Э. ғозиев умумий психология
Шахснинг шаклланишида мотивациянинг роли
Download 3.91 Mb.
|
умумий психология Гозиев
5.3. Шахснинг шаклланишида мотивациянинг ролиА. Инсоннинг мотивлар оқими тўғрисидаги мулоҳазалари. Инсоннинг мотивлари тузилишини, уларнинг асосий функционал механизмларини ҳамда шаклланиш жараёнига йўналтиришнинг стратегик режасини ишлаб чиқиш муаммосини психологик жиҳатдан тушунтириш учун боланинг психик ривожланиши таҳлилига ўзига хос равишда тактик ёндашиш маъқул. Шахснинг мотивлари оқими муаммоси унинг ҳам методологик, ҳам назарий муносабатни текшириш демакдир. Чунки то ҳозирги давргача собиқ совет психологиясида унинг кўпгина қисмлари ўз ечимини топа олмаган. ғарб мамлакатлари ҳамда АқШ психологлари орасида «биологик эҳтиёжлар асосида инсон мотивлари ётади», деган қарашлар мажмуаси кенг кўламда қўлланиб келинмоқда. Чунончи, АқШ психологи Б.Дамеллнинг фикрича, тўқимада вужудга келган эҳтиёжлар қўзғатувчининг асосий манбаи ҳисобланади. Мазкур ғоя юзасидан мулоҳаза юритган Данлэп эса «қўзғалиш биологик тўқималардан четга чиқмайди», деган фикрга қатъий ишонади. Гильфорднинг таъкидлашича, фаолликнинг бирламчи манбаи овқатдан» иборатдир. Лекин муаллиф ўз фикрини изчил очиб беришга интилмайди. Бу вазиятни баҳолашда психологик муаммолар оқими билан мотивларнинг биологик оқими ўртасида юз берувчи ўзаро ўрин алмашишнинг содир бўлишини мулоҳаза доирасидан ташқари чиқмаслик лозим. Чунки биологик шартланган режа фаоллик манбаи ўзаро ўрин алмашиш жараёнлари ассимиляция ва диссимиляция сифатида намоён бўлади. Ҳолбуки биологик ҳолатлар психик жараёнларнинг моддий асосини ташкил қилади. Худди шу боисдан, улар бирламчи манба ва психик фаолликнинг негизи тариқасида юзага келади. Б. Илк болалик ёш даврида хулқ-атвор мотивлари. Икки-уч ёшли боланинг мотивлари тузилиши кристаллашмаган (аморф)лиги билан, шунингдек, уларнинг қатъий иерархияси йўқлиги билан тавсифланиши намоён бўлади. Бола шахсига алоқадор мотивлар тизими бир қатор мотивлар йиғиндисини ифодаловчи, ўзаро бир-бири билан тасодифий ўрин алмашиб туриш хусусиятига эгадир. Мотивларни ўзаро ўрин алмашиш жараёнида ягона англашиш даражасидаги назорат тизимига бўйсунмайди. С.Л.Рубинштейн болалик даврининг мотивларига қуйидагича психологик тавсиф беради: «Бевосита болага таъсир этувчи ҳар бир қўзғатувчи (қўзғовчи) илк болалик даврида унинг ўсишида ҳукмронлик қилади. Чунки ундаги ички мотивлар ҳали мустаҳкам эмас, шунинг учун ҳар хил вазиятда бола бошқа қўзғатувчи ҳукмронлигига тобе бўлиб қолиши мумкин. Шу боисдан беқарор, кучсиз, бетартиб мотивлар худди шундай хатти-ҳаракатларга боғлиқ. Муаллиф вазиятнинг стихияли таъсири ҳақида мулоҳаза юритиб, у болалик беихтиёр интилишининг хулқ-атворга таъсирини кўрсатиб туришини таъкидлайди. Назарий ва амалий маълумотларга асосланиб, илк болалик давридаги индивиднинг хулқ-атвори, биринчидан, импульсивлик билан, иккинчидан, вужудга келган вазият хусусияти билан тавсифланади. Шахсни бошланғич генетик қобиғидаги шаклланиш палласидаги мотивининг динамик асоси – хатти-ҳаракати қўзғалишини муваққат, тор муҳитидан ташкил топади. Чунки бола ҳали мотивлашган установкаларни узоқ вақт ушлаб тура олмаслиги сабабли у тез йўқолади. Муҳим аҳамият касб этувчи қўзғалишларда бола чалғиса, демак, уларни у тезда эсдан чиқаради. Эҳтиёж қондирилишида, аффектив реакцияларда, чалғиш жараёнида қўзғалиш берилган вақт доирасидан четлашади. Психологик доирадаги бошқаришнинг ўзига хос воситалари, фаолиятни ташкил этишни таъминловчи мотивлар – инсон фаолиятининг энергетик даражасини структуравий акс эттиради. Боланинг интеллектуал даражаси ва билимларнинг етарли эмаслиги оқибатида кичик бир амалий тажриба яққол амалий фаолият муҳитини сиқиб чиқариши мумкин. Бола бирон-бир объектга йўналтирилган фаолиятни, уни бошқаришни юксак функционал-энергетик босқичида мотивларни ўз ҳолича узоқ вақт сақлаб юриш имкониятига эга эмас. Инсон фаолиятининг самарадорлиги (маҳсулдорлиги)ни ошириш ҳақидаги психологик усулнинг ролини Л.С.Славина III-IV синф ўқувчиларида тажриба йўли билан далиллаб берди. Л.С.Славина мураккаб ва узоқ давом этадиган фаолиятларни таҳлил қилиш кезида уни нисбатан мустақил ва содда таркибий қисмларга ажратиб чиқади ҳамда уларнинг ҳар бирини алоҳида назорат қилиш керак, бинобарин, уни худди мустақил фаолият структурасининг такомиллашуви ва ривожланиши натижасидагина мотивлар тузилишининг такомиллашуви ва ривожи намоён бўлади. Муаллифнинг фикрига қараганда, хулқ-атворнинг муайян мақсадга бўйсундирилиши кичик мактаб ёшининг пировард босқичида амалга оширилиб, мазкур босқич ихтиёрий хулқ-атвор шаклланишининг бошланғич даври бўлиб ҳисобланади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling