Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet7/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

5.Психика ва акс эттириш


Психика - бу юксак даражада ташкил топган материянинг системали хоссаси (хусусияти), субъект томонидан объектив борлиқни фаол акс эттириш, мазкур борлиқ манзараларини субъект ўзидан узоқлаштирмай ифодалаши, худди шу аснода ўз хулқини ва фаолиятини шахсан бошқаришдир. Психикада ўтмишнинг, ҳозирги давр ва келаси замоннинг ҳодисалари ифодаланган, тартибга солингандир. Ўтмиш ҳодисалари инсон хотирасида мужассамлашиб, шахсий тажрибаларда намоён бўлади. Ҳозирги замон ақлий жараёнлар, ҳиссий кечинмалар, образлар ва тасаввурлар мажмуасида ифодаланади. Келажак эса турткиларда, мақсад, эзгу ниятларда, шунингдек, фантазия, виждон азоби, армон ва тушларда акс этади. Инсон психикаси ҳам англанилмаган, ҳам англанилган хусусиятга эга бўлиб, англанилмаган психика ўз навбатида ҳайвон психикасидан сифат жиҳатидан кескин тафовутга ва устуворликка эга.
Ташқи объектларнинг психика шаклида махсус тана аъзолари қурилмасининг фаол ва илгарилаб инъикос этиши шарофати билан мазкур объектларнинг хусусиятига мутлақо мутаносиб ҳаракатларни амалга ошириш имконияти юзага келади. Шу билан бирга психиканинг вазият устуворлиги ва қидирув фаоллиги туфайли организмнинг таркиблари ўртасида яшаш учун кураш рўёбга чиқади.
Худди шу боисдан психикани аниқловчи асосий белгилари мавжуддир: предмет муҳити образини акс эттириш, тирик тана аъзоларини ҳаракат қилиш, уларнинг мазкур муҳитда ориентацияси, у билан алоқага киришиш эҳтиёжидан қониқиш, тўғри алоқалар тескари алоқа қилиш принципи бўйича акс эттириш тўғрилигини назорат қилиш кабилар. Инсоннинг назорат инстанцияси сифатида ижтимоий амалиёт хизмат қилади. Тескари алоқа шарофати туфайли образ билан ҳаракат натижасини таққослаш амалга оширилади, пайдо бўлувчи ҳолат бу натижасидан олдинроқ содир бўлади, чунки у борлиқнинг ўзига хос модели сифатида юзага келиш имкониятига эга. Генетик келиб чиқишига биноан, психика ўзининг рефлектор типига ва тарихига эга бўлган алоҳида циклли тизим сифатида рўёбга чиққан. Рефлекторлик организм ҳаётининг объектив шароитлари бирламчилигини билдиради. Идрок қилинувчи мазкур тизимнинг таркибий қисмлари ижро этувчанлиги, ҳаракатларнинг мақсадга йўналганлигига, образ таъсирига «тескари» қонуний ўтиш жараёни ҳисобланади. Психиканинг рефлектор табиатининг биринчи шундай илмий талқини рус физиологи И.М.Сеченов томонидан амалга оширилган бўлиб, бир қанча асрлар давомида психика алоҳида танасиз нарса, уни ҳаракатга келтирувчи, уни нерв жараёни билан алмаштирувчи, унга тенглаштирувчи механик материалистик йўналишга кучли зарба эди.
Психиканинг фаоллиги реаллик билан бевосита мулоқотга киришиш жараёнида намоён бўлади, чунки нерв аппаратларида ҳаракатланувчи физикавий, кимёвий қўзғатувчиларни қайта қуриш кўзда тутилди. қўзғовчиларда, уларнинг доирасидаги хатти-ҳаракатларга куч-қувват берувчи, узлуксиз равишда интилувчи, хулқ-атвор дастури бажарилишини таъминловчи, унга қидирув жараёни ва вариантлар танлашни ўзида қамраб олувчи фаолликнинг хусусиятларидир. Психика биологик эволюциянинг маълум бир босқичида вужудга келган бўлиб, унинг ўзи омилларнинг бири сифатида организмни уларнинг яшаш шароитига тобора кучайиб борувчи мослашувни таъминлаб туради. Психиканинг инсонда пайдо бўлиши сифат жиҳатдан мутлақо янги тузилишга эга, чунки у ижтимоий-тарихий тараққиётнинг қонуниятлари билан шартлангандир. Фаолият регуляциясининг юксак даражаси сифатида онг вужудга келади, психика фаоллигининг юксак кўриниши манбаи тариқасида эса шахс шаклланади.
Бизнингча, методологик нуқтаи назардан психика таҳлил қилинганда, албатта биосферик ва неосферик алоқалар натижалари, уларнинг таъсирчанлик кучи, вазият, муҳит ҳамда ҳолатлар (ҳодисалар) фазовий жойлашуви, «сунъий мия»нинг вужудга келиши имконияти юзасидан фикр билдириш бугунги кунда муҳим аҳамиятга эга. Чунки инсон ақл-заковатининг қуввати етмайдиган, пайқаш имкониятига эга бўлмаган борлиқнинг мўъжизалари, сирлари мавжуддир, уни ҳисобга олмасдан иложимиз йўқ. Шунингдек, қарама-қаршилик мавжуд эканлигини тан олиш билан бирга, муроса-ю мадора, хаотик (бетартиб) ҳаракатлар ҳукм суришини унутмаслик лозим.
Акс эттириш материянинг умумий хусусиятидан иборат бўлиб, объектларнинг белгилари ва аломатларини турли даражада адекват (тўғри) идрок қилишга қобилиятлилиги, бошқа объектларнинг муносабатлари ва тузилишининг тавсифларини ифодалайди Инъикоснинг хусусияти материянинг ташкил топганлик даражасига боғлиқ, чунки у органик ва ноорганик табиатда, ҳайвонот оламида, ижтимоий ҳаётда ўта содда ва юксак ташкил топган тизимда сифат жиҳатдан хилма-хилдир.
Организмда дастлабки акс эттиришнинг вужудга келиши тирик тананинг ички ва ташқи стимулларининг жавоб реакциясига танлаб муносабатда бўлиш манбаидан келиб чиқувчи сесканувчанликдан бошланади. Бу психикани акс эттиришнинг содда кўриниши бўлиб, у органик дунёни ривожланиш жараёнида сезувчанлик қобилиятига эга бўлгани туфайли сезги вазифасини бажарувчи бирламчи психологик образлар пайдо бўла бошлайди, улар организм ҳаракати эҳтиёжини, фазовий чамалаш (мўлжаллаш) мақсадини амалга ошириш учун хизмат қилади.
Худди ана шу даврдан бошлаб муҳитга, экологияга тўғри мослашиш ва ҳаракатни идора қилиш функциялари юзага келади. Акс эттиришнинг содда шакллари мураккаброқ шаклларининг ривожланиши учун зарур шарт-шароитлар сифатида хизмат қилади. Органик дунёнинг кейинги эволюцион тараққиёт даврида воқеликнинг ҳам сенсор, ҳам ақлий образларини қамраб олувчи содда сабабий алоқалар ва вақтни идрок қилиш юзага келади, бунинг натижасида хатти-ҳаракатни тўғри ифодалаш имкони ва фаоллик хусусияти туғилади.
Бевосита ҳаракат қилувчи қўзғатувчи организмнинг тўғридан тўғри реакциясига жавоби олдиндан, илгарилаб акс эттиришни келтириб чиқаради. Инсон фаолиятининг ижтимоий шартланганлиги туфайли инъикос фаоллиги ошибгина қолмай, балки у сифат жиҳатидан мутлақо бошқа хусусият касб эта бошлайди. Акс эттиришнинг танловчанлик ва мақсадга йўналганлик хусусиятлари ҳамкорлик фаолияти жараёнида меҳнат қуроли орқали табиатни ўзгартириш эҳтиёжи даражаси кўрсаткичи аниқланади. Мазкур жараёнларда психик акс эттириш нафақат ҳиссий образларни, балки мантиқий тафаккур, маданият маҳсулини ўзида ифодаловчи ижодий фантазия, ўз навбатида тил таркибига кирувчи белгилар, аломатлар тизимининг моҳиятига қоришиб, яратувчи сифатида акс эттиришнинг тубдан, радикал ўзгаришга олиб келади. Бундай тоифадаги инъикоснинг оқибатида идеал образнинг пайдо бўлишига пухта замин ҳозирлайди, имкониятларнинг рўёбга чиқиши учун барча шарт-шароитлар яратади. Акс эттиришнинг тўғрилиги, адекватлиги ўзини келиб чиқиш манбаига кўра, мазкур манбанинг моддий тавсифи билан мияда нерв импульсларини қайта ишлаш ўртасидаги қиёсий жараённи мужассамлаштиради ва субъектнинг психологик жиҳатидан намоён бўлиши, ривожланиши, ўзгариши, такомиллашиши каби ҳолатларни ҳам бевосита, ҳам билвосита усуллар ёрдами билан турлича шаклда, тарзда, кўринишда ифодалайди.
Психология фанида акс эттиришнинг қуйидаги кўринишлари тан олинади: физик, физиологик, психик, онг, ўзини ўзи англаш.

Семинар машғулоти учун мавзулар


  1. Психология ҳақида тушунча

  2. Психиканинг моҳияти

  3. Психология фанининг предмети

  4. Илмий психология ва кундалик психология

  5. Психология фанининг вужудга келиши: а) Антик дунё психология тўғрисида тасаввурлар;

б) XVII-XVIII асрларда психологиянинг тараққиёти

  1. Психиканинг физиологик механизмлари

  2. Психология ва унинг моддий асослари

  3. Психика ва акс эттириш

  4. Акс эттиришнинг ҳозирги замон талқини




Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling