олдида/тегиш соҳасида амалга ошувчи овқат ҳазм қилиш
- Иштаҳа
- Метаболик очлик назарияси
- Метаболик функция
- Овқатни ҳазм қилишнинг мотор функция
- Овқатни ҳазм қилишнинг секретор функцияси
- Овқатни ҳазм қилишнинг сўрилиш функцияси
- Овқатнинг ҳазм бўлиш жараёни
- Очлик ҳисси
- Термостатик очлик назарияси
- Чайнаш
67 Қисқача атамалар рўйхати (Глоссарий) 1. Аминацидостатик очлик назарияси – очлик ҳиссининг қон таркибида аминокислоталар концентрацияси камайиши билан боғлиқ ҳолатда юзага келиши ҳисобланади; 2. Анорексия – иштаҳанинг йўқолиши ҳисобланади; 3. Афагия – гипоталамуснинг латераль ядроси соҳаси қўзғатилиш даражаси сусайтирилганда овқатланишга мойиллик ҳиссининг йўқолиши ҳисобланади; 4. Булимия – иштаҳанинг фаоллашиши ҳисобланади; 5. Бўшлиқда/масофада амалга ошувчи овқат ҳазм қилиш – озуқа моддалар овқат ҳазм қилиш тракти бўшлиғида сўлак бези, ошқозон шираси, ошқозон ости бези ва ичакда синтезланувчи ферментлар таъсирида ҳазм бўлиши амалга ошади; 6. Витамин хосил қилиш функцияси – йўғон ичакда яшовчи микрофлора ҳужайраларида В витамин, К витамин кабилар синтезланишини ифодалайди; 7. Гемопоэтик функция – эритропоэз жараёни учун талаб қилинувчи моддалар синтезланишини ифодалайди; 8. Гидростатик очлик назарияси – организмда дегидратация юзага келиши шароитида очлик марказининг тормозланиши, ўз навбатида овқат истеъмол қилишга мойиллик даражасининг сусайиши юзага келади ҳисобланади; 9. Гиперфагия – гипоталамуснинг латераль ядроси соҳаси қўзғатилиши шароитида овқатни фаол тарзда истеъмол қилишга интилиш ҳисобланади; 10. Глюкостатик очлик назарияси – очлик ҳиссининг қон таркибида глюкоза миқдори камайиши билан боғлиқ ҳолатда юзага келиши ҳисобланади; 68 11. Девор олдида/тегиш соҳасида амалга ошувчи овқат ҳазм қилиш – яъни, бу ҳолатда овқат ҳазм қилиш жараёни ингичка ичак юзасида микро–сўрғичлар ва гликокаликс билан қопланган шиллиқ қаватда парчаланиши амалга ошади; 12. Иштаҳа – одам орагнизмининг маълум бир турдаги овқат махсулотларини истеъмол қилишга бўлган ҳохишини ифодалайди; 13. Липостатик очлик назарияси – организмда ёғ «деполари»дан липидларнинг ажралиши жараёни фаоллашиши таъсирида очлик марказининг қўзғалиши ҳисобланади; 14. Метаболик очлик назарияси – очлик ҳиссининг юқорида келтириб ўтилган омиллар комплекси типида, қон таркибида умумий озуқа моддаларнинг концентрацияси камайиши билан боғлиқ ҳолатда юзага келиши ҳисобланиши; 15. Метаболик функция – қон ва овқат ҳазм қилиш тракти ўртасида эндоген/экзоген моддалар алмашинуви орқали таъминланади; 16. Овқатланиш маркази – мураккаб структурага эга бўлган, гипоталамик–лимбик–ретикулокортикаль комплексдан ташкил топган бўлиб, унинг марказий тузилмаси – гипоталамуснинг латераль ядросида жойлашган очлик маркази ва гипоталамуснинг вентромедиаль ядросида жойлашган – тўйиш маркази ҳисобланади; 17. Овқатни ҳазм қилишнинг мотор функция – овқатнинг организмга кириши, унинг механик майдаланиши, аралаштирилиши ва овқат хазм қилиш трактида ҳаракатланишини таъминлайди; 18. Овқатни ҳазм қилишнинг секретор функцияси – овқат ҳазм қилиш тракти безларидан ферментлар синтезланишини ифодалайди; 19. Овқатни ҳазм қилишнинг сенсор функцияси – овқатнинг физик– кимёвий кўрсаткичларини (ҳарорат, консистенция, таъм ва бошқ.) ва уларнинг овқат ҳазм қилиш жараёни давомида ўзгаришларини ҳис қилиш; 69 20. Овқатни ҳазм қилишнинг сўрилиш функцияси – овқат таркибидаги озуқа моддаларининг шиллиқ қават орқали организм ички муҳитига (қон ва лимфа) сўрилишини таъминлайди; 21. Овқатнинг ҳазм бўлиш жараёни – овқатнинг физик ва кимёвий қайта ишланишидан ташкил топган мураккаб биологик жараён бўлиб, бунда овқат таркибидаги органик моддалар қон ва лимфага сўрилиш имконини берувчи мономерларгача гидролитик парчаланади, овқатнинг сўрилмаган қисми ташқи муҳитга дефекацияланади; 22. Очлик ҳисси – организмнинг озуқа моддаларга нисбатан эҳтиёжи даражасини ифодаловчи физиологик ҳолат ҳисобланади; 23. Очликнинг маҳаллий назарияси/«бўш ошқозон» назарияси – очлик ҳиссининг ошқозоннинг бўшаб қолиши натижасида ошқозон деворининг ~1,5 соатда 15–20 минут давомийликда даврий тавсифдаги қисқариши таъсирида юзага келувчи асаб импульслари билан боғлиқ ҳолатда юзага келиши қайд қилинади; 24. Термостатик очлик назарияси – овқат марказида циркуляцияланувчи қоннинг ҳарорати ортиши ушбу марказ фаоллиги сусайишига олиб келиши ҳисобланади; 25. Ҳимоя функцияси – сифатсиз/бузилиб қолган овқатни қайт қилиш, шиллиқ қават ва жигарнинг ҳимоя механизмлари, сўлак ва ошқозон ширасининг бактерицид таъсири, ҳужайра даражасидаги ва гуморал иммунитет тизими орқали специфик/носпецифик типдаги ҳимоя таъминланишини ифодалайди; 26. Чайнаш – оғиз бўшлиғида овқатнинг тишлар ёрдамида механик майдаланиши ва сўлак билан аралаштирилиши жараёни ҳисобланади; 27. Экскретор функция – овқат ҳазм қилиш тизими бўшлиғига моддалар алмашинуви жараёни махсулотлари ва организм учун бегона моддаларнинг (билирубин, сийдикчил, креатинин ва бошқ.) ажралишини ифодалайди; 70 28. Эндокрин функцияси – APUD–тизими, ошқозон ости бези ҳужайралари ва гепатоцитларда овқат ҳазм қилиш тизими органлари ва бошқа органлар тизимлари функцияси бошқарилишида иштирок этувчи гастроинтерстиналь гормонлар синтезланиши орқали таъминланади; 29. Ютиш – оғиз бўшлиғи ва ҳалқумда жойлашган рецепторлар, узунчоқ миянинг ютиш маркази функцияси билан боғлиқ рефлектор акт бўлиб, бу жараёнда оғиз, ҳалқум ва ошқозон мускуллари иштирок этади; Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling