Э. ғозиев умумий психология


Download 3.91 Mb.
bet87/117
Sana14.11.2023
Hajmi3.91 Mb.
#1772538
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   117
Bog'liq
умумий психология Гозиев

6.5. Тери сезгилари
Тери сезгилари таркиби туйиш ва ҳарорат турларидан иборат бўлиб, уларнинг бундай номланишининг бош омили – бу рецепторларнинг тери ва организмнинг ташқи шиллиқ пардаларида жойлашганлигидир.
Туйиш сезгилари икки хил ахборотни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, уларнинг биринчиси тегиш ва тарқалишни туйиш сезгилар, иккинчиси эса силлиқ ёки ғадир-будурни туйиш билан тавсифланади. Одатда тана аъзосига нарсаларнинг тегишини сезиш ташқи қўзғалиш кучайганда сиқиқни сезишга айланади, у янада кучайганда сиқиқ оғриқ сезгисига айланади.
Туйиш сезгилари органи – теридаги ва ташқи шиллиқ пардалардаги туйиш таначалари деб номланувчи таначалардан иборатдир. Таначаларнинг ичида, қисман ташқарисида (эпителийда) туйиш нервининг чекка тармоқлари мавжуд, улар терида ва шиллиқ пардаларда бир текис тақсимланган. Улар бармоқларнинг учларида, тил учида, лабда зич жойлашган, худди шу боисдан сезгирлик даражаси бошқалардан юксакроқдир. қайси ерда таначалар сийрак бўлса, демак, у жойларда сезиш кўрсаткичи шунчалик пастдир.
Психологияда туйиш таначалари ва сезувчи нервнинг чекка тармоқлари зичлиги эстезиометр асбоби ёрдами билан ўлчанади. Асбоб кериладиган икки оёқли циркулдан ташкил топган бўлиб, унинг ўзагидаги даражалар оёқларнинг учлари ўртасидаги масофани ўлчайди.
Туйишнинг аниқлик даражалари: а) бармоқ учларида 1 мм-2 ммгача, б) қўл кафтида 10 мм, в) орқада 60-70 мм масофа бир йўла икки оёқча тегаётганлигини сезиш мумкин (масофа камайса, сезгирлик пасаяди).
Туйиш сезгиларининг маркази бош мия пўстининг орқадаги марказий пуштасида жойлашган деб тахмин қилинади.
Туйиш сезгиларининг ташқи, яъни физик сабаби – бу бирон-бир нарсаларнинг терига бевосита тегишидир.
Ҳарорат сезгилари иссиқ ёки совуқни сезиш билан тавсифланади. Махсус таначаларнинг ичида иссиқни ёки совуқни сезувчи нервларнинг чекка тармоқлари жойлашган бўлади.
Уларнинг ташқи сабаби – бирон-бир ҳароратга эга бўлган қаттиқ, суюқ ва газсимон жисмларнинг танага тегиб туришидир. Иссиқни ёки совуқни фарқлаш қўзғатувчи ҳарорати билан бадан ҳарорати ўртасидаги нисбат билан белгиланади. Масалан, қўзғатувчининг ҳарорати бадан ҳароратидан паст бўлса – совуқни, агарда юқори бўлса – иссиқни сезамиз, ҳис қиламиз.

Download 3.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling