Дунёга машҳур каврак ўсимлиги
Download 0.49 Mb.
|
каврак мақола
Дунёга машҳур каврак ўсимлиги Маълумки дунё миқёсида фармацевтика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг деярли 50%и доривор ўсимликлар хом-ашёсидан тайёрланади. Кўпчилик мамлакатлар сингари Республикамизда ҳам фармацевтика саноатини жадаллик билан ривожланиши бундай корхоналарнинг доривор ўсимликлар хом-ашёсига бўлган талабнинг кескин ортишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатимизнинг тоғ ва тоғ олди ҳудудларида ўсувчи минг дардга даъво бўладиган доривор гиёҳлар мавжуд бўлиб, халқ табобатида инсон саломатлигини яхшилаш учун кенг фойдаланиб келинмоқда. Каврак ҳам мана шундай дунёда машҳур доривор ўсимлик турларидан бири бўлиб, табобатда кенг қўлланилиб келинмоқда. Каврак (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар) – Apiaceae (Umbliferae) оиласига мансуб бўлиб, кўп йиллик ўт ўсимлиги ҳисобланади. Кавракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104та, мамлакатимизда эса 50 дан ортиқ тури учрайди. Каврак республикамизнинг Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, Навоий, Бухоро вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг қумли чўл, адир, тоғ ва тоғолди жойларида ўсади. Ўзбекистон Қизил Китобига кавракнинг 5 тури киритилган: Арча каврак, Нор каврак, Сумбул каврак, Туганакли каврак ва Қизилқум каврак. Кавракнинг бўйи 1,5-2 метргача етади, илдизи йўғон 15-20 смгача етади, лавлагисимон чуқур жойлашган. Ўсимлик пояси 8-9 йилда бир маротаба ўсиб чиқади ва гуллайди. Пояси тик ўсувчи йўғон, ичи ковак юқори қисми шохланган. Каврак март-апрел ойларида гуллайди, меваси апрел-майда пишиб етилади. Ўсимликнинг ер устки қисмлари ўсиш муҳити ва об-ҳаво шароитига қараб 1,5-2 ой яшайди. Малумот учун: 2021 йилда дунё бўйича каврак ўсимлигидан тайёрланадиган дори воситаларини сотиб олувчи давлатлар сони 98 та бўлиб, 806 та корхоналар сотиб олиш фаолияти билан шуғулланади. Шундан, Америка (141), БАА (59), Австралия (55), Канада (53) давлатларида сотиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар сони кўпчиликни ташкил қилади. Дунё бўйича каврак хом-ашёсини етказиб берувчи таъминотчи корхоналар сони 313 тани ташкил қилади. Булар, Ҳиндистон (302), Эрон (3), Ўзбекистон (2), Покистон (2), Бирлашган Араб Амирликлари (2) Афғонистон(1), Хитой (1), мамлакатларидир. Каврак хом-ашёсини сув транспорти орқали етказиб бериш хизмати билан шуғулланувчи корхоналар сони 3673 тани ташкил қилган. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling