Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Бўёқдор масхар ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Бўёқдор масхар ўстириш агротехникаси. Бўёқдор масхар ўсим-
лигини Ўзбекистоннинг барча турдаги тупроқларида, шу жумладан 
шўрланган ерларда ҳам экиб ўстириш мумкин. Уни кеч кузда ва эрта ба-


52 
ҳорда суғориладиган ва лалмикор ерларда ҳам экиш мумкин. Лекин у 
унумдор, озиқа элементларга бой, механик таркиби ўртача бўлган туп-
роқларда яхши ҳосил беради. 
Бўёқдор махсар ўсимлигини яхши ривожланиши, ундан сифатли ва 
мўл ҳосил етиштириш асосан агротехник тадбирларга бевосита боғлиқ. 
Бунинг учун ерларни ўз вақтида ўғитлаш, суғориш муддатларини тўғри 
белгилаш, касаллик ва зараркунанда ҳамда бегона ўтларга қарши кура-
шиш асосий агротехник тадбирлардан ҳисобланади. 
Бўёқдор масхар экиладиган ерларни кузда ер ҳайдаш олдидан орга-
ник ўғитлар ва фосфор ўғити билан озиқлантириб, 22-25 см чуқурликда 
ҳайдаш лозим бўлади. Ёғингарчилик кам бўладиган минтақаларда ер 
хайдаш билан бирга гектар ҳисобига 20-30 кг азот ўғитини қўллаш 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
Ўсимлик уруғларини эрта баҳор ва кеч кузда экиш мумкиг. Чунки, 
унинг майсалари 10-15°С совуққа бардош беради. Уруғларни экишга 
тайёрлашда ГОСТ қоидаларига риоя қилиш зарур; уруғ кондицияга ет-
ган ва 1 ёки 2 класс бўлиши керак; тозалиги 90-95% ва учувчанлиги 75-
80% дан кам бўлмаслиги лозим. 
Бўёқдор масхар уруғини эрта баҳорда экишдан олдин, ерларни бо-
рона ва мола билан текислаб, бегона ўтлар илдизидан тозалаб, 4-6 см 
чуқурликда экилади. Рельефи текис бўлган тупроқларда экилса, гекта-
рига 7-8 кг, тоғ олди минтақаларда экилганда гектарига 18-20 кг уруғ 
сарфланади. Уруғлар дон ёки сабзавот экиш ускуналари ёрдамида қатор 
оралари 30, 40 ва 60 см қилиб экилади. Тупроқ ҳарорати 10-15°С бўл-
ганда уруғлар 8-10 кундан кейин униб чиқади. Ниҳоллар униб чиқмас-
дан олдин уни борона ва культивация қилинади, бегона ўтлардан тоза-
ланади. 
Эгатларнинг қатор ораси 60 см кўчатлар оралиғи 15-20 см дан қи-
либ, ҳар бир уяга 1-2тадан ўсимлик қолдирилиб ягана қилинади. Ўсим-
ликни биринчи озиқлантириш майсалар униб чиққандан кейин гектар 
ҳисобига 20 кг дан азот ва фосфор ўғити беришдан бошланади. 
Бўёқдор масхар азотли ва фосфорли ўғитларга талабчан ўсимлик 
бўлгани учун иккинчи озиқлантиришни шоналаш фазасида гектар ҳисо-
бига 30 кг азот ва 20 кг дан калий ўғити бериш билан бошлаш мақсадга 
мувофиқ бўлади. Ўғитларни 8-10 см чуқурликка солиш лозим. 
Озиқлантириш ҳар бир суғориш олдидан амалга оширилади. Суғорил-
гандан кейин ўсимлик экилган майдонларнинг қатор оралари 
культивация қилиниб, бегона ўтлардан тозаланади. 
Масхар гуллаш даврида ўғитларни кўпроқ талаб қилади ва охирги 
озиқлантириш гектарига 30 кг азот ва 20 кг калий ўғити бериш билан 


53 
тугалланади. Вегетация давомида бўёқли масхар экилган ерларга ўртача 
70-80 кг азот, 50 кг фосфор ва 30 кг калий ўғити билан озиқлантирилса, 
юқори ҳосил етиштириш мумкин бўлади. Масхар деҳқончилик борасида 
вақтли экиладиган ўсимликлар турларига киради. 
Профессор Д. Ёрматованинг таъкидлашларича, унинг илдизлари 
бақувват бўлгани боис тупроқнинг 2,5-3 м. пастидан намни ўзлаштириб, 
ўсимлик ривожланиши учун шароит яратади, намни жуда тежаб сарф-
лайди. Ўсимлик гуллаган вақтида ҳаво нам бўлиб, ёмғир кўп ёғса, унинг 
чангланиши камаяди. 
Масхар паст ҳароратга бардош бериш билан бирга иссиққа ҳам 
чидамли ўсимлик ҳисобланади. Ҳаво қуруқ келса, гармсел шамоллар 
бўлса, гуллари уруғланмайди ва натижада пуч бўлиб қолади. Ўсимлик 
сувга ҳам унчалик талабчан эмас. Вегетация давомида 3-4 марта 
суғорилса, унинг ўсиши ва ривожланиши учун етарли ҳисобланади. 
Масхар тўлиқ гуллаб бўлгандан кейин 20-25 кун ичида пишади. 
Аввало, бош поянинг энг юқорисидаги, кейин ён шохларнинг 
саватчаларидаги уруғлар етилади. Уруғлари пишиб кетса ҳам 
тўкилмайди. Чунки саватча барглар билан маҳкам ўралган бўлади. Бу 
ҳосилни нобуд қилмасдан дон комбайнлари ёрдамида йиғиштириб олиш 
имконини беради. Ҳосилни йиғиштириб олиб, уни бирданига ўриб 
янчиш лозим. Агар у аввал ўриб, кейинроқ янчилса, саватчалари ерда 
қолиб кетади ва ҳосилдорлик камаяди. 
Агар агротехник тадбирлар ўз вақтида ўтказилса, бўёқли масхар 
ўсимлиги экилган майдоннинг ҳар гектаридан 200-250 кг гача гул 
барглари ва ўртача 12-15 центнергача уруғ йиғиштириб олиш мумкин. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling