Дунёга машҳур каврак ўсимлиги


Келгусидаги ривожланиш истиқболлари


Download 0.49 Mb.
bet3/3
Sana23.01.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1113435
1   2   3
Bog'liq
каврак мақола

Келгусидаги ривожланиш истиқболлари.
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдони 20236,3 минг гектарни, шундан ҳайдаладиган ерлар 3988,5 минг гектарни, кўп йиллик дарахтзорлар 383,1 минг гектарни, бўз ерлар 76 минг гектарни, пичанзор ва яйловлар 11028,3 минг гектарни, бошқа ерлар 4760,4 минг гектарни ташкил қилади. Бироқ, ачинарли ҳолати шундаки, ушбу ер майдонларининг аксарият қисми фойданилмайдиган ёки мавсумий фойдаланиб екелинадиган ерлардир. Бунинг олдини олиш мақсадида келгусида мамлакатимизда каврак етиштиришга ихтисослашган кластерлар сонини ошириш орқали уларнинг ҳар бирига дастлаб 1000 гектардан ер майдони ажратилиши кўзда тутилган. Бунинг натижасида маданий кавракзорларни плантация қилиш орқали келгуси 7 йилда фойдаланилмайдиган 49000 гектар ерларни плантациялаштириш мақсад қилинган. Маълум бўлишича 1 гектар кавракзорда 1 нафар доимий ишчи ва 5 нафар мавсумий ишчи ўрнини яратиш мумкин. Бу эса 7000 гектар ерга 49000 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади. Агар бу кўрсаткич 49000 гектарга етказилса 250 минг нафар фуқаронинг иш билан бандлиги таъминланади ҳамда йилига ўртача 980 млн долларлик даромад олиш имконини беради.
Хусусан, давлатимиз раҳбари 2019 йил 13 ноябрдаги қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда Республикамизнинг Сирдарё вилоятида 16 минг гектар, Тошкент вилоятида 8,5 минг гектар ер майдонлари ғалла мавсумидан кейин бўш турганлигини танқид остига олган эдилар. Бундай фойдаланилмайдиган ерларни шунингдек, Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам кузатиш мумкин. Келгусида мамлакатимизда мавжуд бўш турган фойдаланилмайдиган ерлардан унумли фойдаланиш орқали каврак ўсимлигини плантация қилиш, бунинг натижасида тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий аҳолини иш билан таъминлаш, аҳолининг ижтимоий яшаш тарзини яхшилаш ва реал даромадларининг ошиши, ЯИМ ва экспорт ҳажмини ошириш каби ижобий натижаларга эриша оламиз.
Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази
Қашқадарё филиали етакчи илмий ходими
Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling