Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни
Арслонқуйруқ етиштириш агротехникаси
Download 1.52 Mb. Pdf ko'rish
|
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB
Арслонқуйруқ етиштириш агротехникаси. Арслонқуйруқни Ўз-
66 бекистоннинг суғориладиган (шўрланган тупроқлардан ташқари) барча ерларида экиб ўстириш мумкин. Арслонқуйруқдан юқори ҳосил етиш- тириш учун уни унумдор ва сув билан яхши таъминланган ерларга экишни тавсия қилинади. Ҳайдаб экилаёттан экинлардан бўшаган ер- ларга экиш хам мақсадга мувофиқ бўлади. Арслонқуйруқ ёғочланган илдизпояли, илдиз тизими юза, яъни туп- роқнинг 20 см қатламида тарқалган кўп йиллик ўтсимон ўсимлик бўл- ганлиги учун уни кузда ва эрта баҳорда ҳам экиш мумкин. Ерларни куз- да ҳайдашдан олдин гектар ҳисобига 30 тонна органик ўғит ва 50 кг су- перфосфат ўғити билан озиқлантириб 20-25 см чуқурликда ҳайдаб қўйи- лади. Арслонқуйруқ асосан уруғдан кўпайтирилади. Кеч кузда қуруқ уруғлар гектарига 12-18 кг дан экилади ва эрта баҳорда 7-8 кг дан стра- тификация қилиниб 1,5-2 см чуқурликда экилади. Суғориладиган ерлар- га уруғ экилгандан сўнг 60-70 см. оралиқда суғориш эгатлари олинади ва кетма-кет суғорилади. Уруғни органик ўғитларга ёки ёғоч қипиғига аралаштириб экилса баҳорда ёғадиган ёмғирлардан қатқалоқ ҳосил бўл- майди ва уруғлар тўлиқ униб чиқади. Уруғ экилгандан 15-20 кун кейин ниҳоллари чиқа бошлайди. Арс- лонқуйруқни биринчи йили парвариш қилишда, қўлда ўтоқ қилинади, ўсимлик оралари юмшатилади, яъни культивация қилинади. Ўсимлик- ларни ораларини сийраклаштириш учун ягана қилинади. Ўсимликлар оралиғи 15-20 см дан қилиб ва ҳар бир уяга 1-2тадан ўсимлик қолдири- лади. Тўпбарг гул чиқаргандан кейин культивация қилиш билан бирга ГА-ҳисобига 50-60 кг дан азот ва 20 кг дан калий ўғити билан озиқлан- тирилади ва суғорилади. Иккинчи ва учинчи озиқлантириш шоналаш ва гуллаш фазаларида гектарига 30 кг азот, 20 кг фосфор ва 30 кг калий ўғити билан озиқлан- тирилади. Бу даврда ўсимликнинг ўғитга бўлган талабчанлиги энг юқо- ри бўлади ва поялари 2-2,5 м.гача етади. Вегетация давомида арслонқуйруқ 7-8 марта суғорилади ва жами 110 кг азот, 80 кг фосфор ва 60 кг калий ўғити берилади. Унинг хом-ашёси барг, гул шоналари билан биргаликда 40 см узунликдаги поясидир. Кўпчилик ўсимликларда тўпгуллари қуйи қисмларидаги гуллари- нинг учдан икки қисми қийғос гуллаганда, тўпгулларнинг юқори қисми шоналаётган давр хом-ашёнинг тўла етилган вақти ҳисобланади. Уруғ- лари тўлиқ етилганида хом-ашё сифати бузилади. Хом-ашё поясини 35- 80 см оралиғида қирқиш имконини беради, яъни унинг воситасида арс- лонқуйруқ поясини ўртача 50 см баландликда қирқиш мумкин. Хом-ашёни катта майдонларда қайта жиҳозланган комбайнларда 67 ҳам йиғиш мумкин. Биринчи йили унинг ҳосилдорлиги Га-ҳисобида ўртача 25 ц.ни, кейинги йилларда 35 ц.дан ҳосил йиғиб олиш мумкин. Арслонқуйруқ уруғларининг ҳосилдорлиги ўртача ГА-ҳисобида 5-6 ц.ни ташкил қилади. Бир далада арслонқуйруқни 3-4 йилгача етишти- риш мумкин. Арслонқуйруқнинг доривор хом-ашёси соя ва шамол ўтиб турадиган ерларда қуритилади. Download 1.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling