Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet27/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

3 Меҳнат фаолияти. Инсоният ўзининг меҳнати туфайли онгли мавжудодга айланган, жамиятда мўл-кўлчиликни яратган, табиатда эса айрим ўзгартиришларни амалга оширган, борлиқ тўғрисидаги маълумотларни эгаллашга мушарраф бўлган. Меҳнат фаолиятининг таркибида меҳнат, иш-ҳаракат ётади. Уларнинг ҳар қайсиси муайян улушни амалга ошириш туфайли фаолият маҳсули вужудга келади, у моддий ёки маънавий кўринишда бўлиши мумкин.
Аждодларимиз томонидан яратилган касб-кор кўникмаларини авлодларга ўргатиш меҳнат фаолияти ёрдамида амалга оширилади. Касбий малакаларни шакллантириш, такомилаштириш, маҳсулот яратиш ва ундан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланиш меҳнат фаолияти орқали рўёбга чиқарилади. Меҳнат фаолиятида амалий кўникмалар барқарорлашади, назарий фикр, ғоя, мулоҳаза вужудга келади. Фаолият билан онг бирлиги мавжуд бўлганлиги сабабли шахс таркиб топади, ҳам ахлоқан, ҳам ақлан ривожланади. Меҳнат фаолияти индивидуал хусусият касб этса-да, лекин унинг моҳияти ижтимоийдир. Инсон шахсий эҳтиёжини қондириш учун меҳнат қилади, у ёки бу маҳсулот ишлаб чиқарилади, оқибат натижада одам ижтимоий жамият фаровонлиги учун ўз шахсий улушини қўшади.
Меҳнат фаолияти яшаш, эҳтиёжни қондириш, келажак учун мўл-кўлчилик вужудга келтириш, яратилган маҳсулларни (меъморчилик, санъат, маданият асарларини) сақлаш, асраш, мерос сифатида қолдириш функцияларини бажаради. Шунинг учун меҳнат фаолияти ўн минглаб касб-кор профессиограммасига асосланган ҳолда турли шаклда ташкил қилинади ва муайян режа, мақсадни рўёбга чиқариш учун ҳар хил вазиятларда амалга оширилади.
Меҳнат маиший ва ишлаб чиқариш турларига ажратилган ҳолда имкониятга, лаёқатга, қобилиятга, салоҳиятга қараб тақсимланади. Шунинг учун меҳнат фаолиятининг содда кўринишлари илк болалик ёшидан кўзга ташланади, бу ўринда дастёрлик, кўмаклашиш ҳолатлари назарда тутилади. Кейинчалик яхлит меҳнат фаолияти ташкил қилинади ва муайян мақсад амалга оширилади, унинг маҳсули (натижаси) моддий кўринишга эга бўлади.
Меҳнат турлари маиший, ишлаб чиқариш соҳалари моҳиятидан келиб чиққан ҳолда пайдо бўлади ва ижтимоий талаб, эҳтиёжни қондириш учун хизмат қилади. Меҳнат фаолияти шахсни рағбатлантиради (маош, мақтов) ва касбий шаклланишининг янги қирраларини рўёбга чиқаришга замин ҳозирлайди. Натижада қобилиятли, салоҳиятли мутахассис, маҳоратли, новатор касб эгаси босқичларига эришишга шахсни сафарбар этади. Меҳнат фаолияти кишида праксик (лаззатланиш) ҳиссини шакллантиради, бутун имкониятини ишга туширишга моддий, маънавий негиз яратади

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling