E-ro`yxatga olish. Kadr foydalanuvchi qo`llanmasi


Download 1.52 Mb.
bet5/7
Sana19.12.2022
Hajmi1.52 Mb.
#1032710
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
El Poliklinika FQ kadr uzbkir 07022018

4.3.1."Жадвал" вараги



"Мутахассис маълумоти" ( "Данные специалиста") ойнасидаги "Жадвал" ("Расписание") тиқма варағи танланган хафтада (жорий хафтадан бошланади) ходимнинг иш тартибини бошқариш учун мўлжалланган (Расм.4.3.1.1).


"Жадвал" тиқма варағида хафтанинг кунлари белгиланган жадвал акс этади, унда душанбадан якшанбагача хамма кунлар келтирилади.
Жадвалнинг биринчи устунида ходим учун белгиланган иш соатлари келтирилган, стандарт холда соат 08:00-дан 18:00-гача акс этади. Зарурат пайдо бўлганда ушбу устунга бошқа вақтларни кўшиш мумкин.
Изоҳ. Ўтган кунлар ва вақтнинг маълумотларини ўзгартириш тақиқланган.


Ушбу тиқма варақда:
1. майдони қуйидагилар учун мўлжалланган:
- "Олдинги" ( "Назад") тугмачаси ёрдамида олдинги хафатага ўтиш,
- жорий хафтани маълумотларини акс эттириш (расмда 12 февралдан 18 февралгача хафта акс эттирилган),
- "Кейинги" ("Вперед") тугмачаси ёрдамида кейинги хафтага ўтиш.
2. тугмачаси танланган куннинг маълумотларини киритиш ва тахрирлаш учун мўлжалланган (Расм.4.3.1.2).
3. тугмачаси танланган куннинг маъумотларини кейинги кунга кўчириш учун мўлжалланган.
4. "Х" белгиси ва "Чиқиш" ("Закрыть") тугмачаси "Жадвал" ("Расписание") тиқма варағи билан ишлаш тартибидан чиқиш учун мўлжалланган.



Расм.4.3.1.1



Расм.4.3.1.2
Жадвални тахрирлаш ойнасида (Расм.4.3.1.2). (2018 йил 1 феврал мисоли келтирилган):
1. "Қабул тури" ("Тип приема") майдони тиббий муассаса ходимнинг қабул қилиш турини белгилаш учун мўлжалланган. Қабул тури қуйидагилар бўлиши мумкин:
- Талон бўйича ёзув (талон бўйича ёзувни "Соғлиқни сақлаш вазирлигинг Ягона ойнаси" (сайти - reg.minzdrav.uz) фойдаланувчилари амалга оширишлари мумкин, талон бўйича ёзув интернет орқали амалга оширилади,
- Жонли навбат (ушбу вақт даврида олдиндан навбат олмасдан навбат олиш мумкин),
- Таътил (ходим таътилда),
- Касаллик варақаси (ходим касаллик варақаси олган),
- Хизмат сафари (ходим хизмат сафарида),
- Дам олиш куни (ходимда дам олиш куни),
- Қабул йўқ (ходим пациентларни қабул қилмайди).
2. "Вақт даври*" ("Время период*") ("дан*" и "гача*" майдонлари маълумоти киритилиши шарт) майдони тақдим этиладиган жадвалдан қабул бошланиши ва тугаш вақтларини танлаш учун мўлжалланган.
3. "Давоми" ("Продолжительность") майдони ходим қабул қиладиган вақтни дақиқада кўрсатиш учун мўлжалланган, 10, 12, 15, 20, 25, 30, 35, 40, 45 дақиқани танлаш амалга оширилган.
4. "Тушлик вақти" ("Обеденный перерыв") майдони ходимнинг тушлик вақтини кўрсатиш учун мўлжалланган. Ходимнинг тушлик вақтини белгилаш учун сичқонча ёрдамида белгисни урнатинг.
5. "Тушлик даври*" ("Обеденный период*") ("дан*" и "гача*" майдонлари маълумоти киритилиши шарт) майдони тақдим этиладиган жадвалдан тушлик вақти бошланиши ва тугаш вақтларини танлаш учун мўлжалланган.
6. "Қўшиш" ("Добавить") тугмачаси киритилган маълумотларни қўшиш ва сақлаш учун мўлжалланган.
7. "Х" белгиси ва "Чиқиш" ("Закрыть") тугмачаси "Жадвал" ("Расписание") тиқма варағи маълумотлари билан ишлаш тартибидан чиқиш учун мўлжалланган.

Жадвални тахрирлаш ойнасида маълумотларни киритиб "Қўшиш" ("Добавить") тугмачаси танланганда маълумотлар (мисолимизда 1 феврал учун) ходимнинг қабуллар жадвалига кўшилади (Расм.4.3.1.3).





Расм.4.3.1.3
Ходмнинг хафта қабул жадвалида олдиндан киритилган қабул тури ўзгарган холда уни ўзгартириш мумкин (Расм.4.3.1.3), бунинг учун:
1.Ўзгартириш керак бўлган қабул вақтини танланг.
2. Сичқонча билан танланган қабул турида "учбурчак" ("треугольник") белгисини танланг ва монитор экранида пайдо бўлган рўйхатдан тегишли қабул турини танланг (Расм.4.3.1.4).



Расм.4.3.1.4

"Жадвал" ("Расписание") тиқма варағидаги "Қабул қилиш жадвали" ("Расписание приема") жадвалида қабул турлари хар хил рангларда акс этади Расм.4.3.1.5)





Расм.4.3.1.5

Ходимнинг мутахассислигига асосан унинг иш жадвалини акс эттириш шаблонлари ўзгаради. Масалан, "Умумий амалиёт врачи" ( "Врач общей практики") танланганда "Жадвал" ("Расписание") тиқма варағида ишлаб чиқилган врачнинг стандарт шаблони акс эттирилади (Расм.4.3.1.6). Қолган мутахассисликлар учун хозирги вақтда маълумот киритилмаган шаблон акс эттирилади (Рис.4.3.1.1).





Расм.4.3.1.6



Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling