Думли ядр ва йўл-йўл тана, оқимтир шар ва субталамик ядро
-расм. Лимбик тизимнинг тузилиши
Download 208.84 Kb.
|
1 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ярим шарларнинг оқ моддаси
37-расм. Лимбик тизимнинг тузилиши.
Гиппокамп ва лимбик тизимнинг бошқа тузилмаларини белбоғ пушта ўраб туради. Деярли барча анализаторлардан мия пўстлоғига чиқувчи афферент импульслар лимбик тизимнинг бирорта тузилмаларидан ўтади. Пўстлоқдан периферияга йўл олган импульслар ҳам ўз навбатида бу тузилмалардан ўтади. Бодомсимон ядрони электр токи билан бевосита таъсир этилса ғазабланиш, қўрқиш ва тажовуз ҳиссиётларни ҳосил қилади. Бу ядрони гиппокамп билан бирга қўшиб олиб ташлаш тажовузкор маймунларни юввош ва ишонувчан қилиб қўяди. Тўрсимон тузилма ва пўстлоқ ости ядролари (қора субстанция) ҳам ҳиссиётларни ривожланишида фаол иштирок қилади. Катта яримшарлар пўстлоғининг таламус билан бевосита боғланган пешона соҳалари ҳиссиётлар учун катта аҳамиятга эга. Миянинг лимбик тизими эмоцияни нерв субстрати бўлиб хизмат қилади. Буларга пўстлоқни қадимий ва қари соҳалари, ҳамда миянинг янги пўстлоғи (лимбикли, орбиталли, чаккани бир қисми), оралиқ мияни катта қисми, тўрсимон ҳосилалар, ёки ретикуляр (тўрсимон) формация ва ўрта миялар киради. Лимбик ҳосилалар кўпинча лимбик тизимни ҳосил қилади. Миянинг барча лимбик структураларини морфологияси ва фаолияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Лимбик структураларнинг ички томонида жойлашган бир неча доираларни кўриш мумкин. Бу доиралар: бодомсимон тана – охирги тасма – гипоталамус – бодомсимон тана; гиппокамп – тўплам – тўсиқ - сўрғичсимон тана – Вик-д-ъАзира тутами – таламуснинг олдинги ядроси (кўриш бўртиғи) – белбоғ жўяги – тўплам – гиппокамп (Пейпс доираси) орқали қўзғалиш узоқ вақт давомида айланиб юриши мумкин. Ўзида кўплаб юқорига кўтарилувчи ва пастга тушувчи йўлларга эга бўлган ўзига хос тузилма - олдинги миянинг медиал тутами ретикуляр формация билан биргаликда кучли ёпиқ тизимни ташкил қилади. Ярим шарларнинг оқ моддаси Мия пўстлоғининг кул ранг моддаси ва базал ядролар ўртасидаги барча бўшлиқ оқ модда билан тўлган. У, турли йўналишларда борадиган ва охирги миянинг ўтказувчи йўлларини ҳосил қиладиган кўп сонли нерв толаларидан таркиб топган. Нерв толалари учта тизимга бўлиниши мумкин: ассоциатив, комиссурал ва проекцион толалар. Ассоциатив толалар битта ярим шар пўстлоғининг турли участкаларини ўзаро боғлайди. Улар калта ва узун бўлади. Калта толалар қўшни бурмаларни ёйсимон тутамлар шаклида ўзаро боғлайди. Узунлари эса бир-биридан анча узоқ бўлган пўстлоқ участкаларини боғлайди. Комиссурал толалар, мия комиссурлари (ёки спайка) деб номланадиган ҳосилалар таркибига киради ва иккала ярим шарларнинг симметрик қисмларини боғлайди. Миянинг энг катта қўшилган жойи – қадоқсимон тана янги мияга тааллуқли иккала ярим шарларнинг қисмларини ўзаро боғлайди. Проекцион толалар мия пўстлоғининг бир қисмини таламус билан, яна бир қисмини марказий нерв тизимининг пастки бўлимлари (жумладан, орқа мияни ҳам) билан боғлайди. Ушбу толаларнинг бир хиллари қўзғалишни пўстлоқ йўналиши бўйлаб марказга интилган ҳолда, бошқалари эса, унинг тескариси – марказдан қочган ҳолда ўтказади. Download 208.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling