Э. Т. Ахмедов, Э. Т. Бердиев доривор ўсимликларни


Доривор мойчечакни етиштириш агротехникаси


Download 1.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/82
Sana27.10.2023
Hajmi1.52 Mb.
#1728337
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   82
Bog'liq
ДОР ЎС. ЕТИШ. ТЕХ-СИ ПДФ KITOB

Доривор мойчечакни етиштириш агротехникаси. Мойчечак 
ўсимлиги совуққа чидамли ўсимлик ҳисобланади. Шунинг учун уларни 
уруғларини униши +6-7°С дан бошланади. Лекин уларнинг униши учун 
оптимал ҳарорат +20-25°С ҳисобланади.
Ўсимлик уруғларини куз ойларида экиш самарали натижа беради. 
Бу даврда экилган уруғлар куз ойининг дастлабки ёғингарчилигидан 
сўнг униб чиқади. Ниҳоллар униб чиққандан сўнг (намлик ва ҳавонинг 
ҳарорати нормал даражада бўлганда) 20-40 кунда ҳар бир ниҳолда 6-10 
тадан ёнлама барглари ўсиб чиқади ва шу холда қиш давомида 
сақланади.Эрта баҳорнинг дастлабки кунларидан бошлаб улар жадал 
ривожланади. Шунингдек, мойчечак уруғларини баҳор ойлари хам 
экилса бўлади. Агар баҳорда экилган уруғлар экилгандан сўнг намлик 
етарли бўлмаса, уруғлар узоқ вақтгача унмаслиги мумкин. Бу вақтда 
уруғ экилган майдонлар тез-тез суғорилади. Эрта баҳорда экилган 
ниҳоллардан апрел ойининг биринчи ўн кунлигида 7-9 тадан ёнлама 
барглари ўсиб чиқади. 
Март-апрел ойи даврида баҳорнинг серёмғир келиши натижасида 
барглари тез ўсиши ва йириклашиши натижасида ўсимлик тўпбарги 
ўртасида пояни ўсиб чиқиши ва шохланиши кузатилади. Ўсимликни 
намлик билан яхши таъминлаб борилса, ҳаво ҳароратининг кўтарилиб 
бориши натижасида май ойининг биринчи ўн кунлигида дастлабки гул-
лар очилади. Умуман олганда, баҳорда экилган уруғлардан 30-50 кунда 
дастлабки гуллар очилади. Кузатишлар шуни кўрсатадики, ўсимлик 
пояларида пайдо бўлган янги ғунчалардан 10-12 кунда гуллар очилиши 
мумкин. 
Бу эса ҳавонинг ҳарорати, тупроқ намлиги ва тупроқдаги озиқа 
элементлар билан бевосита боғлиқ. Кунларнинг иссиқлиги ва тупроқ 
намлигига қараб, ўсимликдаги битта саватча 5-6 кун очилиб туриши 
мумкин. Ҳавонинг ҳарорати ўртача 19-21°С бўлганда гулларни яхши 
очилиши кузатилган. Ҳароратнинг 30°С дан ортиши гулларнинг очили-
шига салбий таъсир этиши билан бирга уларнинг майдалашишига олиб 
келади. Гулларни очилишида ёруғлик ҳам муҳим аҳамиятга эга. Очиқ 
ҳаво ва қуёшли кунлар гулларни тез очилишига ёрдам беради. 
Мойчечак ёруғ севар, нам севар ўсимлик хисобланади, шу сабабли 
хам уни очиқ ва унумдор ерларда ўстириш мақсадга мувофиқдир. Мой-


43 
чечак уруғларини сепишдан олдин ҳар гектар ерга 20-25т. дан маҳаллий 
ўғит ва суперфосфат солиб, тупроқ 25-30 см чуқурликда ҳайдалади. 
Ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун тупроқда минерал моддалар 
етарли бўлиши керак. Мойчечак ўсимлигини 2-3 йил экиб, сўнг ўрнига 
бошқа доривор ёки қишлоқ хўжалик ўсимликларини экиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади. Акс ҳолда, йил сайин мойчечакнинг ҳосилдор-
лиги пасайиб боради. 
Мойчечак баҳорги-ёзги ўсимлик бўлгани сабабли, июль ва август 
ойларида ундан бўшаган майдонларга кечки экинлар экиб улардан қў-
шимча ҳосил олиш ҳам мумкин. Мойчечак экиладиган майдонлар 
ёруғлик яхши тушадиган, атрофида дарахтзорлар бўлмаган ва унумдор 
тупроқли бўлгани мақсадга мувофиқ хисобланади. Ниҳоллар ўсиш дав-
рида бегона ўтларни кўпайиб кетишини ҳисобга олган ҳолда 4-6 см 
чуқурликда культивация ўтказилиши, бегона ўтларни йўқолишига сабаб 
бўлади. Ўсимликни йиғиштириб олгандан кейин ҳам тезлик билан шуд-
гор қилиниши, шу майдонларни бегона ўтлардан тозаланишига, 
ўсимлик қолдиқларини тупроқ остида органикага айланишига ёрдам бе-
ради. 
Мойчечак ўсимлиги Европа давлатларида ва Россия Федерацияси 
ҳудудларида кенг миқёсда доривор ўсимлик сифатида ўстирилган. Шу 
боис, бу ўсимликнинг биологияси ва ўғитлаш тизими етарлича 
ўрганилган хисобланади. Ўзбекистонда доривор ўсимликшунослик янги 
йўналиш бўлганлиги сабабли, кўпгина истиқболли доривор ўсимликлар 
каби мойчечак ўсимлигининг биологияси ва ўғитлаш тизимини ўрганиш 
илмий аҳамиятга эга. Мойчечак экиладиган ерларни механик таркиби 
ўртача, шўрланиш даражаси нисбатан паст ёки ўртача бўлиши лозим. 
Ўсимлик экиладиган майдонлар кузда гектарига 25-30 тонна органик 
ўғит ва фосфорли ўғитларни йиллик нормасини 70% солиниб 
ҳайдалади. 
Мойчечакни ўсиб ривожланиши давомида икки марта: биринчиси – 
ниҳоллари пайдо бўлган даврда (март ойининг биринчи ўн кунлигида), 
иккинчиси ғунчалаш даврида (апрел ойининг учинчи ўн кунлигида) гек-
тарига 30-40 кг ҳисобида азотли ўғитлар берилади. Азотли ўғитларни 
ўсимликни суғоришдан олдин берилади. Ўсимликни азотли, фосфорли 
ва органик ўғитлар билан яхши озиқлантирилганда мойчечак гулларини 
Га-ҳисобида 1,5-2,0 ц.га ошиши кузатилади.

Download 1.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling