Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Кунжут етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Кунжут етиштириш агротехникаси. Кунжут энг қимматли дори-
вор мойли экинлардан ҳисобланади. Унинг уруғида 16-19 % оқсил ва 16-17 % азотсиз моддалар мавжуд. Унинг ватани Африка бўлиб, Марка- зий Осиёга Ҳиндистондан кириб келган. Кунжутнинг ер юзидаги экин майдони 6,7 млн. га бўлиб, Ўзбекистонда ҳам кўп йиллардан экилиб келинмоқда. Кунжут иссиқсевар, ёруғсевар ўсимлик бўлиб, қисқа кунда 38 етилади. Кунжут учун асосий ўтмишдошлар дуккакли дон экинлари, маккажўхори, оқжўхори ва беда ҳисобланади. Кунжут бир бор экилган ерга 6-7 йилдан кейин қайта экилади. Чун- ки, у касаллик ва зараркунандалар билан кўп шикастланади. Кунжут етиштириш учун унумдор, шўрланмаган ва бегона ўтлардан тозаланган ерлар ажратиши лозим. У ернинг чуқур ҳайдалишини талаб қилади. Ер ишлов беришдан аввал (Га- ҳисобида 10-15т. органик ва 40-50кг. фос- форли ўғитлар билан) озиқлантирилади ва чимқирқар плуг билан 25-27 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Баҳорда экишдан олдин ерлар шўрланган бўлса ювилади. Экишгача 1-2 марта культивация ва борона қилинади. Бегона ўтлар билан кам за- рарланган ерларни апрел ойининг бошларида 8-10 см чуқурликда бир марта культивация ва бороналаш етарлидир. Экишдан олдин ерлар эгатлар орқали суғорилади. Тупроқ етилиши билан культиваторда ишланади, ундан кейин бороналанади ва мола бо- силади. Сизот сувлари яқин жойлашган ўтлоқи ва ўтлоқи-ботқоқ ерлар- ни экишдан олдин суғорилмаса ҳам бўлади. Кунжут етиштиришда уруғларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Уруғнинг тозалиги 95-98% ва унинг унувчанлиги 85-95%дан кам бўлмаслиги лозим. Кунжутнинг уруғини тупроқ ҳарорати 15-16°С бўлганда экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Кунжут май ойининг биринчи декадасида экилади. Буғдойдан сўнг иккинчи экин сифатида 10-15 июнда экилиши зарур. Кунжут кенг қаторлаб экилади, қатор ораси 60-70 см, экиш чуқурлиги 3-5 см.дан ошмаслиги керак. Бир гектар ерга 1,5-2,0 млн дона ёки 5-6 кг уруғ экилади. Экиш билан бир қаторда эгатлар олинади ва қондириб суғорилади. Уруғлар 5-6 кунда униб чиқади, ниҳоллар – 4°С совуқда нобуд бўлади. Кунжут ўсиш даврида 2-3 марта культивация қилинади, ягана қи- линмайди. 2-4 марта суғорилади. Сизот сувлари яқин жойлашган май- донларда экилган ўсимликка 1-2 марта суғориш етарли бўлади. Гулла- гунча 40-50 кг азот ва 20 кг калий билан озиқлантириб суғорилади. Гул- лагандан кейин гектар ҳисобига яна азотли ўғитлардан 30 кг ва фосфор- ли ўғитлардан 20 кг дан бериб суғорилади. Ерлар юмшатилади ва бего- на ўтлардан тозаланади. Кунжут ўсиш даврининг дастлабки 30-40 куни- да секин ривожланади ва бегона ўтлар кўпроқ таъсир кўрсатади. Унинг вегетацион даври 80-120 кун ҳисобланади. Вегетация охирида ўсимликнинг барглари сарғайиб тўкилади, паст- ки кўсакчалари олдин етилади. Айнан шу вақтдан бошлаб, уларни йиғиб олиш тавсия этилади. Вақтида унинг ҳосили йиғиб олинмаса, 39 кўсакчалар ёрилиб уруғ тўкилади. Комбайн машинасида ўриб йиғиб олинган кунжут тозаланади ва қуритилади. Қўл кучи ёрдамида ўрилган кунжут поялари боғланиб хирмонда қуритилади ва 10-12 кундан кейин қўлда янчилади. Ўсимликни пастга қараган ҳолда қоқиб олинади. Дон тозалаш машиналари ёрдамида ҳам тозалаш мумкин. Уруғлар қопларга жойлаштирилади ва қуруқ ерда сақланади. Сақланадиган уруғликда намлик 9 %дан кўп бўлмаслиги керак. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling