Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Қовоқ ўстириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Қовоқ ўстириш агротехникаси. Маълумки, полиз экинларини 
етиштириш ерни танлаш ва тупроқ тайёрлаш билан бошланади. Полиз 
экинларини экишга тайёргарлик кўришда кузги шудгор муҳим ўрин ту-
тади. Полиз экинларини экишда тупроқнинг механик ва кимёвий тарки-
би, унумдорлиги муҳим аҳамиятга эга. Полиз экинлари ҳаво ва намлик-
ни яхши ўтказадиган ғовак тупроқларда органик ва маъдан ўғитларга 


55 
бой бўлган ерларда юқори ҳосил беради. Янги ўзлаштирилган қўриқ ва 
бўз ерларда ҳам полиз экинларидан юқори ҳосил олинади. 
Кузда ерни 30-35 см чуқурликда ҳайдаш учун тўрт корпусли ПЛЧ-
4-35 осма плуг ёки 40 см чуқурликда ҳайдаш учун кўп ярусли 4 корпус-
ли чуқур ҳайдагич ПД-4-35 плуглардан фойдаланилади. 
Кузда ерни шудгор қилгунга қадар ер юмшатишдан олдин ВКС-1,8 
машинаси ёрдамида экиладиган майдон кўп йиллик бегона ўтларнинг 
илдизларидан тозаланади. Сўнгра ГН-2,8 русумли грейдери, яъни те-
кислагич ёрдамида текисланади. Ёмғирдан кейинги намликни сақлаш 
мақсадида, баҳор ойлорида ерни 6-8 см чуқурликда юмшатилади. 
ЧКУ-4 русумли культиватор билан уруғларни экишдан олдин ерни 
18-20 см чуқурликда чизель қилинади. Агарда ер нотекис бўлса, у ҳолда 
дала ВП-8 русумли грейдер ёрдамида текисланади. 
Қовоқ экиладиган бўз тупроқли ерларга соф ҳолдаги азотдан 100-
150, фосфордан 100-150, калийдан 50 кг/га, ўтлоқи тупроқларга азотдан 
80-100, фосфордан 100-120 ва калийдан 50-60 кг/га ҳамда ҳар гектар 
майдонга 15-20 т дан гўнг ёки компост солинади. Фосфорнинг йиллик 
меъёрини 75% ни, гўнг ва калий ўғитининг ҳаммаси кузги шудгордан 
олдин, азотли ўғитнинг 50% ни экишдан ёки экиш билан биргаликда, 
қолган 50% ни эса ўсимликлар 3-4 та чин барг ҳосил қилганда солинади. 
Экин майдонларини барпо этиш учун аввал уруғлари тайёрланади. 
Уруғларни ивитишдан олдин 3-5% ли ош тузи эритмасига солиб, ундан 
чўкганларини ажратиб олиниб, тоза сувда ювилади. Сўнгра бу уруғлар-
ни 8-10 соат давомида илиқ сувда ивитилади. Вақти-вақти билан ивити-
лаётган уруғлар аралаштириб турилади. 
Қовоқ уруғини ҳаво ҳарорати 12-15°C га етганда 5-7 см чуқурликка 
СБУ-2-4А полиз сеялкасининг иккита экиш агрегати ёрдамида экилади. 
Қовоқни ҳамма навлари жанубда 20 апрел - 10 май; марказий минтақа-
ларда 25-30 апрел, шимолий минтақаларда 25-30 апрелда экилади. Қо-
воқ қўшқаторли лентасимон ва бир қаторли 180 90 см усулида экилади. 
Юқоридаги кўрсатилган усулларда экилган ҳар гектар майдонда 5-5,5 
минг туп қовоқ ўсимликлари жойлашади. 
Полиз экинларини парвариш қилишда Т-28x4М, барча турдаги “Бе-
ларусь”, ТТЗ-100КХ, Жаҳонгир ва бошқа русумдаги тўрт ғилдиракли 
тракторлар, ҳосилни йиғиш жараёнида эса 2 ПТС-4-793 А русумли при-
цеплардан фойдаланилади. 
Усимликлар турли хил усулларда парвариш қилинади. Уруғлар 
экилгандан кейин баҳор ёмғири таъсирида ҳосил бўлган қатқалоқни 
МВН-2,8 ёки МВХ-5,4 русумли ротацион мотигалар ёрдамида юмшати-
лади. Ниҳоллар униб чиққандан кейинги ҳосил бўлган қатқалоқни эса 


56 
КРХ-3,6; КНБ-5,4 культиваторлари ёки МУБ-5,4 русумли машинасига 
осилган ротацион юлдузчалар ёрдамида юмшатилади. 
Биринчи чин барг ҳосил бўлгандан сўнг ҳар битта уяда 2 тадан 
ниҳол қолдириб биринчи ягана ўтказилади. Мабодо туплар оралиғида 
хато бўлса, бу уяларга ивитилиб нишлаган уруғлардан экилади. Қовоқ 
3-4 тадан чин барг ҳосил қилган даврда ҳар бир уяда биттадан ўсимлик 
қолдирилиб иккинчи ягана ўтказилади. Яганалаш вақтида ўсимликлар 
шикастланмасликлари учун керак бўлмаган ўсимликлар кесиб олиб 
ташланади. Яганалаш билан бир вақтда бегона ўтлар чопиқ қилиниб 
юмшатилади, яъни бир вақтнинг ўзида ер юмшатилади. Орадан 25-30 
кун ўтгач, яъни ўсимликлар гуллаш даврига яқинлашганда иккинчи 
чопиқ ўтказилади. Қовоқ уруғлари қийғос униб чиқиши билан қатор 
оралари юмшатилади. 
Ер ости сувлари чуқур жойлашган далаларда суғориш ўтказилгунга 
қадар бир марта, ер ости сувлари яқин жойлашган майдонларда эса икки 
марта қатор оралари юмшатилади. Ҳар гал суғорилгандан кейин ер 
маъромига етгач культивация қилинади. Жами бўлиб ўсув даврида 4-5 
марта культивация қилинади. Суғориш учун эгатлар КРХ-3,6; КРХ-4,2; 
КРН-5,6 ёки КНБ-5,4 культиваторлари ёрдамида олинади. 
Қовоқ намликка нисбатан ўртача талабчан ўсимликлардан ҳисобла-
нади. Одатда қовоқни эгатлаш орқали суғориб парвариш қилинади. 
Бунда эгатларни 22-24 см чуқурликда уруғларни экиш билан бир вақтда 
олинади. Эгатларни бундай чуқурликда қирқилиши ўсимликлар илдиз-
лари атрофида намликнинг етарли миқдорда тўпланишини таъминлай-
ди. 
Қовоқнинг илдизлари жойлашган тупроқни ҳар доим нам, палакла-
ри жойлашган қатламини эса қуруқ бўлишига эътибор бериш лозим. 
Қовоқ ўсимлигининг барглари катта, новдалари узун (5-7 м) бўлга-
ни учун сувни жуда кўп талаб қилади. Шунинг учун ҳам тупроқ намли-
ги 80% дан кам бўлмаслиги лозим. 
Мамлакатимизда қовоқ ва бошқа полиз экинлари кўпинча фузариоз 
сўлиш ва ун шудринг касалликларига учрайдилар. Бу экинларга зарар-
кунандалардан полиз бити, ўргимчаккана, кузги ва бошқа тунламлар 
кўпроқ зарар келтирадилар. Касалликларга қарши қуйидаги тадбирлар 
амалга оширилади. 
- Фузариоз касаллигининг олдини олиш учун касалликка чидамли 
навларни экиш, уруғчиликни соғлом ўсимликларнинг 2 теримидан 
олиш, даладаги касалланган ўсимликларнинг қолдиқларини йўқотиш, 
қовоқни бедадан ёки пиёздан бўшаган ерларга экиш. 
- Ун шудринг касаллигининг олдини олиш учун чидамли навларини 


57 
танлаш яхши натижа беради. 
Касалликка қарши курашиш учун ўсимликка олтингугуртнинг 0,5-
1,0% ли коллоид эритмасини ёки ИСО (олтингугурт-оҳак қайнатмасини 
сепиш, каратаннинг 20% намланадиган кукунини (НК) пуркашади (0,8-
1,0 кг/га). 
Ўсимликнинг доривор хом ашё маҳсулотлари асосан уруғлари ҳи-
собланади. Пишган қовоқ мевасини ёриб, уруғи ажратиб олинади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling