E-ro`yxatga olish. Kadr foydalanuvchi qo`llanmasi


"Ходим маълумотлари" менюси


Download 1.52 Mb.
bet4/7
Sana19.12.2022
Hajmi1.52 Mb.
#1032710
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
El Poliklinika FQ kadr uzbkir 07022018

4.3."Ходим маълумотлари" менюси



Ходимларнинг маълумотлари билан ишлаш учун бош менюда "Кадрлар" ("Кадры") менюсини, ундан кейин "Ходимлар" ("Сотрудники") бандини танланг (Рис.4.3.1).

Расм.4.3.1
Монитор экранида жорий муассасанинг ходимлари рўйхатидан тиббиёт ходимлари иш жадвалини маълумотларини киритиш учун ходимни танлаш тартиби акс этади (Расм.4.3.2)

Расм.4.3.2


Расм.4.3.2 -да:
1. майдони тиббий муассасанинг ходимини тез топиш учун мўлжалланган. Ходимни тез топиш учун унинг исми, фамилиясини киритинг. Ходимнинг исми, фамилиясини киритиш жараёнида Тизим топилган ходимларни рўйхатдан топиб монитор экранида акс эттиради.
2. майдони монитор экранида акс эттириладиган сатрларни белгилаш учун мўлжалланган. Акс этадиган сатрлар сонини танлаш учун сичқонча билан "учбурчак" белгисини танланг ва пайдо бўладиган рўйхатдан тегишли рақамни танланг. Тизимда монитор экранида 10, 25, 50 ва 100 сатрларни акс эттириш амалга оширилган.
3. майдони монитор экранида акс этаётган варақнинг рақами (расмда - 1), варақларнинг умумий сони (расмда - 6) ва жадвалдаги умумий сатрлар сони (расмда - 54).
4. майдони жадвалнинг олдинги варағига ўтиш, жадвалнинг варағини рақамини танлаш ва жадвалнинг кейинги варағига ўтиш учун мўлжаллланган.

"Мутахассиснинг қабул қилиш жадвали" ("Расписание приема специалистов") тартибида сичқонча билан тегишли ходим сатрини танланг ва сичқончанинг чап тугмачасини босинг. Монитор экранида танланган ходимнинг маълумотлари жамланган ойна акс этади (Расм.4.3.3). Мисол тариқасида синов учун яратилган "student123" ходим танланди.





Расм.4.3.3

"Мутахассиснинг қабул қилиш жадвали" ("Расписание приема специалистов") тартиби қуйидаги тиқма варақлардан иборат:


1. "Жадвал" ("Расписание");
2. "Мутахассиснинг маълумотлари" ("Данные специалиста");
3. "Мутахассислиги ва кўрсатадиган хизматлари" ("Специальность и оказываемые услуги");
4. "Мехнат фаолияти" ("Трудовая деятельность");
5. "Маълумоти" ("Образование");
6. "Тақризлар" ("Отзывы").



Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling