Двигател таъминот тизимини таъмирлаш устахонаси
Download 54.5 Kb.
|
3. Устахона жихозлари AZIZBEK
Двигател таъминот тизимини таъмирлаш устахонаси Вазифаси: Карбюраторли, газ тизимли ва дизелли двигателлар таъминот тизими асбобларини текшириш, таъмирлаш ва ростлаш. Бажариладиган технологик жараёнлар: Устахонада қуйидаги ишлар бажарилади: ТХК-2 постларида ечиб олинган асосий асбоблар (карбюраторлар, ёқилғи насоси, юқори босимли ёқилғи насоси, форсункалар, газ аппаратураси) ташхисланади, таъмирланади ва ростланади; ЖТ минтақасида аниқланган, постда бартараф этиб бўлмайдиган таъминот тизими асбоблари таъмирланади; таъмирлаш жараёнида таъминот тизими асбоблари деталларга ажратилади, сараланади, носозлари янгисига ёки илгари таъмирланганига алмаштирилади; таъмирланган асбоблар устахонадаги жиҳоз ва стендларда текширилади ва ростланади. Технологик жиҳозлар: Карбюратор, ёқилғи насоси, юқори босимли ёқилғи насосини, газ насосини текшириш стендлари, карбюратор жиклерини ва игнасимон клапанини, ёқилғи насоси диафрагма пружинаси таранглигини текшириш қурилмалари, форсунка деталларини ювиш ва текшириш қурилмаси, верстаклар, стеллажлар, стол устидаги пармалаш ва чархлаш станоклари, деталларни ювиш учун ванна, жиҳозлар учун шкаф ва бошқалар. Устахонани режалаштириш: Двигател таъминот тизими турига қараб ўрта ва катта АТКларда айрим-айрим хоналарда жойлашади, кичик АТКларда бирлаштирилиши мумкин. Бозор шароитига ўтилиши муносабати билан айрим АТКларнинг таъминот тизими устахоналари ташқаридан келган мижозларга ҳам хизмат кўрсата бошлади, корхоналараро кооперация элементлари пайдо бўлабошлади. Ҳатто, шахсий устахоналар ҳам таъминот тизимининг карбюратор, газ аппаратуралари, юқори босимли ёқилғи насоси ва форсункаларини сифатли таъмирлашни йўлга қўйдилар ва ўзида мураккаб стендлари бўлмаган АТКлар уларга мурожаат эта бошладилар. Таъминот тизими устахонасининг режаси: 2 1 7,11 11,1,9,10 7 4,5 3 8, 4,5 6 7,8 Жиҳозлар рўйхати
Download 54.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling