Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Маккаи санони етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Маккаи санони етиштириш агротехникаси. Сано дуккакдошлар 
оиласига мансуб бўлиб, баландлиги 1м. га етадиган ярим бута 
ўсимликдир. Сано ксерофит ўсимлик, ёруғсевар ва иссиқсевардир. 
Ўсимлик ортиқча намгарчиликни ёқтирмайди. Тупроқ ҳарорати 25-30°С 


44 
бўлганда яхши ривожланади. Сано учун унумдор, механик таркиби 
ўртача бўлган тупроқларда экишни тавсия қилинади. Сано экиладиган 
майдонларни кузда ер ҳайдаш олдидан 20-25 т. органик ўғит бериб, 25-
28 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади. Санони дуккакли ўсимликлар экил-
ган майдонларда 
экиш 
тавсия 
қилинмайди.Чунки, 
дуккакли 
ўсимликларнинг касаллиги бир-бирига яқин бўлади. 
Экиш олдидан баҳорда тупроқ икки марта бороналанади. Апрел ой-
ларининг ўрталарида тупроқ ҳарорати 18-20°С бўлганда уруғлар экила-
ди. Экишдан олдин санонинг уруғи сульфат кислотаси паст эритмасида 
(3:1 нисбатда) 18-20 дақиқа қайта ишланиб, уни совуқ сувда чайиб ва 
селгитиб, 70см.ли эгатларга 2-3 см. чуқурликда экилади. Га-ҳисобида 
ўртача 8-10 кг уруғ сарфлаш мақсадга мувофиқ бўлади. Сано уруғидан 
кўпайтирилади ва уруғлари 12-15 кундан кейин униб чиқади. 
Ўсимлик экилгандан кейин ҳаво ҳарорати пасайиб кетса ва намгар-
чилик кўп бўлса униб чиқиш даражаси пасаяди. Қатқалоқ бўлган 
майдонларда эса илдиз чириш касаллиги билан зарарланади ва униб 
чиққан ниҳоллар вақт ўтиши билан нобуд бўлади. Ниҳоллар пайдо 
бўлгандан кейин дала майдони 6-8 см чуқурликда культивация 
қилинади, бегона ўтлардан тозаланади, ягана қилинади ва суғорилади. 
Поялар пайдо бўлгандан сўнг 8-10 см чуқурликда культивация қилиниб, 
ўсимлик оралари юмшатилади, бегона ўтлардан тозаланади ва минерал 
ўғитлар билан озиқлантирилади. 
Вегетация давомида санони 6-7 марта суғорилади, Га-ҳисобида 80-
90 кг азот, 70 кг фосфор ва 50 кг калий билан озиқлантирилади. Ҳар бир 
ўғитлаш суғоришдан олдин амалга оширилади. Санонинг доривор хом-
ашёси ўриб олингандан кейин тезликда соя жойда қуритилади ва ўсим-
лик экилган майдонларни қўшимча озиқлантириш тавсия қилинади. 

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling