Э. ғозиев умумий психология


Характернинг физиологик асослари


Download 3.91 Mb.
bet69/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

2. Характернинг физиологик асослари.


Характер хислатлари келиб чиқишининг муҳим физиологик шароитларидан бири - характер хусусиятларининг физиологик ҳамда психологик жиҳатдан ифодаланиши ўртасидаги ўхшашлик бўйича тахминий хулоса чиқаришдир. Маълумки, И. П. Павлов илмий мактаби материалларида эътироф этилишича, лаборатория шароитида овқатланиш орқали, шунингдек, терига электр токи билан таъсир қилиш туфайли мустаҳкамлашда айнан бир ҳайвонда бир хил шартли қўзғовчига жавобан икки хил динамик стереотиплар ҳосил бўлиши мумкин. Ҳаракат стереотиплар ва сўлак ажратишдан иборат ижобий ва томозланиш шартли реакциялари билан жавоб қайтаради. Терига электр токи билан таъсир қилиш шароитида эса қўзғовчиларнинг ўзига мудофаа ҳаракатлари стереотиплари реакцияси билан жавоб беради. Бу ҳодисалар негизида ётган физиологик механизм кўчиш механизми дейилади. Кўчиш механизмининг моҳияти шуки, шароитга боғлиқ тарзда марказий нерв тизимида ҳар хил функционал ҳолат пайдо бўлади, чунончи, овқатланишда овқатланишнинг марказларида кучли қўзғалиш юзага келади ва бунда овқатланиш билан боғлиқ доминанта туғилади. Терига электр токи билан таъсир қилишда мудофаа билан боғлиқ ҳаракат марказлари кучли қўзғалиши туфайли муҳофаза (мудофаа) доминантаси вужудга келади.
Ҳайвонлардаги мазкур ҳодисаларнинг шахс характерининг хислатлари намоён бўлиши билан ўхшашлиги мавжуд: 1) улар ҳайвонлар ва одамлар учун стереотип хусусиятга эга; 2) шароитга боғлиқ ҳолда одамларда ва ҳайвонларда бир қўзғовчига жавобан хилма-хил стереотип хусусиятли реакциялар тизими вужудга келади; 3) функционал ҳолатлар ҳар иккаласида ҳам барқарор ва доимий хусусият касб этади. Функционал ҳолатлар ҳосил бўлишининг ташқи омилларига асосланиб, характер хислатлари шакллантиришнинг физиологик шароитларидан бири - кўчиш механизми асосида динамик стереотипларнинг вужудга келишидир.
Характер хислатларининг динамик стереотипларга боғлиқ нерв тизимининг шартли рефлектор функционал ҳолати шахснинг шароитга нисбатан турлича муносабатига алоқадордир. Масалан, тажрибага нисбатан текширилувчи муносабати ўзгартирилса, унда нерв жараёнларининг қўзғалувчанлиги, ҳаракатчанлиги, тўхталиши кучаяди, демак, нерв тизимининг функционал ҳолати ўзгаради. Шундай қилиб, характер хислатларининг асоси, кўчиши механизми инсонларда ҳайвонларникидан кескин тафовутланади, чунки унда иккинчи сигналлар тизими ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади.
Характер хислатларининг намоён бўлиши билан нерв тизими қиёсланса, у ҳолда биринчисининг рўёбга чиқиши ўзгача физиологик шароитга асосланишини кўриш мумкин. Собиқ совет психологиясида таъкидланишича, нерв тизими умумий типининг зид хусусиятлари психологик жиҳатдан зид ҳаракат усулларига мос тушади. Б. М. Теплов, В. С. Мерлин, Е. А. Климовларнинг тадқиқотларида, ўқиш, спорт ва меҳнат фаолиятларида ҳаракат усулларининг индивидуал фарқлари аниқланган. Худди шу боис характер хислатлари пайдо бўлишининг ўзгача физиологик шароити нерв тизими умумий типининг хусусиятлари ҳисобланади. Маълумки, нерв тизимининг умумий типи - бу темпераментнинг физиологик асоси ҳамдир. Шунинг учун темперамент типи характернинг индивидуал ўзига хос хислатларининг рўёбга чиқишидаги муҳим психологик шароитлардан бири бўлиб ҳисобланади. И. П. Павлов тажрибасининг кўрсатишича, муайян тизимда ташқи таъсир ҳукм сурганда нерв тизими умумий типининг хусусиятларига тааллуқли динамик стереотипнинг шаклланишига қулайлик вужудга келтириши ёки, аксинча, халақит бериши мумкин.



Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling