Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet53/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

5.5. Мотив классификацияси


Жаҳон психологияси фанининг назарий мушоҳадала­рига ва ўзимизнинг шахсий маълумотларимизга асосланиб, мотивларни қуйидаги туркумларга ажратишни лозим топдик.
I. Шахснинг ижтимоий эҳтиёжлари билан уйғунлашган, уларнинг моҳияти мезони орқали ўлчанувчи мотивлар:

  1. дунёқарашга тааллуқли, алоқадор бўлган ғоявий мотивлар;

  2. ички ва ташқи сиёсатга нисбатан муносабатни акс эттирувчи, шахсий позицияни ифодаловчи сиёсий мотивлар:

  3. жамиятнинг ахлоқий нормалари, принциплари, турмуш тарзи, этнопсихологик хусусиятларига асосланувчи ахлоқий мотивлар;

  4. борлиқ гўзаллигига нисбатан эҳтиёжларда инъикос этувчи нафосат (эстетик) мотивлари.

II. Вужудга келиши, шартланганлик манбаи бўйича умумийликка эга бўлган, бошқарув ва бошқарилув хусусиятли мотивлар:

  1. кенг қамровли ижтимоий мотивлар (ватанпарварлик, фидоийлик, альтруистик);

  2. гуруҳий, жамоавий, ҳудудий, умумбашарий мотивлар;

  3. фаолият тузилиши, моҳияти ва тузимига йўналтирилган процессуал мотивлар;

  4. фаолият маҳсулини баҳолашга, мақсадга эришувга мўлжалланган рағбатланув, мукофот мотивлари.

III. Фаолият турлари моҳиятини ўзида акс эттирувчи мотивлар:

  1. ижтимоий-сиёсий воқеликларни мужассамлаштирувчи мотивлар;

  2. касбий тайёргарлик ва маҳоратни ўзида намоён этувчи мотивлар;

  3. ўқишга, билишга (когнитив), ижодга (креатив) оид мотивлар.

IV. Пайдо бўлиш хусусияти, муддати, муҳлати, барқарорлиги билан умумийликка эга бўлган мотивлар:

  1. доимий, узлуксиз, лонгитюд хусусиятли мотивлар;

  2. қисқа муддатли, бир лаҳзали, бир зумлик ва сониялик мотивлар;

  3. узоқ муддатли, вақт тақчиллигидан озод, хотиржам хатти-ҳаракатларни талаб этувчи мотивлар.

V. Вужудга келиши, кечиши суръати биоқувват билан ўлчанувчи мотивлар:

  1. кучли, қудратли, таъсир доирасидаги шижоатли мотивлар;

  2. пайдо бўлиши, кечиши ўрта суръатли мотивлар;

  3. юзага келиши, кечиши заиф, бўш, кучсиз, беқарор мотивлар.

VI. Фаолиятда, муомалада ва хатти-ҳаракатда вужудга келиши хусусияти, хислати ҳамда сифатини акс эттирувчи мотивлар:

  1. аниқ, яққол, воқе бўлувчи реал мотивлар;

  2. зарурат, юксак талаб ва эҳтиёжларда ифодаланувчи долзарб мотивлар;

  3. имконият (потенция), зоҳира (резерв), яширин (латент) хусусиятларини ўзида мужассамлаштирувчи мотивлар.

VII. Акс эттириш даражаси, сифати нуқтаи назардан иерархия вужудга келтирувчи мотивлар.

  1. биологик мотивлар;

  2. психологик мотивлар;

  3. юксак психологик мотивлар.

Семинар машғулоти учун мавзулар


  1. Эҳтиёжлар фаолликнинг манбаи сифатида

  2. Эҳтиёжнинг турлари тавсифи

  3. Инсонда эҳтиёжларнинг ривожланиши

  4. қизиқишнинг психологик тавсифи

  5. Установка тўғрисида умумий тушунча

  6. Шахс эътиқоди ва дунёқараши ҳақида мулоҳазалар

  7. Мотив ва мотивациянинг назарий масалалари

  8. Мотив муаммоси ва унинг ечимлари

  9. Шахснинг шаклланишида мотивациянинг ўрни

  10. Ўқув фаолияти мотивлари талқини

  11. Психологияда мотив классификацияси

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling