Э. ғозиев умумий психология
Шахснинг ҳозирги замон назариялари
Download 3.91 Mb.
|
умумий психология Гозиев
- Bu sahifa navigatsiya:
- А. Маслоу пирамидаси
Шахснинг ҳозирги замон назариялари
Шахснинг ҳозирги замон тузилиши Асосий (фундаментал) эҳтиёжлар иерархияси Ўзини ўзи қарор топтириш Когнитив ва эстетик эҳтиёж Ҳурматга нисбатан эҳтиёж Яқинлик туйғусига эҳтиёж Хавфсизликка нисбатан эҳтиёжлар Физиологик эҳтиёжлар (овқатга, сувга ва ҳоказо) А. Маслоу пирамидасиШахснинг асосий эҳтиёжлар
Эщтиёжлар
Маънавий Ижтимоий Физиологик зарурат Эстетик Жумладан: ижтимоий ва Эстетик шартланганлик Махсус билишга оид Билишга оид Муомала Ижтимоий тан олиниш Жамиятда хизмат Ызини ызи фаоллаштириш Жамиятда яшашга йыналган Теварак-атрофни билиш Ызини ызи бидиш Моддий щодисаларни Ижтимоий ходисаларни Щиссий муносабат-ларни билиш Синтетик эщтиёжлар 9. Аждодлар комил инсон тўғрисида Комил инсон муаммоси инсониятнинг азалий эзгу нияти бўлиб, ижтимоий —тарихий тараққиёт даврининг барча босқичларида ўзининг бирламчилиги, ўта долзарблиги билан алоҳида ижтимоий, маънавий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий аҳамият касб этиб келган. Маънавий меросимиз бўлмиш "Авесто"дан бошлаб комиллик масаласи тадқиқот предметига айланган ва бу нарса то ҳозирги давргача кишилик дунёсининг серқирра олимлари, маърифатпарварларини чуқур қизиқтириб келган ҳамда унинг бетакрор нуфузи бундан кейин ҳам асрлар оша шахслар ақл — заковатининг марказидан пухта жой эгаллаганича қолаверади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, табиат билан жамият ўртасида ҳукм суриб турувчи алоқалар ва муносабатларни амалга оширувчи, унинг (табиатнинг) неъматларини тартибга келтиришда фаол иштирок этувчи онгли мaғpyp зот ҳамда оламнинг сирлари, ажойиботларини тушунишга интилувчи кенг савияли, юксак даражага эришувчи, бетакрор комил инсон масаласи ҳар бир давр учун ўта аҳамиятли, қийматли ҳисобланган. Маънавият ва маърифат масаласи давлат сиёсатининг диққат марказида турганлиги тарихийлик тамойилига бевосита асосланган ҳолда нарса ва ҳодисаларга тўғри ёндашиш, уларни оқилона, одилона, омилкорлик билан эксперт баҳолаш, сохта талқиндан, бузилган таҳлилдан батамом тозалаш, теран фикрлар, донишмандлик маҳсулалари сарчашмаларидан халқимизга маънавий озуқа бериш умумбашарий воқелик тантанасига айланади. Энг камида уч минг йиллик ёзма илмий-тарихий манбага эгалик, ҳукмронлик қилган аждодларимиз жаҳон маданиятига (цивилизациясига) салмоқли ҳисса қўшганликлари юзасидан кўплаб илмий асарлар яратилган ва изланишлар ҳозир ҳам жадал суръатда давом эттирилмоқда. Аммо биз Ўрта Осиё Уйғониш даври ва ундан кейинги асрларда ижод этган алломалар, даҳолар таълимотини таҳлил қилмоқчи эмасмиз, бинобарин, эзгу ниятлар халқ ижодиёти, амалиёти моҳияти билан қоришиб кетган қадриятларнинг илмий илдизини очишга ҳаракат қиламиз, холос. Аждодларимиз инсонни комилликка эришишининг босқичлари, манбалари, асослари, омиллари, механизмлари юзасидан кенг кўламли мулоҳазалар юритиш билан кифояланиб қолмасдан, балки уни ҳаракатлантирувчи кучига объектив (табиий) ва субъектив (шахсга оид) шарт — шароитлари ҳақида ҳам илмий — амалий хусусиятли ғоялар яратганлар ва атрофлича таҳлиллаб беришга ҳаракат қилганлар. Аждодларимизнинг вакиллари қайси таълимотга (диний ёки дунёвий) ва илмий платформага (илмий мактабга, назарияга) асосланганлигидан қатъи назар, амалиёт — ҳақиқат мезони эканлигидан келиб чиқиб, унинг бирламчи, устувор мезон, ўлчам сифатида миллий ўзликни англашнинг суръатини ошириш учун ўрганилишга лойиқдир. Организм (тана ва унинг аъзолари)нинг мўътадил равишда ишлаши инсоннинг барча руҳий ҳолатлари, ҳодисалари, хусусиятлари, хислатлари, механизмлари, қонуниятлари, шунингдек, акс эттириш имконияти, хулқ — атвори, турлича фаолият кўринишлари ҳукм суришини мақсадга мувофиқ амалга ошишини таъминлаб туради. Модомики шундай экан, функция (физиологик ҳолат сифатида), аъзоларнинг ўзаро муваффиқлашган тарзда ҳаракат қилиши бирламчи, яъни табиий — биологик негизини ташкил қилиб, унинг негизида инъикос этиш имкониятининг муайян даражалари, босқичлари, фазалари ҳамда ўзаро таъсир (интеракцион), узатув (коммуникатив); перцептив (стереотиплик), индентификацион (рефлексив), интериоризацион, экстериоризацион вазиятлари, экстрополяция шакллари, микро, макро ҳамда мизе муҳитларга алоқадорлиги умумий ҳолатнинг хусусий вазиятларга кўчиши кўп жиҳатдан таъкидлаб ўтилган бирламчиликка боғлиқдир. Маълумки, тана аъзоларининг функционал хусусиятлари уларга келиб тушадиган озуқалар сифати, тузилишига, қабул қилиш муддатига, бошқача сўз билан айтганда нутратив (ички) ҳолатлар мажмуасига боғлиқ бўлиб, муайян мезонлар, меъёрларга риоя қилинган ҳолдагина мўътадил ишлаши мумкин, холос. Ижтимоий—тарихий тараққиёт давомида инсонларнинг организмларида у ёки бу тарздаги ўзгаришлар юз бериб келмоқда, бунинг натижасида уларнинг катталашуви ёки кичиклашуви, пишиқлашуви ва мўртлашуви билан антропогенетик, фоногенотипик, морфологик, конституцион тузилишларга маълум таъсирини ўтказади. Организмнинг таркибларини юзага келтирувчи моддалар (заррачалар) нисбатининг, (архикортекс, палеокортекс, ноокортекс қисмлари орасидаги муносабат камайиши ёки ортиши) табиий равишда ўзгариши уларнинг тириклик, ташқи таъсирларга чидамлилиги (мўртлиги), функцияси, яъни ички тузилишининг ўзига хос томонларини келтириб чиқаради. Биосфера билан ноосфера ўртасидаги узлуксиз равишдаги алоқаларнинг мавжудлиги бир текис, муайян қонуният асосида ҳаракатланиш билан бир қаторда нотекис (ғайритабиий, хаотик) ҳаракатлар ҳам амалга ошиб туришлигини илмий жиҳатдан тан олиш зарур эканлигини тақозо этмоқда. Аждодларимиз осмон жисмлари ҳаракатларини кузатиб у ёки бу тарздаги фалокиёт илми — мўъжизаси тўғрисида башорат (прогноз) қилишлари негизида ҳам қандайдир эмас, балки аниқ, амалий кузатишлар (визуал тафаккур) маҳсуласи маълум давр ва даврийлик қонунияти асосида ҳаракатланишнинг ҳам сабаби, ҳас оқибати мужассамлашганлигидан далолат беради. Мунажжимларнинг башоратлари мутлақ ҳақиқат бўлмаса — да, лекин уларнинг мазмунида (коса тагида нимкоса деганларидай) маълум даражада оқиллик, аждодлардан авлодларга ворислик сифатида ўтувчи ижтимоий, илмий — амалий тажриба ётишини унутмаслик жоиз. Хурофат тариқасида ҳар қандай ғояни танқид қилишлари осон йўл йўқ, аммо инкор сиёсий, синфий ёрлиқлар асосига қурилиши ижтимоий тараққиёт (прогресс), ижтимоий маданият (цивилизация, социокультура) учун салбий (негатив) оқибатларни олиб келади, жадаллик (интенсификация) ўрнини тўхталиш (тормозлаш) эгаллайди, натижада илмий ғоялар бахси эски қолипдаги измларнинг (материализм ва идеализм) муросасиз кураши талқини билан ўрин алмашиш хавфи туғилади. Бундай нохуш илмий сафсаталарнинг олдини олиш учун ижтимоий — тарихий тараққиёт даврида инсоният томонидан тўпланган хилма—хил қарашлар, ёндашишлар, талқинлар, тавсифлар, таълимотлар, стереотиплар, хуллас барча маънавий бойликларни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш орқали омилкор томонларини топиш ва улардан одилона фойдаланмоқлик даркор. Шу мулоҳазали фикрни такрор —такрор таъкидлаш жоизки, табиатдаги хоҳ қонуний, хоҳ ғайритабиий (хаотик) ҳаракат бўлишдан қатьи назар, биосферага ҳар хил заррачалар, моддалар борлиқ бўйича кенг тарқалиши, осмон жисмларининг ўзаро бир—бирига яқинлашуви ҳаддан зиёд ҳарорат кўтарилиши, иссиқликнинг меъёридан ортиқча тақсимланиши, нурлар (нурланиш) кўпайишига олиб келиши, уларнинг оқибатида табиий офатлар (кўргиликлар) пайдо бўлиши мумкин. Худди шу боисдан аждодларимизнинг маънавиятида давр ўзи учун зарур алломаларни ва бетакрор шахсларни бир асрда ёки ундан ҳам ортиқ даврда (муддатда) яратади, деган башорат қуриқ мушоҳада эмас, балки табиатдаги ўзгаришлар, муносабатлар, мувофиқликлар, мурожаатлар, инсон камолоти учун энг қулай (сензитив) моддалар билан таъминлаш тўғрисидаги (унинг мағзидаги) табиий майл, лаёқат, истеъдод, иқтидор, салоҳият кабиларнинг бақувват ҳаракатчан нишоналари, аломатлари имконияти юзасидан илмий ғоя ётади. Шунинг учун халқ, этнос, улис ўртасида доҳий, даҳо ҳар куни туғилмайди, балки унга нисбатан жуда кучли эхтиёж сезилгач, ижтимоий зарурият устуворлик қилганда, эволюцион қонуният эса имкон берганда, вазият пишиб етилганда ихтиёрсиз равишда содир бўлади. Аждодларимиз фарзанднинг туғилиши лаҳзасига, кунига, ойига, йилига, хафтасига, мавсумига, ота—онанинг ёшига қатъий аҳамият берганлар. Шунингдек, поклик, ҳалоллик фарзандлар камолоти учун муҳим негиз эканлиги аждодларимиз таълимотининг устувор йўналиши ҳисобланади. Улар комилликка турлича талқин беришига қарамай, негизида энг муҳим ва асосий учун учта мезон ётиши (жисмоний, ахлоқий, ақлий) тан олинади, лекин бу даражаларга эришиш йўл ва воситалари айрича эканлиги таъкиддаб ўтилади. Ижтимоий ҳаётда тараққиёт (прогресс) ни келтириб чиқарувчи омиллар ва тамойиллар тўғрисидаги таълимотларга нисбатан муносабатлар ўзгариб бориши бир қатор ҳар хил хусусиятли методологик муаммоларни юзага келтиради. Бизнингча, ҳар қайси муаммо тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучининг моҳияти ва мазмуни билан узвий боғлиқ бўлиб, унинг ижтимоий ҳаётда тутган ўрни, биосфера билан ноосфера алоқаси, уларда батартиб (текис ҳаракат) ва бетартиб (хаос) ҳаракатланиш эҳтимоли мавжудлиги ҳақидаги мулоҳазалар авж олиб бормокда. Психология фанида унинг моддий асослари юзасидан мулоҳаза юритилганда биосфера ва ноосферада ҳаракатлар батартиб амалга ошади, бунинг натижасида табиий қонуниятлар воқелик, ҳолат ва ҳодисаларни бевосита бошқариб туради, яъни регуляция қилади деб тушунтирилган. Бироқ биосферада ҳам, ноосферада ҳам бетартиб (хаос) ҳаракат ҳукм суриши мумкинлиги ҳақидаги омиллар диққат марказидан муайян даражада узоқлашган. Натижада объектив ва субъектив сабаблар оқибатни келтириб чиқариши тан олиниб, оқибат сабабнинг (сабабийликнинг) юксак мотиви сифатида вужудга келтириши психологиянинг тадқиқот предметига хатто киритилмаган. Фазовий алоқалар нафақат стихиялар келтириши билан тавсифланади, балки табиатга ва инсонларга ижобий таъсир этувчи заррачалар, моддалар, нурлар ёйиш, бойитиш имкониятига эга. Ер куррасига баъзи бир касалликлар (инфарк, рак, инсульт ва ҳоказолар) тарқалишининг асосий омили ҳисобланса, иккинчи томондан, мия, тана аъзолари таркибларига мос заррачаларнинг муайян шаклда муваққат идрок майдонига тўпланиши туфайли тез фикрлаш, кашфиёт (интиуция негизида), ижодий (креация) илҳом вужудга келиши мумкинлигини гипотетик тарзда изоҳлашга, далиллашга имкон туғилади. Худди шу ходисага асосланиб идрок майдонига (инсон турган чекланган фазода) кириб келган заррачалар мия таркибига мутаносиб равишда "сунъий мия" ни муваққат тарзда ҳосил қилади. Моддий инсондаги мия билан унинг атрофидаги "сунъий мия" ўртасида алоқа ўрнатилади, идрок майдони ўзаро туташган занжир реакциясини пайдо қилади, натижада икки манбага асосланувчи фикрлаш жараёни ишга тушади. Иккиёқлама туташ тафаккур манбаларининг жадал (интенсив) ҳаракати туфайли билиш жараёнларининг самарадорлиги ва маҳсуласи икки баравар кўпаяди. Бизнинг, худди шу фактик ҳодиса интуициянинг моддий асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин. Маълум вақт ўтгандан кейин идрок майдонидаги "сунъий мия" заррачалари ҳавога тарқалади, иккинчи стимулятор худди шу тариқа ўз функциясини бажариб бўлади. Мазкур ҳодисанинг такрорланиши кашфиёт, ижодий илҳом кучайишига олиб келади, фикрлаш маҳсулдорлиги механизми ролини адо этади. Стихиялар ҳақида ҳам манфий, хаотик ҳаракатларнинг маълум йўналишда, муайян фазода ва маконда муваққат ҳукм суриши эҳтимолини далиллаш мумкин. Баъзи ўринлардаги фавқулоддаги ҳодисалар, ҳолатлар, кечинмалар, омадсизликлар ёки омад кулиб боқиши каби воқеликни тушунтиришда ҳам иккиёқлама стимулятор (гоҳ мусбат, гоҳ манфий) таркибининг дадиллик, хаёлпаришонлик, фрустрация, эйфория (кашфиёт кучайиши) қамраб олиши, бир томондан, инсонга қувонч туйғусини, иккинчи томондан, омадсизлик, бахтсизликни келтиради. Сунъий кучайтиргич ёки сусайтиргичлар таъсирини илмий асосда тушунтириш психология фани жавоб бера олмайдиган бирон—бир ҳодиса йўқ эканлигидан далолат беради. Психология фанида кўп йиллар давомида ишлаб чиқариш кучлари билан ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги мувофиқлик, мутаносиблик тараққиётни белгилайди, деган ғоя фанимиз методологиясида ҳукм суриб келар эди. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш кучлари (инсонлар: хизматчилар, ишчилар) билан ишлаб чиқариш муносабатлари ўртасидаги мувофиқлик, мослик тараққиётни эмас, балки барқарорлик (стабиллашув)ни келтириб чиқаради, холос. Бинобарин, барқарорлашув ўсишни (прогрессни) билдириб келмасдан, балки унинг бир текис маромда кечаётганлигини (маҳсулот, хомашё тайёрланилаётганлигини) англатади, демак бу ҳолат умумий тараққиётни эмас, балки мўл-кўлчиликни, серобчиликни билдиради. Иккинчи томондан ишчилар синфига нисбатан берилган юксак баҳо ҳам тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучи тўғрисидаги муаммога адекват тарздаги жавоб вазифасини бажара олмайди. Чунки ишчилар синфи уюшган, илғор бўлишига қарамасдан, бу макро гуруҳ ижтимоий ҳаётда мўл-кўлчиликни яратиш, яъни моддий неъматлар, меҳнат аслаҳалари ишлаб чиқариш билан чеклангандир. Лекин ушбу синф янгилик вужудга келтириш, кашфиёт қилиш билан асло шуғулланган эмас ва бу нарсани амалга ошириш имконияти бу ижтимоий гуруҳда мутлақо заифдир. Бизнингча, тараққиётни юзага келтирувчи асосий омил — бу шахслар (олимлар, конструкторлар, меъморлар, салоҳиятли давлат арбоблари) бўлиб, улар биосфера ва ноосферанинг инсоният учун номаълум, янги қирраларини очиш, фанни ривожлантириш, техника ва технология ишлаб-чиқаришга қодирдирлар. Психология фанида инсон омили узлуксиз равишда таъкидланиб турилишига қарамасдан, у тараққиётни ҳаракатлантирувчи кучи эканлиги батамом тан олинмаган. Худди шу боис индивидуаллик ва умумийлик ("Биз" ва "Мен") устувор роль ўйнаши бирламчи воқелик сифатида талқин қилинган. Бугунги кунда инсон омили, комил инсон психологиясининг бош мақсадига айланиб, унинг хусусиятлари, фазилатлари, хислатлари, хосиятлари, сифатлари, ички имкониятлари, истеъдод аломатлари қанча эрта рўёбга чиқарилса, демак тараққиётни юзага келтирувчи супер шахсларни шакллантириш шунчалик тезлашади, Инсон камолоти қуйидаги босқичлардан иборат: муртаклик — одам — инсон — шахс — субъект — комил инсон. Инсон комиллик сари қанча тезкор ҳаракат қилса, у камолотни эртароқ эгаллайди, тараққиётни жадаллаштиришга муносиб ҳисса қўшади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling