Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Зиғир етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Зиғир етиштириш агротехникаси. Зиғир Ўзбекистоннинг суғори-
ладиган ва намлик етарли бўлган лалмикор ерларида егиштирилади. У Афғонистон, Эрон, Хитой, Туркия, Канада, Америка, МДҲ ва Ўрта Осиё давлатларида кўпроқ экилади. Ўзбекистонда асосан зиғирнинг “Бахмал-2” нави экилиб келинмокда. Зиғир учун унумдор, механик таркиби ўртача, шўрланмаган, юм- шоқ за бегона ўтлардан тоза ерлар ажратилиши лозим. Уни дуккакли ва ҳайдаб экиладиган экинлардан бўшаган ерларга экиш тавсия қилинади. Зиғир экиладиган ерларни кузда 22-25 см. чуқурликда шудгор қилиб қўйилади. Эрта баҳорда ерни текислаш учун борона қилиниб мола бо- силади. Ўсимликни экишдан олдин уруғлари электромагнит машиналарида 51 чирмовиқ уруғидан тозаланади. Экиш учун бир текис уруғлар танлаб олинади. Унинг унувчанлиги 80-85% ва тозалиги 95% дан кам бўлмас- лиги керак. Зиғирнинг уруғи экишдан олдин фузариум ва бошқа касал- ликларга қарши дориланади. Зиғирни март ойининг охири ёки апрел- нинг бошларида сабзавот ёки дуккакли дон экиладиган сеялкаларда тез кун ичида ёппасига қаторлаб 4,5-5 см. чуқурликда экилади ва гектар ҳисобида 25-30 кг уруғ сарфланади. Баҳорги ёққан ёмғирлар натижаси- да ҳосил бўлган қатқалоққа қарши зиг-заг борона билан юмшатилади. Зиғир тез етиладиган ўсимлик, вегетацион даври 70-95 кун ҳисоблана- ди. Экилгандан 8-10 кун ўтгач майсалари униб чиқади. Униб чиққан майсалар 4-5 С совуққа чидайди. Зиғир дастлабки даврларда секин ри- вожланади. Шоналаш даврида намликни кўпроқ талаб қилади. Ўсимликни биринчи озиқлантиришни майсалар униб чиққандан кейин гектарига 30 кг азот ва 20 кг фосфор ўғити бериш билан бошлаш тавсия қилинади. Иккинчи озиқлантиришни ўсимлик ғунчалагандан сўнг 40 кг азот ва 30 кг калий ўғити бериш билан тугаллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўсимликни озиқлантириш натижасида унинг ўсиши ва ривожланиши тезлашади. Вегетация давомида зиғир 4-5 марта суғо- рилади. Уни озиқлантириш суғоришдан олдин амалга оширилади. Ҳар бир суғоришдан кейин ўсимлик оралари культивация қилиниб, бегона ўтлардан тез-тез тозаланиб турилиши лозим. Зиғирни яхши ўсиши ва ривожланиши учун ерни ҳайдашдан олдин кузда 10-15 т гўнг ва 30 кг фосфор ўғити берилиши керак. Вегетация да- вомида гектарига 70 кг азот, 40 кг фосфор ва 30 кг калий ўғити билан озиқлантирилиши керак. Алоҳида таъкидлаш жоизки, агар зиғир шоналаш даврида етарлича суғорилмаса, кескин (тўсатдан) бўладиган иссиқлик ўсимлик поясининг юқорига ўсишини сусайтиради, ўсимлик паст бўйли бўлиб шохланиб кетади, натижада ҳосилдорлиги ва унинг сифати пасайиб кетади. Ўсимлик хом-ашё маҳсулоти уруғлари ҳисобланади. Зиғир тўлиқ етилганда поялари ва кўсакчалари сарғаяди, уруғи қўнғир ёки қора рангга киради. Шу даврда махсус мосланган дон комбайнлар ёрдамида ўриб-йиғиб олинади ва куритиб янчилади. Янчилган уруғлар дон тоза- лайдиган машиналарда тозаланади ва қопларда ёки 50 см баландликда уюлган ҳолда сақланади. Пояси тола олиш учун ишлатилади. Яхши парвариш қилинган зиғирпоя майдонларининг ҳар гектаридан 1,3-1,5 т. уруғ йиғиб олиш мумкин бўлади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling