Э. ғозиев умумий психология
Download 3.91 Mb.
|
умумий психология Гозиев
1.2. Эҳтиёжларнинг турлариИнсон бир даврнинг ўзида ҳам индивидуаллик, ҳам ижтимоийликни акс эттирган бўлганлиги сабабли унинг эҳтиёжлари шахсий ва ижтимоий хусусиятга эгадир. Бошқача сўз билан айтганда, ундаги тор маъноли шахсий хусусиятга эга бўлгандай туйғу уйғотувчи (табиат инъомига алоқадор) эҳтиёжларни қондириш жараёни ҳам ижтимоий ҳамкорлик фаолиятининг маҳсули (деҳқонлар, ишчилар, ходимлар ва бошқа касбдаги) одамларнинг саъи-ҳаракати, ҳамкорликдаги меҳнатининг моддий тарздаги ифодаланишидан фойдаланишида акс этади. Ушбу масалага бошқача тарзда ёндашилса, унда ўз ихтиёжларини қондириш учун ижтимоий муҳит негизида яратилган воситалар ва усуллардан фойдаланилади, натижада у ёки бу шароитга нисбатан эҳтиёж ҳис этади. Масалан, ёғочдан болтага даста ясаш учун унда хоҳиш мавжудлигининг ўзи етарли эмас, балки бир қатор шарт-шароитлар, дастгоҳ, дурадгорлик асбоблари бўлиши лозим, унинг сифатига нисбатан эҳтиёж ҳам туғилади. Худди шу боисдан унда ўз хоҳиш-истакларини рўёбга чиқарадиган талаб билан имкониятга қаратилган эҳтиёж вужудга келади. Инсондаги тор маънодаги эҳтиёжлар унинг шахсий талабларини қондириш билан чекланиб қолмасдан, балки ҳамкорлик фаолиятида юзага келувчи жамоавий эҳтиёжлар яккаҳоллигига оид хусусият касб этади. Айтайлик, маъруза ўқишга таклиф қилинган ўқитувчининг машғулотга пухта тайёргарлиги ўз предметининг ўта фидойиси эканлиги учун эмас, балки жамоа нуфузига доғ туширмаслик масъулияти, ижтимоий бурч ҳиссига нисбатан эҳтиёж сезганлиги туфайли амалга ошади. Шахсий эҳтиёж гуруҳий, жамоавий муносабатлар уйғунлашиб кетганлиги сабабли ўзаро қоришиқ хусусиятга эга бўлади. Ҳар қандай индивидуал фаолиятга нисбатан эҳтиёжнинг туғилиши ижтимоий аломат, умумийлик, ҳамкорлик хусусиятини касб этиб, фаолиятга ёндашувда яққаҳоллик умумийликни, умумийлик эса алоҳидаликни узлуксиз равишда бетўхтов акс эттириб туради. Психология фанида эҳтиёжларни таснифлаш уларни келиб чиқиши ва ўз предметининг хусусиятига биноан амалга оширади. Одатда ўзларни келиб чиқишига биноан эҳтиёжлар табиий ва маданий турга ажратилади. Табиий эҳтиёжларда инсон фаолиятининг фаоллиги, ўз шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш, ўз авлоди ҳаётини сақлаш, уни қўллаб-қувватлаш учун зарурий шарт-шароитларга тортилганлик, тобелик акс этади. Табиий эҳтиёжлар таркибига одамларни овқатланиш, ташналикни қондириш, жинсий мойиллик, ухлаш, иссиқ ва совуқдан асраниш, мусаффо ҳавога интилиш, тана аъзоларига дам бериш кабилар киради. Табиий эҳтиёжлар узоқ вақт давомида қондирилмаса, унинг оқибатида инсон ҳалокатга маҳкум бўлади, ўз сулоласи ҳаёти ва фаолиятини хавф остига қолдиради. Табиий эҳтиёжлар инсонда ҳайвонот аждодларникига ва ибтидоий жамоа аъзолариникига ўхшаш бўлса-да, лекин улар ўзининг психологик моҳиятига кўра мавжудодларникидан ҳам сифат, ҳам миқдор жиҳатдан тафовутланади. Эҳтиёжларни қондирилиш усуллари, шакли, қуроли тобора такомиллашиб боришдан ташқари, уларнинг моҳияти, мазмуни ҳам ўзгариб бормоқда, мисол учун ҳозирги замон кишиси эрамиздан олдинги аждодларимизга нисбатан бошқача тарзда ўз эҳтиёжларини рўёбга чиқаради ва уларни қондиришга интилади. Уй рўзғор буюмларининг ўзгариши эҳтиёжларини қондириш йўллари такомиллашувидан дарак беради. Шунинг учун инсонларнинг табиий эҳтиёжлари ижтимоий-тарихий хусусиятга эга, чунки улар ижтимоий тарихий тараққиёт маҳсулидан иборатдир. Инсон фаолиятининг фаоллиги инсоният маданиятини маҳсули билан боғлиқлигини ифодалаб, маданий эҳтиёжларни юзага келтиради. Маданий эҳтиёжлар, маданият тўғрисида мулоҳаза юритилганда унинг ижтимоий илдизлари кишилик тарихининг дастлабки манбалари билан узвий боғланиб кетишини таъкидлаб ўтиш лозим. Лекин табиий эҳтиёжлар маданий эҳтиёжлар билан ўзаро уйғунлашган бўлиб, биринчиси иккинчисини тақозо этади, чунки улар бири-бирининг негизидан келиб чиқади. Худди шу боисдан маданий эҳтиёжлар объектига табиий эҳтиёжларини қондирувчи уй-рузғор буюмлар, меҳнат фаолияти орқали бошқа кишилар билан боғланиш воситалари, маданий алоқалар ўрнатиш усуллари, шахслараро муомалага киришиш услублари, ижтимоий турмуш заруриятига айланган нарсалар, ўқиш ва тажриба орттириш йўллари киради. Одатда жамият таълим ва тарбия тизимини эгаллаш, халқ анъаналари, маросимлари, байрамлари, одатлари, расм-русумлари, хулқ-атвор кўникмаларини ўзлаштириш жараёнида ранг-баранг маданий эҳтиёжлар вужудга келади, янгича маъно касб эта бошлайди. Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, табиий эҳтиёжлар қондирилмаса, улар инсонни ҳалокат ёқасига етаклайди, бироқ маданий эҳтиёжларнинг қондирилмаслиги ундай оқибатларга олиб келмайди, аммо одамда маданий фазилатларнинг шаклланишига путур етказади, унинг камолотини секинлаштиради. Шу нарсани таъкидлаб ўтиш жоизки, маданий эҳтиёжлар ўзининг даражасига кўра, жамият томонидан ўз аъзолари олдига қўйилаётган талаблар билан боғлиқлигига биноан, улар ўзаро бир-бирларидан кескин тафовут қилади. Масалан, ҳозирги замон ёшларининг билим олишга нисбатан тинимсиз изланишини, яъни билим олиш эҳтиёжининг моҳиятини энг сўнги мода бўйича кийинишга одатланган худди шу ёшдаги тенгдошининг эҳтиёжларини бир хил мезон билан ўлчаш ва баҳолаш адолатдан эмас. Чунки эҳтиёжларнинг моҳиятига, уларни қондириш учун амалга ошириш кўзда тутилган фаолият натижасига, уларнинг хусусиятига ижтимоий ёки индивидуал йўналганлигига биноан, ҳар қайсиси алоҳида-алоҳида баҳоланади. Ижтимоий жамият томонидан ўз фуқаролари олдига қўйилаётган талабларига, жамиятнинг ҳуқуқ асосларига, халқ анъаналарига, юриш-туриш қоидаларига, маънавият ва қадрият тизимига, маслак ва дунёқараш моҳиятига мос тушадиган эҳтиёжлар юксак онглилик, ижтимоий фаоллик, маънавий камолот учун хизмат қилади, жамият тараққиётининг муҳим мезонларидан бири бўлиб маданий эҳтиёжларни туғилиш ва уларни қондирилиш даражаси ва маънавиятни эгаллашдаги роли ҳисобланади. Психология фанида эҳтиёжлар ўз предметининг хусусиятига кўра моддий ва маънавий турларга ажратилади, уларни келтириб чиқарувчи механизмлар манбаи турлича эканлиги эътироф этилади. Инсоннинг овқатланиш, кийиниш, уй-жойига эга бўлиш, маиший турмуш ашёларига интилиш, комфорт ҳиссини қондириш билан боғлиқ маданият предметларига нисбатан эҳтиёж сезиш моддий эҳтиёжлар мажмуасини юзага келтиради. Маънавий маданиятни яратиш ва ўзлаштириш, шахснинг ўз фикр мулоҳазалари ва ҳис-туйғулари бўйича бошқа одамлар билан муомалага киришиш ҳамда ахборат алмаштириш, бадиий ва илмий адабиётлар билан танишиш, маҳаллий матбуотни ўқиш, кино ва театр кўриш, мусиқа тинглаш кабиларга эҳтиёж сезиш, яъни ижтимоий онг маҳсулига тобелик манавий эҳтиёжлар тизимини вужудга келтиради. Маънавий эҳтиёжлар моддий эҳтиёжлар билан узвий боғлиқ бўлиб, вужудга келган маънавий эҳтиёжларни қондириш жараёни моддий эҳтиёжларнинг таркибига кирувчи моддий нарсалар ёрдамида амалга оширилади чунончи, китоб, ёзув қоғози ва бошқалар. Эҳтиёжларнинг турлари ҳақида фикр билдирганда яна шу нарсага эътибор бериш керакки, келиб чиқишига биноан табиий турга тааллуқли эҳтиёж ўз предметига кўра моддий гуруҳга, худди шу мезонлар бўйича бир даврнинг ўзида маданий эҳтиёжнинг моддий ёки маънавий эҳтиёж туркумига киритиш мумкин. Шу тариқа эҳтиёжнинг келиб чиқиши ва предмети хусусияти бўйича икки мезонга асосланиб муайян гуруҳларга ажратилади. Инсон онгининг тарихий тараққиётига нисбатан ва эҳтиёжларнинг объектига бўлган муносабатига биноан, ҳар хил таснифланади ва худди шу мезонларга кўра улар ранг-баранг турларга ажратилади. Уларнинг изчиллиги, барқарорлиги, доимийлиги, кўлами, аҳамиятлилиги, предметлилиги, ижтимоийлиги, индивидуаллиги каби хусусиятлари билан ўзаро бир-биридан фарқланади. Эҳтиёжлар фаолияти ва хулқ-атвор мотивлари билан жипс алоқада бўлади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling