Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Буйрак чойини (Ортосифон) етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Буйрак чойини (Ортосифон) етиштириш агротехникаси. Ҳаётий
шаклига кўра кўп йиллик ўсимлик. Ортосифон бир йиллик ўт ўсимлик сифатида Грузия субтропикларида етиштирилади. Ўзбекистоннинг их- тисослаштирилган хўжаликларида муваффақиятли синовдан ўтказилган. Буйрак чойи очиқ ва қуёшли ерларда яхши ўсади. Унумдор ва намлик етарли тупроқларда яхши ривожланади. Ўсимлик поя қаламчалардан кўпайтирилади. Кўчат ҳар йили, де- кабрь ойининг иккинчи ярмидан бошлаб иссиқхоналарда ҳаво ҳарорати 18-22°С да тайёрланади. Қаламчалар 5-7 см узунликда тайёрланади. Новдаларидаги барглар олиб ташланади, фақат учидаги баргларгина қолдирилади. Буғланишини камайтириш учун йирик барглар кўндалан- гига 2 га бўлинади ва майда баргларга тегилмайди. Шу тарзда тайёрлан- ган қаламчалар 60×45 см ўлчамли ва баландлиги 25 см бўлган кўчат қу- тиларга ўтказилади. Дренаж учун қутиларнинг тагига 2-3 см қалинликда керамзит ёки майда шағал, устидан эса йирик донадор қум солинади. Дренаж устига 10-15 см қалинликда 1:1:1 нисбатда органик масса аралаштирилган тупроқ, органик ўғит ва қум (субстрат) солинади. Устидан эса 5-6 см қалинликда йирик қум билан ёпилади. Қалам- чаларни қиялатиб устки қум қатламига 3-5 см чуқурликда, 5×5см оралиқда экилади ва лейкада тўйинтирилиб суғорилади. Сўнгра, қутининг усти шиша ва шаффоф плёнка билан ёпиб қўйилади. 1 м 2 ерга 4-6 та қаламча экилади. 1 га ерга етарли кўчат тай- ёрлаш учун 300м 2 ёпиқ жойлар талаб этилади. Қаламчаларни экишда иссиқхона тубидаги ерлардан фойдаланиш мумкин. Лекин, бунда ҳам юқорида баён этилаётган дренаж ва озиқавий муҳит бўлиши керак. Қаламча парвариши- уларни ҳолатига қараб суғориш, тупроқ устидаги бегона ўт ва зараркунандаларни йўқотиш ҳамда қум юзасини юмшатиб туриш билан якунланади. Қаламчаларнинг илдиз олиши 85-90% атрофида қайд этилади. Илдиз олгандан кейин кўчатларни суғориш сони камайтирилади, лекин тупроқ доим нам ҳолатда сақланади. Сўнгра шиша ёки плёнка ас- та-секин олиб ташланади. Қаламчаларни далага олиб чиқиб экилгунга қадар апрел ойининг охири ва май ойининг бошларида иссиқхонадаги кўчатлар бўйи 15 см га етади ва 1 тадан 4 тагача поя бўлиб, яхши ри- вожланган попук илдизлар ҳосил бўлади. Буйрак чой ўсимлигини етиш- тириш учун унумдор, бегона ўтлардан тозаланган, шамолдан пана туп- роқлар танланади. Кўчатларни экиш учун ерлар 20-25 тонна маҳаллий ўғит ва суперфосфат ўғитлари билан озиқлантирилиб, 20-25 см чуқур- 50 ликда ҳайдалиши керак. Суғориш эгатлари олинишидан олдин тупроқ 2 марта молаланади. Жўякларнинг узунлиги ернинг нишаблигига, тупроқнинг механик тар- киби ва физик хоссаларга боғлиқ ҳолда олинади. Кўчатлар очиқ дала- ларга апрелнинг ўрталарида экилади. Кўчатларни кутидан илдизи атро- фидаги тупроғи билан кўчириб олиб, уни бузмай жўякларга 5-8 см чу- қурликда экиш мақсадга мувофиқдир. Кўчатларнинг оралиғи бир- бирига нисбатан 15 см бўлиши керак. 1 гектар ерга ўртача 120 минг кў- чат тўғри келиши керак. Кўчатлар экиш тугаллангандан кейин 6-7 кунда бир марта суғориб туриш лозим. Ҳар 2-3 суғоришдан сўнг кўчатлар оралари юмшатилади ва ўтоқ қилинади. Буйрак чой ўсимлигини биринчи ўғитлаш июль ойида гектар ҳисо- бига 50 кг азот ва 20 кг фосфор ўғити бериш билан бошланади. Иккинчи марта озиқлантиришни август-сентябр ойларида 30 кг азот ва 20 кг калий ўғити бериш билан тугалланади. Озиқлантириш суғориш- дан олдин амалга оширилади. Кейинги йиллар учун октябрь ойининг бошларида ўсимликлардан қаламчалар тайёрланиб иссиқхоналарда эки- лади. Иссиқхоналарда экилган буйрак чой оққанот ва алеуродит ҳаша- ротлари билан зарарланади. Бу ҳашаротлар ўсимлик баргларининг ора- сига тухум қўйиб, унинг ширасини сўради ва катта зарар етказади. Касалликни олдини олиш мақсадида фосфорорганик препаратлар- дан антио ва актеликнинг 2% ли суюқлиги билан ўсимликларга ишлов берилади. Буйрак чой ўсимлигининг хом-ашёси унинг барги ва кейинги вақтларда бутун ер устки қисми ҳам ишлатиладиган бўлган. Унинг хом- ашёсини июнь ойининг ўрталаридан ҳар 15-20 кунда совуқ кунлар бош- лангунча қўлда терилади. Мавсум давомида яхши парвариш қилинган майдонлардан 2 тоннага яқин ортосифоннинг доривор қуруқ хом- ашёсини йиғиб олиш мумкин. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling